Райим-миллион ва Кўлбаевнинг қўлга олиниши мафия ҳақидаги кинога ўхшаб кетди — АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси

АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу журналистларга «Интилиш» («Стремление») мукофотини топшириш тадбирига қатнашиб, мамлакат бўйича жорий йилнинг муҳим янгиликларини таъкидлаб ўтди.   Жаноб Луга кўра, Қирғизистонда уюшган жиноятчилик Совет Иттифоқи давридан бери давом этмоқда, аммо «Клооп», «Азаттык» OCCRP ҳамда Factcheck нашрларининг журналистлари ёрдами билан уюшган жиноий гуруҳ соядан чиқди. «Бу жиноий оиланинг очкўзлигидан, қудрати ва дахлсизлигидан қирғиз жамияти нафратланди. Улар бу…

Батафсил...

Москвадаги қирғизистонликлар пикет ўтказишди

Россиянинг Москва шаҳридаги Давлат Думаси олдида пикет бўлиб ўтди. «Пикир»  нашрининг хабарига кўра, норозилик Олий Кенгаш Спикери Талант Мамитовнинг ташрифига бағишланган. Талант Мамитов Москвада бир қатор учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда. Пикет иштирокчилари – Қирғизистон фуқаролари – ўз ватанидаги вазиятдан норози бўлиб, ноқонуний парламент ноқонуний қарорлар қабул қилмоқда, деб айтмоқдалар.

Батафсил...

Дунё вирус тугаши ҳақида орзу қилишни бошлаши мумкин

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсуснинг айтишича, коронавирусга қарши вакциналарнинг натижалари яхши бўлаётгани дунё коронавирус пандемиясининг тугаши ҳақида орзу қилишни бошлаши мумкинлигини англатади. Шунингдек, Гебрейсус жаҳоннинг кучли мамлакатлари қашшоқ мамлакатларни вакцина бўйича оғир аҳволга солиб қўймаслиги кераклигини ҳам таъкидлади. Тедрос Адҳаном Гебрейсус жума куни бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеясининг пандемия бўйича биринчи юқори даражадаги сессиясида қилган мурожаатида вирусни…

Батафсил...

Ўшда йўл-патруль милицияси иш бошлади. Мажбуриятлари

Бугундан бошлаб Ўш шаҳрида  йўл-патруль милицияси иш бошлади. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўш ички ишлар бошқармаси йўл-патруль хизмати бошлиғи Альберт Абдикеримовнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг кичик туманлари 11 бўлимга бўлинган бўлиб, у ерда жами 80 нафар ҳодим икки сменада ишлайди. «Эрталаб соат 8:00 дан бошлаб шаҳарда 16 ҳодим пиёда ва 11 та транспорт воситасида фаолиятини бошлади. 102…

Батафсил...

Боткенда мактабдан чиққан ёнғин ўчирилди. Болалар ҳали дарсга келишмаган эди

Боткен вилоятининг Чўнг-Тола қишлоғидаги мактабда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотга кўра, эрталаб соат 08:06 да бошланган ёнғин соат 11:54 да тўлиқ ўчирилган. Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси вакили Чўлпон Бердиқулованинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда мактабда ўқувчилар бўлмаган. «180 ўринли мактабда 313 ўқувчи бор. Пандемия пайтида 1, 5, 9 ва 11 синф…

Батафсил...

Ўшда бир кафе ёниб кетди, Қирғизистонда бир кунда 9 та ёнғин қайд этилди

Ўшда бир кафе ёниб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, ҳалокат Г. Айтиев кўчасида содир бўлган. Натижада «Урюк» кафесидаги 180 квадрат метр майдондаги 2 хонаси ва уй-рўзғор буюмлари ёниб кетди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда. Сўнгги бир сутка ичида Қирғизистонда 9 та ёнғин қайд этилди. Уларни ўчиришга жами 11 та гуруҳ жалб қилинган. Ёнғин…

Батафсил...

Қирғизистонда ҳозирги ички ва халқаро рейслар рўйхати

Қирғизистон фуқаро авиацияси агентлиги ўз веб-сайтида ҳозирда Қирғизистонда қандай рейслар мавжудлигини эълон қилди. Маршрутлар жадвали Туркия:   • Бишкек – Истанбул – Бишкек, ҳафтасига икки марта, , «АвиаТраффик»; • Истанбул – Бишкек – Истанбул, ҳафтасига етти марта, Turkish Airlines; • Истанбул – Бишкек – Истанбул, ҳафтасига етти марта, Pegasus Airlines; • Анталия – Бишкек – Анталия, ҳафтасига бир марта, Pegasus…

Батафсил...

Бугун тожливирусдан ўлим ҳолатлари ва юқтириб олганлар камроқ қайд қилинди

Бугун, 7 декабрь куни Қирғизистонда тожливирусдан икки касал вафот этди. У Бишкек ва Чуй вилоятида қайд қилинди. Мамлакатда тожливирус қайд қилингандан бери 1297 бемор касаллик туфайли вафот этди. Ўткан кун давомида COVID-19 касаллигининг 293 та ҳолати қайд этилди. -Бишкек – 121; -Ўш – 4; – Чуй вилояти – 63; -Ўш вилояти – 3 та; – Талас вилояти – 11; -Норин…

Батафсил...