Ахсида намойишчилар Ола-Буқа – Чотқол – Жалолобод йўлини тўсиб қўйишди

Ахсида 2-январь куни намойиш қилиб, Жалолободдаги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига йиғилган одамлар, бугун Ола-Буқа – Чотқол – Жалолобод йўлини тўсиб қўйишди. Улар аввал талаблари бажарилмаса, бундай қадамга боришини айтган эди. Озодликнинг хабар беришича, ҳозирда 200 га яқин машина тирбандликда турибди. Қишлоқ аҳолиси Жалолободдаги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига бориб, ҳибсга олинган Қутман Шадибеков, Турғун Шадибеков ва Жилдиз Шодибековни уй…

Батафсил...

Қизил-Адирдаги тамаддихонада газ баллони портлаб, 11 кишини жароҳатлади

4-январь куни Талас вилояти Қизил-Адир овулидаги тамаддихонада газ баллони портлаб  11 киши касалхонага ётқизилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, улар Қора-Буура туман касалхонасида. Интернет манбаларида газ баллонининг портлашини тасдиқловчи фотосуратлар чоп этилди. Ёнғин соат 17:00 атрофида ўчирилди. Ҳодиса сабаблари номаълум, сабаби ўрганилмоқда. Ўтган йилнинг июнь ойида Бишкек шаҳридаги бошқа бир тамаддихонада газ баллони портлаб, бир киши ҳалок бўлган…

Батафсил...

Қирғизистон саёҳат қилишга тавсия этилган давлатлар қаторида

«The Guardian» нашри ўқувчилари 2021 йилда саёҳат қилиш учун тавсия этилган мамлакатлар рўйхатини туздилар. Улар орасида Қирғизистон ҳам бор. Минни Мартин исмли ўқувчи Қирғизистонда саёҳат қилиш учун катта имкониятлар мавжудлигини айтди. “Бишкек замонавий ва динамик шаҳар. Аммо сиз қишлоқда анъанавий кўчманчи бўлишингиз мумкин. Қирғизистон – мазали таомлари билан дунёнинг энг гўзал мамлакатларидан бири », – деб ёзади ўқувчи. Ушбу рўйхатдаги…

Батафсил...

Сузоқда  мингга яқин етим болалар учун байрам кечаси ташкил этилди

Сузоқ туманида мингга яқин етим болалар учун дастурхон ёзилиб, байрамона кеча уюштирилди.   Маълум бўлишича, болалар Новкен, Бозор-Қўрғон, Сузоқ туманлари, Жалолобод шаҳри ва қўшни Ўш вилоятининг Новқат туманидан келган. Тадбир ташкилотчиси Икром Аҳмедов болаларга дастурхон ёзиш учун отаси йўқ етимнинг сўзи сабаб бўлганини айтди. “Биз биринчи марта отасиз ва онасиз етим болалар учун байрам дастурхони тайёрламоқдамиз. Шу пайтгача биз ҳеч…

Батафсил...

Президентлик сайлови: 11 мингдан ортиқ милиция  жамоат тартибини назорат қилади

11 мингдан ортиқ милиция ходими Қирғизистонда президентлик сайловлари пайтида жамоат тартибини назорат қилади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотга кўра Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков онлайн-йиғилиш ўтказди, унда унинг ўринбосарлари, ИИВнинг марказий аппарати вакиллари, вилоят ва шаҳар ички ишлар идоралари раҳбарлари иштирок этишди. Вазир сайловолди ташвиқоти пайтида жамоат тартибини сақлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳар қандай қонунбузарликлар…

Батафсил...

Ўш шаҳрида уй ёнди, Қирғизистонда бир кунда 19 та ёнғин содир бўлди

Бугун, 4-январь ҳолатига кўра Қирғизистонда 19 та ёнғин қайд этилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғиларни ўчиришга 24 та бўлим юборилган. Бишкек шаҳрида 3 та, Чуй вилоятида 6 та, Иссиқкўл вилоятида 3 та, Норин вилоятида 1 та, Жалолобод вилоятида 3 та, Ўш вилоятида 1 та, Боткен вилоятида 1 та ва Ўш шаҳрида 1 та ёнғин қайд этилди. Ўш…

Батафсил...

Ўзбекистонга чорва молларини экспорт қилиш 17 бараварга ошди

Ўтган йили 2019-йилга нисбатан Қирғизистонда чорва моллари экспорти ҳажми кескин ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси январь-октябрь ойларидаги маълумотга таяниб хабар берди.   Қорамол ва қўй ва эчкилар фақат Ўзбекистон ва Тожикистонга экспорт қилинган. 2019-йилда ушбу мамлакатларга 1,1 минг бош қорамол юборилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 10,3 минг бошдан ошди. Тожикистон – 506 бош (2019 йилда – 553); Ўзбекистон…

Батафсил...

Ўшда ер қимирлади

Ўш вилоятида 3,5 балли зилзила қайд этилди Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Сейсмология институтининг маълумотларига кўра, шаҳарда ер 3-январь куни соат 07:01 да силкинган. Зилзила кучи Бўр-Дўбў овулида 3 балл ва Арча-Булоқ овулида 2 баллгача сезилган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.    

Батафсил...

Президентлик сайлови: Қора-Сувдаги қўрқитувлар тўғрисидаги маълумотлар текширилмоқда

Марказий сайлов комиссиясининг тезкор тадбирлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга «Умумий иш» жамоат фонди томонидан хабар келиб тушди.   МСК маълумотларига кўра, фонд номаълум шахслар Қора-Сув тумани Киров қишлоғидаги уйларга кириб, президентликка номзод Садир Жапаров кўпчилик овозни ололмаса жисмоний зўрлик кўрсатиш билан таҳдид қилинганидан шикоят қилган. Бу ҳақда 2-январь куни Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ҳамда Қора-Сув ҳудудий сайлов комиссиясига хабар…

Батафсил...

Ташиевнинг ўғли Ла Лигада ўйнаган биринчи қирғизистонлик футболчига айланиши мумкин

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг 15 ёшли ўғли Эмир-Хан Испаниянинг «Леванте» футбол клубида бўлиб ўтадиган синов-мусобақадасида иштирок этишга таклиф қилинди. Агар синовдан муваффақиятли ўтса, у Ла Лигада ўйнаган биринчи қирғизистонлик футболчига айланиши мумкин. Бу ҳақда Қамчибек Ташиев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган. «Менинг 15 ёшли кенжа ўғлим Эмир-Хан «Паоло Россинин» академиясида бир ярим йил таҳсил олди  ва Италиянинг…

Батафсил...

COVID-19: 165 бемор соғайди

Қирғизистонда 4-январь ҳолатига кўра COVID-19 касаллигидан Иссиқкўл вилоятида бир бемор вафот этди, ўлимларнинг умумий сони 1360 га етди. Охирги суткада 83 кишига тожливирус ташхиси қўйилган. Шулардан 33 таси Бишкекда, 17 таси Чуй вилоятида, 17 таси Иссиқкўл вилоятида, бештаси Ўш вилоятида, бештаси Норин вилоятида, бештаси Талас шаҳрида, биттаси Жалолободда, биттаси Ўш шаҳрида ва Боткен вилоятида қайд қилинган. Пандемия бошланганидан бери тожливирус…

Батафсил...

Қирғизистон футзал бўйича жаҳон рейтингида 42-ўринни эгаллади

Қирғизистон футзал терма жамоаси дунё рейтингида 42-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда futsalworldranking веб-сайтида эълон қилинган рейтингда айтилган. Амиржон Муқанов бошчилигидаги терма жамоа 1071 очко тўплаб, икки поғонага кўтарилди. Испания, Бразилия, Аргентина, Россия, Португалия, Эрон, Қозоғистон, Италия, Парагвай ва Хорватия кучли ўнталикка кирди. Осиё жамоалари орасида Қирғизистон 7-ўринни эгаллади. Эрон (дунё рейтингида 6-ўрин), Япония (16), Таиланд (17), Ўзбекистон (28), Австралия (31)…

Батафсил...