Жалолободда чорва моллари арзонлашган, аммо гўшт нархи ҳали ҳам қиммат бўлмоқда

Жалолободда қорамол ва қўй-эчки нархларида пасайиш кузатилмоқда. Хабарингиз бор, ҳар шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтадиган бозорга вилоятнинг туманлари ва шаҳарлари ҳамда қўшни вилоят аҳолиси ташриф буюради. Чорвачилик молларини сотиб олиш ва сотиш учун келганлар бу ҳафта нархлар 2000 сомгача тушиб кетганини айтишади. Сузоқлик Улан Аширбеков бузоқ ва сутли сигирни 71 минг сомга сотиб олди. Унинг сўзларига кўра, аввалги бозорда…

Батафсил...

Чет элдан қарз олишни тақиқлаш керак

Иложи бўлса, чет элдан қарз олишни тақиқлаш керак. Ушбу фикрни Молия бозорларини тартибга солиш ва назорат қилиш давлат хизмати раиси Арзибек Кўжўшев «Марал» га берган интервюсида айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Қирғизистон ўз вақтида Хипик дастурига қўшилганда  ташқи қарзининг 50% ўчириб, тўлаш осонроқ бўлишини айтади. Бироқ, сиёсий қарорлар туфайли мамлакатни ушбу дастурга қўшилмай қолган. У муҳим ҳолатларда сиёсий қарорларни қабул қилмаслик…

Батафсил...

Қирғизистон футбол иттифоқининг ижроия қўмитаси янгиланади

Бугун, 10-декабрь куни Қирғизистон футбол иттифоқининг (КФИ) навбатдаги конгресси бўлиб ўтади. Бу ҳақда КФИ матбуот хизмати хабар бермоқда. Йиғилишда ташкилотнинг юқори лавозимли расмийлари ва Ижроия қўмитаси аъзолари 2020-2022 йиллар учун сайланади. «Кейинги конгрессда КФИ президенти томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот тингланади. Биринчи вице-президент, учта вице-президент ва футбол иттифоқининг ижроия қўмитаси аъзолари сайланади», – дейилади хабарда. Футбол ташкилотида…

Батафсил...

Қирғизистон-Хитой чегарасидаги Тўруғарт назорат-ўтказиш пункти ёпилди

Хитой томонининг ташаббуси билан бугун, 10-декабрь куни «Тўруғарт» (ҚР) – «Турғат» (Хитой) чегара божхона постларида ҳам автомобиллар, ҳам одамлар ҳаракатланиши тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат чегара хизмати хабар берди. Хабарда айтилишича, Хитой томони ушбу қадамни техник сабабларга кўра амалга оширган. Чегаралараро рўйхатдан ўтиш эртага, 11-декабрь куни соат 11:00 да қайта тикланади.  

Батафсил...

Қора-Сув шаҳри Туркиянинг Қарасу шаҳри билан биродарлик шартномасини имзолади

Қора-Сув шаҳри Туркиянинг Сакарья вилоятининг (ил) Карасу шаҳри билан ўзаро англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда Қора-Сув шаҳар маъмурияти хабар берди. Маълумотларга кўра, Қора-Сув шаҳар ҳокими Адил Лолобаев Туркия дунёси муниципалитетлар иттифоқининг координацион йиғилиши доирасида Сакарья вилоятининг Карасу шаҳрида бўлиб, шаҳар билан биродарлик тўғрисида протокол имзолаган. Лойиҳа доирасида икки шаҳар иқтисодий, маданий, туризмни ривожлантириш, спорт, табиатни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни муҳофаза…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида автобус қатновлари тикланади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида автобус қатновлари тикланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 8-декабрь куни Фарғонада Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Қирғизистон Бош вазири вазифасини бажарувчи билан учрашди. Учрашув чоғида томонлар икки мамлакат ўртасида йўловчилар ташишни қайта тиклашни тезлаштириш бўйича қўшма чораларни кўришга тайёр эканликларини билдирдилар. Бундан ташқари, Андижон-Ўш-Иркештом-Қашқар йўналишидан…

Батафсил...

АҚШ расмийлари Раимбек Матраимовга қарши санкциялар қўлламоқда

АҚШ расмийлари Қирғизистон Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовга қарши Вашингтон инсон ҳуқуқларини бузишда гумон қилинган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун фойдаланадиган Глобал Магнитский қонуни асосида санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлигининг чет эл активларини назорат қилиш бошқармаси хабар қилди. Матраимов билан бир қаторда Макао ва Либериядан икки фуқаро ва Гонконг, Палау ва Камбоджадан учта ташкилот санкцияларга…

Батафсил...

COVID-19 касаллигидан яна учта бемор вафот этди

10-декабрь ҳолатига кўра Қирғизистонда COVID-19 касаллигидан уч бемор вафот этди. Тожливирусдан ўлганлар сони 1306 кишини ташкил қилмоқда. Сўнгги кун ичида CОВИД-19 касаллигининг 379 та ҳолати қайд этилди: – Бишкек – 120  бемор; -Ош – 8; – Чуй вилояти – 98; – Ўш вилояти – 11; – Талас вилояти – 10; – Норин вилояти – 7; – Иссиқкўл вилояти – 81;…

Батафсил...