Ўш шаҳрида Эрон томонидан қурилган спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

Бугун, 21-декабрь куни Ўш шаҳрининг Манас-Ота кичик туманида Эрон Ислом Республикаси томонидан грант асосида қурилган янги спорт мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Учрашувда Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов, Эрон Ислом Республикасининг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Харрозиден, шаҳар Кенгаши раиси Жапарбек Ўрмўнов, спортчилар ва маҳаллий аҳоли иштирок этди. Т.Сарибашов аҳолини янги спорт мажмуасининг очилиши билан табриклади ва Эрон Ислом…

Батафсил...

Райимбек Матраимов давлатга 1 миллиард 223 миллион сом тўлади

Молия вазирлигида очилган махсус ҳисоб рақамига жисмоний шахслардан 33 миллион 600 минг сом ўтказилди. Бу ҳақда  вазирликнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Вазирлик маълумотларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига жами 1 миллиард 312 миллион 94 минг 626 сом тушган. Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов 1 миллиард 223 миллион 551 минг 690 сом тўлаган. Молия вазирлигида иккита мақсад учун…

Батафсил...

Биометрик паспортлар апрель ойидан берила бошлайди

Янги биометрик паспортлар 2021-йилнинг апрель ойидан расмийлаштирилади. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати раисининг ўринбосари Тилек Батирқанов матбуот анжуманида айтиб ўтди. Унга кўра эски паспортни муддати битмасидан янгисига алмаштирмаса ҳам  бўлади. «Амалдаги паспортлар амал қилиш муддати тугагунга қадар, яъни чиқарилган кундан бошлаб 10 йилгача амал қилади. Аммо, агар фуқаро биометрик паспорт талаб қиладиган мамлакатларга борадиган бўлса, у ҳужжатни ўзгартириши керак…

Батафсил...

Қирғизистонда олтин экспортининг ҳажми ошди

Жорий йилнинг 10 ойида Қирғизистон 855 миллион долларлик олтинни экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Олтиннинг оғирлиги бўйича қараганда 15 тонна 423,3 килограммни ташкил қилади. Қимматбаҳо металлар бутунлай Буюк Британияга жўнатилди. Ўтган йилнинг январь-октябрь ойларида 14 тонна 864,9 килограмм олтин 652,5 миллион долларга сотилган.

Батафсил...

Ўш шаҳар спорт қўмитаси раҳбари Сарқарбаев ҳибсга олинди

Ўш шаҳар спорт қўмитаси раҳбари Қилич Сарқарбаев икки ойга ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар суди матбуот хизмати хабар бермоқда. Сарқарбаев ҳибсга олиш қарори 18-декабрь куни қабул қилинган. Судянинг қарорига биноан, у 16 февралгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўш шаҳридаги ҳибсхонасида қолади. Қилич Сарқарбаев паспортни сохталаштириш ва жиноий ҳаракатларга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган. МХДҚнинг маълумотларига кўра, у «Женго» лақабли уюшган…

Батафсил...

Бугун кечаси энг узун тун бўлади

21-декабрь куни энг қисқа, 22-декабрь кечаси энг узун тун бўлади. Эндиликда эса кун аста-секин узаяди ва тун қисқара бошлайди. Астрономик тадқиқотлар натижаларига кўра, қуёш экватордан узоқлашиб, эклиптиканинг жанубий қутбига қараб ҳаракатланганда қаттиқ совуқ бошланади. Халқимизда бу кунни «Чилланин кириши» деб номланади. Шунингдек, кундуз билан туннинг Баҳорги тенгкунлиги ҳам 20-мартдан 21-мартга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Астрономлар Қуёш бу вақтда экватор марказига…

Батафсил...

Қирғизистонда COVID -19 кўрсаткичлари пасайди

Қирғизистонда 21-декабрь ҳолатига кўра Боткен вилоятида бир бемор COVID -19 касаллиги туфайли вафот этди, тожливирусдан ўлганларнинг умумий сони 1331 га етди. Сўнгги кунда COVID -19 нинг 132 та янги ҳолати қайд қилинди: • Бишкек – 45; • Ўш – 6; • Чуй вилояти – 21 та; • Талас вилояти – 5 та; • Норин вилояти – 1; • Иссиқкўл вилояти…

Батафсил...