Президент чегарада жароҳат олган аскарлар ҳолидан хабар олди

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков бугун, 12-майда, Боткен вилоятидаги давлат чегарасининг Қирғизистон ва Тожикистон чизиғида бўлган қуролли тўқнашувдан жароҳат олган аскарларнинг ҳолатидан хабар олди.

Ўқдан жароҳат олган, давлат чегара хизматининг аскарлари Султанбек ўғли Мирбек, Абдисаит ўғли Манас ва Турдубай ўғли Чинғиз ҳозирда Бишкек шаҳридаги Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Миллий госпиталда даволанишмоқда.

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков чегарачиларни тез орада соғайиб кетишларини тилади, ва уларни доим қўллаб қувватлашини айтди.

Ватанга оқ ният билан хизмат қилганлиги ва Ватан сарҳадини ҳимоя қилгани учун розилик билдирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ