Ўшнинг мэри яшаган резиденциядаги уйни таъмирлаш учун 3 млн сом сарфланган

Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов яшаётган Жанубий резиденциядаги хизмат уйи 3 миллион сомга таъмирланди. Бу ҳақда шаҳар раҳбари 3 декабрда «Т-Медиа» нашрига берган интервьюсида билдирди. Сарибашовнинг айтишича, мер яшайдиган уй қаровсиз қолиб, эски бўлгани сабаб тендер баҳоси 3 млн 291 минг сомни ташкил қилган капитал таъмирдан ўтган. «Бошқа хизмат уй қуриш учун ҳам бундан икки-уч баравар кўп маблағ кетарди. Кейинги келган мерларга ҳам хизмат уйи бўлиб…

Батафсил...

Токтогазиев: Гўштнинг қимматлашига Ўзбекистоннинг дастури билан даллоллар сабабчи

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат енгил саноати ва мелиорация вазири Тилек Токтогазиев норасмий маълумотлар бўйича Қирғизистондан кунига мингга яқин мол чиқарилаётганини матбуот анжуманида билдирди. Шунингдек у расмий маълумотлар билан норасмий маълумотлар ўртасида катта фарқ борлигини қўшимча қилди. Вазир 2019 йилнинг саккиз ойида Қирғизистондан 600дан ортиқ қора мол четга чиқарилса, бу йил 8 ойда саккиз мингдан ортиқ мол чиқарилганини айтди. Токтогазиев тирик мол кўпинча…

Батафсил...

Қирғизистон БМТнинг нашани хавфли дорилар рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қарорига қарши чиқди

Қирғизистон махсус назоратни талаб қиладиган наша ва гиёҳванд моддаларнинг рўйхатидан чиқарилишига қарши овоз берди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати хабар бермоқда. Аввалроқ, БМТнинг Гиёҳванд моддалар бўйича комиссияси Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таклифига биноан нашани энг хавфли дорилар рўйхатидан чиқаришга қарор қилган эди. 27 мамлакат бунга рози бўлса, биттаси холис эканлигини айтди. Йигирма бешта…

Батафсил...

Қирғизистон барча чет эл фуқароларининг киришига рухсат берди

Қирғизистонга халқаро аэропортлардаги назорат пунктлари орқали келган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириши қайта тикланди. Тегишли қарор ҳукумат томонидан қабул қилинди, дейилади ТИВ хабарида.  Унга кўра, Манас, Ўш ва Иссиқкўл аэропортларидан келганлар тожливируснинг олдини олиш бўйича махсус ишлаб чиқилган алгоритмга риоя қилишлари шарт. Аввалроқ Қирғизистон 33 мамлакат фуқароларига мамлакатга киришга рухсат берган эди.  «2020-йилнинг 4-декабрдан бошлаб чет эл фуқаролари…

Батафсил...

Вазирлик диний маълумотларни диққат билан ёритишга чақирди

Ички ишлар вазирлиги диний масалаларни ёритишда қонунчилик чегараларидан чиқмасликка чақиради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Баёнотга кўра, сўнгги пайтларда диний ва радикал мавзуларда алоҳида эътибор талаб қилинадиган хабарлар пайдо бўлди. Хусусан, Конституциядан «ҳукуматда дунёвийлик» тушунчасини олиб ташлаш тўғрисидаги таклифлар қизғин муҳокама қилинаётгани ва жамоатчиликда турли фикрлар пайдо бўлаётгани  қайд этилди. «Шу муносабат билан Вазирлик аҳолини радикаллаштиришга уринаётган материалларга…

Батафсил...

COVID-19: 401 та янги ҳолат қайд этилди

5-декабрь ҳолатига кўра бир кун ичида COVID-19 қайд қилинган янги касаллар: Бишкек – 99 Ўш – 20 Чуй вилояти – 133 Ўш вилояти – 22 Талас вилояти – 15 Норин вилояти – 2 Иссиқкўл вилояти – 45 Жалолобод вилояти – 39 Боткен вилояти – 26 Бир кун ичида қайд қилинганларнинг  умумий сони: 401

Батафсил...