Айсулуу аёллар кураши тарихидаги энг яхши курашчи деб тан олинди

Қирғизистонлик полвон қиз Айсулу Тинибекова аёллар кураши тарихидаги энг яхши курашчи деб топилди. Бу ҳақда Бирлашган кураш дунёси (UWW) ташкилотининг Instagram саҳифасида эълон қилинди. Қирғизистонлик жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Винеш Пхогат билан финалга чиққан эди. «Биз билан биргаликда Айсулуу Тинибековани табриклангиз. У UWW ташкилотининг Кураш тарихидаги энг зўр полвон қиз» танловида ғолиб бўлди. Тинибекова 292 896 мухлиснинг 58 фоиз овозини олди»,…

Батафсил...

Ўш шаҳрида қурилиш материалларининг сифати ёмон

Ўшда қурилиш материалларининг сифати ёмон. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Жарасул Абдураимов бугун вилоятнинг бош режасига бағишланган йиғилишда айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, у Ўш шаҳридаги суғориш лотокларини ишлаб чиқарадиган корхонада бўлиб, сифати паст эканлигини кўрган. “Мен Ўш шаҳридаги ЖБИ-20 корхонасига бордим. Компания суғориш лотокларини ишлаб чиқаради. Баъзилари синиб кетган. Мен Каркасларини кўрмадим. Металлнинг сеткалари сифатсиз эди. Совет даврида…

Батафсил...

Ўш шаҳрининг мунтазам режаси якунланланиш арафасида

Ўш шаҳрининг мунтазам режаси якунланланиш арафасида. Бу ҳақда бугун, 4-декабрь куни вилоятда бош режага бағишланган йиғилишда Ўш шаҳрининг бош меъмори Алтинбек Тўқтўшев айтиб ўтди. Унга кўра, шаҳарнинг мунтазам режасининг иккинчи босқичи якунланланиш арафасида. «Ўш шаҳрининг бош режаси 2008 йилда бошланиб, 2016 йилда  13 миллион сомга яқин сарф қилинган. Энди мунтазам режанинг иккинчи босқичи якунланди. 24 миллион сом маблағ ажратилган. Агар…

Батафсил...

Қирғизистонда тадбиркорларни текширишга мораторий 2022 йилгача узайтирилди

Давлат назорат органлари томонидан ўтказиладиган текширувларга қўйилган мораторий 2022 йил 1 январгача узайтирилди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизматида 4 декабрь куни хабар берилган. Тегишли қарорни Бош вазир вазифасини бажарувчи, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Артем Новиков имзолади. Таъкидланишича, мораторийнинг узайтирилиши коронавирус тарқалиши шароитида тадбиркорлик субъектларини қўшимча рағбатлантиришга қаратилган. Амалдаги мораторий 2019 йил 1 январдан 2021 йил 1 январгача жорий қилинган. Ушбу…

Батафсил...

Қирғизистонлик футболчи Муролим Аҳмедов фаолиятини Бангладешда давом эттиради

 Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Муролим Аҳмедов фаолиятини Бангладеш чемпионатида давом эттиради. Футболчи «Бангладеш Полcе» клуби билан шартнома имзолади. 2019-йилги мавсумда Аҳмедов Бангладешнинг «Саиф Спортинг» жамоасида ўйнади. Бангладеш чемпионати коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди,  кейинчалик 2019 йилги мавсум бекор қилинди. Аҳмедов Қирғизистонга қайтиб келиб, Қўчқор-Отанинг «Нефтчи» жамоасида фаолият қилаётган эди.

Батафсил...

«Йўқолган 45 ахлат қутиси Оқ уйдан топилди»

Сайловдан кейинги тартибсизлик пайтида 130 га яқин ахлат қутиси йўқолган. Уларнинг 45 таси Оқ уйдан топилган. Қолган ахлат қутилари қидирилмоқда. Бу ҳақда «Тозалик» раҳбари Риспек Сарпашев «Марал»га хабар берди. Унинг сўзларига кўра, Бишкекда ахлат қутиларини ёқиб, ғилдиракларини синдириш ва ўғирлаш ҳолатлари кўп учради. Шу муносабат билан, 2021-йилда урна сотиб олиш режалаштирилган. Чунки шаҳарда 1500 урна етишмаяпти. Ахлат ҳар бир кишига…

Батафсил...

Энг кам пенсия 700 сом, энг юқори пенсия 145000 сом

2019 йил учун Ижтимоий жамғарма бюджетининг бажарилиши бўйича раисининг ўринбосари Гулнура Жуматаева Олий Кенгашга маълумот берди. Унга кўра, ўтган йили ушбу муассасанинг даромади 53 миллиард 843 миллион сомни ташкил этди, бу 2018 йилга нисбатан 2 миллиард 829,3 миллион сомга кўпдир. Харажатлар 53 миллиард 506,3 миллион сомни ташкил этди, бу 2018 йилга нисбатан 3 миллиард 196,6 миллион сомга кўпдир.  «Пенсия жамғармасига…

Батафсил...

Мигрантларни бош оғриғи бўлган «рухсатнома»

Мавжуд вазият туфайли чет элликларни қабул қилишда Россия қўйган баъзи талаблар мавжуд. Улардан бири даволанишга ёки махсус таклифнома билан борганлигини тасдиқловчи «Основание»  деб номланган ҳужжат бўлиши керак.  Исмини ошкор қилишни истамаган Қирғизистон фуқароси 18-ноябрь куни Москвага учиб борган. У 35 минг сомга самолёт чиптасини ва 15 минг сомга сертификат сотиб олди. Қизиғи шундаки, у Россияга келганида, аэропортда ҳеч ким қоғозни…

Батафсил...

COVID-19: Тўрт бемор вафот этиб, 440 та янги ҳолат қайд этилди

Бугун, 4-декабрь куни Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган яна тўрт нафар бемор вафот этди. Улар Бишкек, Чуй вилояти, Иссиқкўл ва Ўш вилоятларида қайд қилинган. Касаллик бошлангандан бери 1285 киши тожливирусдан вафот этди. Бир кунда 440 та COVID-19 касаллиги қайд этилди. Шундай қилиб, тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 74 373 кишига етди. Сўнгги кун ичида 524 киши соғайди, соғайганларнинг умумий сони 66113…

Батафсил...

АҚШ элчиси Қирғизистонга йирик уюшган жиноятчиларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортишда ёрдам беришни таклиф қилди

АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашди ва сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди. Бу ҳақда АҚШнинг дипломатик ваколатхонаси хабар берди. Унга кўра, элчи Лу «ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама келишув бўйича музокаралар олиб борилаётганини таъкидлади», иккала томон ҳам қолган масалалар тезкор ҳал қилинишига умид билдирди. “Шунингдек, у [Доналд Лу] АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига…

Батафсил...