Центерра Голд Майнеснинг 50 фоиз улуши 210 миллион долларга сотилди

Центерра Голд Инc. компанияси Центерра Голд Майнеснинг (GGM)нинг 50 фоиз улушини Орион Майн Финанc группнинг филиалига сотди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилди.   «Центерра» аввалолқ 210 миллион доллар аванс олган. Таъкидланишича, олтин нархи 1,5 минг долларни ташкил этган бўлса, Ҳардрок лойиҳасининг баъзи босқичларида, Центерра Голд қўшимча равишда 75 миллион доллар олади.   Бундан ташқари, GGM асосий лойиҳаси бўлиб…

Батафсил...

Россияда ишлаётган новқатликлар 1 йилда 51 миллион сом пул юборишган

Россияда ишлаётган Новқатлик ватандошлар ўз қишлоқларининг муаммоли масалаларини ҳал қилиш ва хайрия учун 1 йилда 51 миллион сом маблағ юборишган. Бу ҳақда «Новқат» жамияти раҳбари Тўлқунбай Ақматов маълум қилди.   Унга кўра ўтган йили Тўўлўс овул ҳукуматининг турғунлари ўзларининг овулига 13 миллион 200 минг сом, Қулатов овул ҳукумати турғунлари 10 миллион сом маблағ юборган. Бел овулига 1,5 миллион сом ва…

Батафсил...

Сузоқда гиссар қўйларини ўғирлашда гумон қилинган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Сузоқда қўй ўғрилари ҳибсга олинган Бу ҳақда Жалолобод вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, 2021-йилнинг 12-19 январь кунлари Сузоқ тумани яшовчилари 1977-йилда туғилган Ж.Д. ва 1964 йилда туғилган Р.Б.  Сузоқ тумани ИИБга мурожаат қилиб, 11-январдан 19-январгача Ҳисор (гиссар) қўйларини номаълум жиноятчилар ўғирлаб кетишганини айтиб, ўғриларни топиб, қонуний чоралар кўришни сўрашган. Шокоят қилган 2 фуқаронинг 4 та қўчқори ўғирланиб,…

Батафсил...

Ўшда икки километрлик тирбандлик пайдо бўлди

Бугун, 30-январь куни Ўшга кираверишда икки километрлик тирбандлик юзага келди. Бу ҳақда шаҳар аҳолиси хабар беришди. Маълум бўлишича, Ўшнинг И. Мўнуев ва А. Шакиров кўчалари кесишган чорраҳасидан «Мирзолим» сомсахонасигача тирбандлик пайдо бўлган. ЙҲҲБнинг ходимлари кўринмайди. Баъзи транспорт воситалари тирбандлиги сабабли қарама-қарши чизиқларда ҳаракатланмоқда.      

Батафсил...

Миллий банк 45,7 миллион доллар сотди

Қирғизистон Республикаси Миллий банки 28-январь куни 45,7 миллион доллар сотди, дея банк расмий веб-сайти хабар бермоқда. Бу йил бошидан бери биринчи интервенция. 2020-йилнинг декабрь ойида Миллий банк учта интервенция ўтказиб, жами 36,7 миллион долларни сотган эди.

Батафсил...

Ўзганда бир савдо шохобчаси ёпилиб, етти нафар савдогар жаримага тортилди

 Ўзган шаҳрида очиқ жойларда сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан текширувлар ўтказилиб, талабларга жавоб бермайдиган жойлар олиб қўйилиб, 7 та савдогар жаримага тортилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда. «Соғлом инсон- ривожланган мамлакат» дастурини амалга ошириш мақсадида Ўзган шаҳрида йўл бўйида, очиқ ҳавода, талабга жавоб бермаган ҳолатда сотилаётган сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларининг сотилишини назорат қилиш бўйича аввал Ўзган туман давлат ҳокимияти бошқармаси бошлиғининг…

Батафсил...

Беш-Тош кўли

Таласда Беш-Тош деб номланган дарё, водий ва табиат боғи мавжуд. Кўлининг номи ҳам водийнинг, у ердаги дарёнинг номидан Беш-Тош дарёси деб номланиб, денгиз сатҳидан 3008 метр баландликда жойлашган. Майдон 54 гектарни ташкил этади. Унинг узунлиги 1200 метр, кенглиги 600-700 метрга етади. Кўл кўчкидан кейин водийни тўсиб қўйиши натижасида ҳосил бўлган. Унинг суви тиниқ, музлик ва булоқ сувлари билан тўлдирилади. Июнь…

Батафсил...

Спиртли ичимликлар қимматлайди

Қирғизистонда алкогол маҳсулотларига акциз солиғи ставкаси ошади. Бу ҳақда давлат солиқ хизмати хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, акциз солиғи ставкаларини тартибга солиш учун ушбу ҳодиса ҳар йили ЕОИИ доирасида такрорланади. Ароқ ва ароқ-ликёр маҳсулотларига акциз солиғи 100 дан 120 сомгача кўтарилди. 2022-йилда у 140 сомгача, 2023-йилдан 160 сомгача кўтарилади. Этил спирти учун акциз солиғи ставкаси 120 сомни ташкил этди, илгари…

Батафсил...

Жалолободда шаҳар болалар боғчалари очилади

Жалолободда 1-февралдан 1-дан 11-синфгача бўлган ўқувчилар ўқишни давом эттиради. Бундан ташқари, шаҳар болалар боғчалари душанба кунидан бошлаб ишлайди. Қарор шаҳар штаб йиғилишида қабул қилинди. Маълумки, таълим муассасаларида санитария талабларига риоя қилиш керак. Шаҳарда 23 болалар боғчаси ишлайди. У ерда 4000 дан зиёд бола тарбияланади.

Батафсил...

Тожливирус 76 кишида аниқланиб, икки бемор вафот этди

Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида икки киши тожливирусдан вафот этди. Республика штаби маълумотларига кўра тожливирус Бишкекда 27, Ўш шаҳрида 3, Чуй вилоятида 28, Ўш вилоятида 5, Норин вилоятида 1, Жалолобод вилоятида 9 кишида аниқланган.   Шунингдек бир кунда 138 киши тожливирусдан соғайди. «Бишкекда – 52, Чуй вилоятида – 50, Ўш вилоятида – 4, Норин вилоятида – 2, Иссиқкўл вилоятида –…

Батафсил...

Бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан … Қирғизистон футбол жамоасининг нархи ошди

Қирғизистон футбол миллий терма жамоасининг умумий қиймати 1,3 миллион еврога ошди. Бу ҳақда футболчиларнинг трансфер нархини ҳисоблаб чиқадиган Transfermarkt.de нашри хабар бермоқда. Бир йил олдин футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси футболчиларининг нархи 4 миллион еврога етган. Бу сафар таҳлилчилар 29 спортчини санаб, уларнинг умумий қиймати 5 миллион 475 минг еврони ташкил этишини аниқладилар.   Рўйхатда ўтган йилги футболчилар қолиб, уларнинг…

Батафсил...

COVID-19: Ҳозирги кунда мингдан ортиқ бемор даволанмоқда

Ўтган сутка давомида Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида бир киши тожливирусдан вафот этди. Тожливирусдан ўлганлар сони 1409 кишига етди.   Бугун, 29-январь куни Қирғизистонда 74 кишида тожливирус аниқланди. Бишкек шаҳрида 53 ҳолат, Ўш вилоятида-1, Чуй вилоятида-11,   Ўш вилоятида-5,  Талас ва Норин вилоятларида биттадан ҳолат, Жалолободда иккитаси қайд этилган. Март ойидан бери вирусни юқтирганлар сони 84 377 кишига етди. Сўнгги 24 соат ичида…

Батафсил...

Қадамжойда кўприкдан сойга қулаган эркак касалхонага ётқизилди

Бугун, 29-январь куни Қадамжойда сой қулаган эркак касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.   Ҳодиса тахминан 00:18 да, Ўш-Боткен-Исфана трассасининг 105-километрида содир бўлган. Ушбу ҳудуддаги кўприкдан 50-55 ёшли эркак спиртли ичимликлар ичиб сойга қулаб тушган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари чақирилиб, жабрланувчини сойдан олиб чиқиб, тез ёрдам хизматига топширишди.

Батафсил...

Ўшда гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилинган ҳарбий хизматчи ҳибсга олинди

Ўшда ҳарбий хизматчи гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.   «27-январь куни Ўш шаҳрида ўсимлик гуруҳи гиёҳванд моддаларини сотаётган пайтида  1991 йилда туғилган А. ўғли Н. исмли фуқаро қўлга олинган. Суд-кимёвий экспертизасининг натижасига кўра, ушбу модда граммни ташкил қилган «гашиш» эканлиги аниқланган«, – дейилади маълумотда. Бундан ташқари, ҳибсга олинган шахс Ўш ва Чуй…

Батафсил...

Январда кўмир нархи қимматлади

Миллий статистика қўмитаси мамлакатнинг 18 минтақасида кўмир нархларини таҳлил қилди. Маълумотга кўра, ҳозирги вақтда бир тонна кўмир нархи ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан ўртача 74,25 сомга ёки 1,6 фоизга ошди. Бунга бир ой ичида кескин кўтарилган жойлар киради. Масалан, бир тонна қора олтин Исфанада 8000, Боткенда 7318, Новқат туманида 7846 сомдан сотилмоқда. Энг арзон кўмир Балиқчи (3694 сом), Норин (3500…

Батафсил...

Қирғизистондаги энг гўзал тоғ кўлларидан бири Кўл-Сув ҳақида

Кўл-Сув  (Кўл-Тетири деб ҳам аталади) – музликлардан чиққан кўл. Сув омбори минг йиллар олдин йирик зилзила натижасида вужудга келган ва шимол томонда табиий тўғон пайдо бўлган. Сув тошлар орасидаги катта ёриқда қолиб кетгандек таассурот қолдиради. Унинг узунлиги 9-12 километрга етса, кенглиги 500 метрдан 2 км гача етади. Чуқурлик 5 дан 10 метргача деб ҳисобланади.   Кўл Норин вилоятининг Оқсой водийсидаги…

Батафсил...

Бишкекдаги марказий масжиддан 10 минг долларни ўғирлаган гумондор ушланди

Бишкек милицияси марказий масжиддан катта миқдордаги пулни ўғирлашда гумон қилинган шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда шаҳар милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотга кўра, 20-январь куни жабрланувчи Жибек Жолу проспектидаги марказий масжиддан номаълум шахслар   унинг барсеткасини олиб кетишганини маълум қилиб, гумонланувчиларга нисбатан чора кўришни сўраб Свердловск тумани ИИБга мурожаат қилган. Унинг орасида 5700 АҚШ доллари, 300000 рубли ва 55000 сом…

Батафсил...

Қирғизистон коррупция бўйича халқаро рейтингида 124-ўринни эгаллади

Transparency International  халқаро ҳаракатининг 2020-йилги сўнгги рейтингига кўра, Қирғизистон 180 мамлакат ичида 124-ўринни эгаллади.   Хусусан, Қирғизистон коррупция даражаси кўп бўлган 180 мамлакат орасида 54-давлат сифатида қайд қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан 2 поғонага яхшиланган.   Рейтингнинг юқори қисмида Дания (88), Янги Зеландия (88) ва Финляндия (85) жойлашган. Индекс қанчалик баланд бўлса, коррупция даражаси паст бўлади. Бинобарин, ушбу мамлакатларда…

Батафсил...

Садир Жапаровнинг инаугурациясидан фотосуратлар

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров қасамёд қабул қилди ва расман иш бошлади. Инаугурация маросимига мингдан зиёд меҳмонлар таклиф қилинди. Қуйида маросимдан олинган бир нечта фотосуратларни кўришни таклиф қиламиз:

Батафсил...

Ўш вилоятида 3 балли зилзила қайд этилди

Бугун, 28-январь куни соат 14:22 да Ўш вилоятида 3 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.   Зилзила кучи Қора-Қулжа туманининг Қора-Қўчқор овулида 3, Ўзган туманининг Чимбой овулида 3, Мирзаке ва Салам-Алик овулларида 2,5 баллни ташкил этди. Жабрланганлар ва жиддий зиёнлар қайд қилинмади.    

Батафсил...
1 2 3 15