МСК: Имзолар тасдиқланди, 18 номзод қолди (рўйхат)

Сайлов 2020 Марказий сайлов комиссияси (МСК) президентликка номзодларнинг имзоларини текширишни якунлади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра, 30 мингдан ортиқ имзо тўплаган 20 номзоддан иккитасининг имзоси яроқсиз бўлиб чиқди. 18 номзоднинг рўйхати: Тўлбаев Бабиржан Латиҳанович 58.029 имзо тақдим этди, шундан 32393 таси ҳақиқий; Жапаров Садир Нуркўжўевич 59998 имзо тақдим этди, шундан 30 032 имзо ҳақиқий…

Батафсил...

Қирғизистон ФИФАнинг янги рейтингида 96-ўринни эгаллади

Қирғизистон футбол терма жамоаси Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) янгиланган рейтингида 96-ўринни эгаллади. Янги рейтинг 10-декабрь куни эълон қилинди. Қирғизистон миллий футбол терма жамоаси Осиё Футбол Конфедерацияси рейтингида 16-ўринни эгаллаб турибди. Бу йил терма жамоа тожливирус пандемияси сабабли бирорта ҳам ўйин ўтказгани йўқ.

Батафсил...

Пандемияга қарамай, бюджет насиялари режадан ошиқ қайтарилди

Жорий йилнинг 11 ойида Қирғизистонда бюджет кредитларини тўлаш режадан ошди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда. Унга кўра, Бюджет кредитини бошқариш бўйича давлат агентлиги январь-ноябрь ойларида 2,8 миллиард сомни тўлашни режалаштирмоқда. Бироқ, ҳисоблаб чиққанда 3,6 миллиард сом тушганлиги маълум бўлди. Ушбу маблағнинг 2,7 миллиарди асосий қарз бўлса, 9 миллиони фоизлар ва жарималар бўлиб ҳисобланади. Бюджет кредити – бу хўжалик юритувчи…

Батафсил...

Бу йил Қирғизистонга инвестициясини камайтирган ва кўпайтирган мамлакатлар

Қирғизистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси жорий йилнинг тўққиз ойида узоқ хориждан (МДҲ мамлакатларидан ташқари) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, январь-сентябрь ойларида 2019-йилнинг шу даврига нисбатан тўғридан-тўғри инвестициялар оқими 1,5 баравар камайган. Ўтган йилга нисбатан қайси мамлакатлардан камроқ инвестиция келди: • Канада – 24,5 фоизга (қайта ишлаш саноати); • Буюк Британия – 3,3 марта (геологиявий тадқиқот);…

Батафсил...

Россия ва Қирғизистон почталари пул ўтказмалари тизимини ишга туширишди

Россия ва Қирғизистоннинг давлат почта бўлимлари PosTransfer пул ўтказмалари тизимини ишга туширишди. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, пул ўтказмаларини бошқа томон дарҳол олиши мумкин. Бунинг учун ушбу хизматга уланган почта алоқаси бўлимига мурожаат қилинг. Ҳозирда тизим Россияда 30000, Қирғизистонда 400 та почта алоқаси бўлимларида фаолиятини бошлади. Ҳар бир инсон бир вақтнинг ўзида 300 минг рубл…

Батафсил...

COVID-19: Қирғизистонда 590 киши оғир аҳволда

Бугун, 11-декабрь куни Жалолобод вилоятида битта бемор тожливирусдан вафот этди. Ўлганларнинг умумий сони 1307 кишига етди. Сўнгги кун давомида COVID-19 касаллигининг 327 та ҳолати қайд этилди. Шундай қилиб, мамлакатда вирус юқтирганлар сони 76 минг 718 га етди. COVID-19 дан яна 447 бемор соғайди ва касалликдан тузалганларнинг умумий сони 69 341 кишини ташкил қилади. Айни пайтда касалхоналарда 2263 нафар бемор даволанмоқда,…

Батафсил...

Бош прокурор: Матраимов иши бўйича тергов ҳали тугамаган

Бош прокурор Қурманқул Зулушев Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовга қарши иш юзасидан изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, Матраимов тергов билан шартнома тузган ва маблағни давлат ғазнасига ўтказмоқда. «Матраимов иши бўйича тергов олиб борилмоқда. Менинг маълумотимга кўра, давлатга етказилган 1 миллиард сомга яқин зарар қайтарилган. Энди давлат Матраимовга ҳомийлик қилмайди. Бизнинг мақсадимиз – тергов қилиш, ишни судга етказиш ва…

Батафсил...

Раимбек Матраимовнинг рафиқасини ҳам АҚШ “қора рўйхати”га киритилди

АҚШ Қирғизистон божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовнинг рафиқаси Уулкан Тургуновага нисбатан ҳам “Магнитский рўйхати” доирасида санкция жорий қилди. Бу ҳақда 10-декабрь куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео “Твиттер” саҳифасида маълум қилди. “Бугун мен собиқ қирғиз амалдори Раимбек Матраимов билан унинг рафиқасини коррупциявий тандем тузгани учун “Магнитский рўйхати”га киритдим. АҚШ коррупцияга қарши курашади ва жаҳонда инсон ҳуқуқларини бузганлар учун…

Батафсил...