Жалолобод вилояти 30 ёшда

Жалолобод 1990-йилнинг 14-декабрида мустақил вилоят сифатида ташкил этилган. Айни пайтда аҳоли сони 1 миллион 190 минг 579 кишини ташкил этади. Шимолда Талас ва Чуй вилоятлари, шарқда Норин вилояти, жанубда Ўш вилояти ва жануби-ғарбда Ўзбекистон билан чегарадош. Вилоятда 8 та маъмурий туман, 68 та овул округи, 4 та туман аҳамиятидаги шаҳар ва 442 та қишлоқ мавжуд. Умумий майдони 33,7 минг квадрат…

Батафсил...

Ўшда суддан қочган «маст» прокурорга нисбатан хизмат текшируви бошланди

Ўш вилоят прокуратураси катта прокурори Союзбек Сариқовга қарши хизмат текшируви бошланди. Бу ҳақда Ўш вилояти прокуратурасининг тергов ва тезкор-қидирув фаолиятини назорат қилиш бўлими бошлиғи Илйич Исманбетов маълум қилди. 12 декабрь куни Интернетда Сариқов Ўш шаҳар судида маст ҳолда бўлиб ўтган суд мажлисида қатнашган, сўнгра судьянинг кабинетининг деразасидан панжарани бузиб қочган видео тарқалди. Илйич Исманбетов прокурорнинг қочиси хавфсизлик масалалари билан боғлиқ…

Батафсил...

Қирғизистонда педофилларни оқлаб юборган судьяга қарши виртуал митинг ўтказилмоқда

Қирғизистонда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 13 ёшли қизчани зўрлаганликда айбланаётган икки кишига нисбатан оқлов ҳукмини чиқарган, учинчи айбланувчига эса енгилроқ жазо тайин этган судья Сабир Содонбековга қарши виртуал митинг уюштирдилар. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати хабар қилди. Виртуал митингчилар Тон туман судьясига нисбатан хизмат текшируви ўтказилишини талаб қилишмоқда. Бунга оид талабларни қирғизистонликлар Facebook, Twitter ва Instagram тармоқларидаги ўз саҳифаларида ёзиб чиқяптилар. Тон туман…

Батафсил...

Иссиқкўлда яна бир имомга “Daewoo Nexia” автомобили совға қилинди

Иссиқкўл тумани Жарқинбаев овулида яшовчи Чингиз Турготов ўз ихтиёри билан маҳаллий масжид имоми Қилич Ўрўзбақтиевга “Daewoo Nexia” совға қилди. Бундан ташқари, яна бир ўша овуллик 7000 сомлик автомобилларни таъмирлаш калитлари тўпламини совға қилди. “Қилич Ўрўзбақтиев 13 йилга яқин имомлик қилди. Бундай совғанинг фахрий имомга берилиши яхши янгилик. Аввалроқ Оқ-Сув ва Жети-Ўғуз туманларидаги маҳаллий ёшлар имом-хатибларга автомобиллар совға қилишган эди. Менимча,…

Батафсил...

Доллар курси арзонламоқда

АҚШ доллари сомга нисбатан пасаймоқда. Буни валюта айирбошлаш шохобчаларида кўриш мумкин. Аввалроқ, доллар курси сомга нисбатан 84,7 сомни ташкил қилар эди. Бугунги кунга келиб у 83,4 сомдан сотилмоқда. Маълумки, Миллий банк йил давомида сом қийматини сақлаб қолиш учун жами 29 марта интервенсия ўтказди. Декабрь ойида у уч марта интервенция юргизган эди.

Батафсил...

Бозорқўрғонда тунда кўчада юрган 16 ўспирин қўлга олинди

Бозор-Қўрғон туман ИИБ томонидан «Тунги ўспирин» номли тезкор профилактика тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Жалолобод ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, текширув доирасида тунда ҳудудда қаровсиз қолган вояга етмаганлар текширилган. Тадбирнинг асосий мақсади вояга этмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва тўдалараро жанжалларнинг олдини олиш. Натижада 11 та материаллар Бозорқўрғон тумани ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган Ёшлар комиссиясига юборилди. Кечаси қаровсиз қолган 16 нафар…

Батафсил...

«Ҳаётимизни сақлаб қолинг». Ўшнинг турғунлари Садир Жапаровдан ёрдам сўрайди

Ўш вилоятининг турғунлари Tik Tok ижтимоий тармоғида президентликка номзод Садир Жапаровга видео мурожаат йўллади. Ўзини Элмира ва Сардор деб таништирган ёшлар уларнинг бирга бўлишига яқинлари қарши бўлаётганини айтишган. Элмиранинг айтишича, қариндошлари уларнинг гаплашишига қаши бўлгани сабаб, қочишга мажбур бўлишган. «Ўз хоҳишим билан қочганман. Тоғаларим, уйдагиларим қарши бўляпти. Уйдагилар ўлдириб қўйишади. Сиздан илтимос, бизнинг ҳаётимизни сақлаб қолинг», — дейди қиз. Сардорнинг…

Батафсил...

«Дўстлик» чегарасида товарларни ноқонуний ташиш факти аниқланди

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида товарларни ноқонуний ташиш факти аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати (молия полицияси) хабар бермоқда. Баёнотга кўра, Ўш шаҳридаги Молия полицияси бошқармаси томонидан истеъмол молларининг ноқонуний олиб кирилиши ва экспорт қилинишини аниқлаш ва олдини олишга қаратилган тегишли тадбирлар давомида мансабдор шахслар иштирокида доимий равишда контрабанда маҳсулотларини олиб ўтиш ҳолатлари аниқланди. Жорий йилнинг «11…

Батафсил...

Президентлик сайлови: Эртага сайловолди ташвиқоти бошланади

Марказий сайлов комиссияси президентликка номзодларни рўйхатга олишни якунлади. Ташвиқот ишлари 15-декабрда бошланади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Aбдижапар Бекматов Биринчи радио орқали маълум қилди. «Конституциявий қонунга кўра, сайловолди ташвиқоти сайловдан 35 кун олдин бошланади», деди у. Бироқ, бу муддатидан аввалги сайлов бўлгани учун ташвиқот 26 кун олдин бошланади », – деди Бекматов. Унга кўра, президентликка номзодларнинг дастурини тақдим…

Батафсил...

Ўзган шаҳридаги уйда ёнғин содир бўлди, охирги суткада 14 та ёнғин қайд этилди

 Ўзган шаҳридаги уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабарларга кўра, воқеа шаҳарнинг Ленин кўчасида содир бўлган. Натижада, мўрининг атрофидаги 5 квадрат метр ёғоч шифт ёниб кетган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда. Ўтган кун давомида Қирғизистонда 14 та ёнғин қайд этилди. Уларни ўчиришга 16 та ўт ўчириш бўлими жалб қилинган.   Олов чиққан жойлар…

Батафсил...

COVID-19: Қирғизистонда яна беш бемор вафот этди

14-декабрь ҳолатига кўра Қирғизистонда беш нафар бемор вафот этди. Бири Бишкек шаҳрида, иккитаси Ўш вилоятида ва иккитаси Боткен вилоятида қайд этилган. Пандемия бошланганидан бери тожливирусдан жами 1312 бемор вафот этди. Сўнгги сутка давомида COVID-19 касаллигининг 318 та ҳолати қайд этилди: Бишкек – 126; Ўш – 4; Чуй вилояти – 79; Ўш вилояти – 6; Талас вилояти – 4; Норин вилояти…

Батафсил...