МХДҚ: Курсан Асановнинг рафиқаси фирибгарликда гумон қилинмоқда

Президентликка номзод Курсан Асановнинг рафиқаси фирибгарликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, чет эллик сармоядор У.К.га қарши шикоят билан мурожаат қилган ва ишни тергов қилишни сўраган. Шу муносабат билан судгача бўлган тергов жараёни бошланди. «У.К.   чет элнинг А.О. исмли фуқаросидан биргаликда бизнес бошлаш учун 5 миллион доллар олган. У.К. уни қайтариб беришдан…

Батафсил...

Владимир Путин мусулмонларга миннатдорчилик билдирди

Владимир Путин Суриядаги насронийликнинг қолдиқларини қадрлагани учун Ислом динидаги мусулмонларга миннатдорлик билдирди, деб ёзади “ТАСС”.   » Умавийлар масжидида Иоаннинг қўлининг қолдиқлари сақланиб туриши ва Ислом дунёсида ҳурмат қилиниши мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бу ерда Исога сиғинадиган одамлар бор», деди Путин.   Евгений Поддубнийнинг  Россия-1 эфирида намойиш этилган «Без права на ошибку. Рождественский визит в Дамаск» ҳужжатли филмига берган…

Батафсил...

Дунёдаги «энг кучли паспортлар». Қирғизистоннинг рейтингдаги ўрни

Швейцариянинг Henley&Partners консалтинг компанияси «дунёдаги энг нуфузли паспортлар» рейтингини янгилади. Қирғизистон 80-ўринда жойлашган. Рўйхат 200 дан ортиқ мамлакатларнинг виза қоидалари, таҳлилидан сўнг, https://ru.henleyglobal.com/passportindex визасиз кириш мумкин бўлган мамлакатлар сонидан келиб чиқиб тузилади.   Қирғизистон эгаллаган ўрнини Арманистон ва Сьерра-Леоне билан баҳам кўрган. Ушбу мамлакат фуқаролари 63 давлатга визасиз киришлари мумкин. Рейтингнинг юқори қисмида Япония (109 мамлакат), Сингапур (190), Германия ва…

Батафсил...

Ўш: МХДҚ қизиқчиларга «Уч пахан» интермедиясини намойиш қилишни тақиқлади

Қизиқчилар Рахман Разиков ва Абдилда Иманкулов Ўш шаҳрида «Онголмок элек биз качан ортодо турса уч пахан» сатира концертидан кейин шаҳардаги МХДҚнинг бошқармасига чақирилди. Бу ҳақда «Клооп»га Разиков ўзи билдирди. Мазкур концерт Ўш шаҳридаги Бобур театрида 1-5-январларда ўтган. Разиковнинг айтишича, концертнинг дастлабки кунида «Уч пахан» интермедияси намойиш қилинган. Эртаси куни улар МХДҚга Бобур театрининг директори билан биргаликда чақирилган. «Уч пахан» интермедиясида…

Батафсил...

МХДҚ: Ўмурбек Бабанов сўроққа чақирилди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ бош вазир Ўмурбек Бабановни сўроққа чақирилганини айтмоқда. Унда Бабанов судгача бўлган тергов жараёнларида фигурант эканлиги айтилган. – Тергов жараёнида содир этилган жиноятларнинг ҳолатларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари тўплами амалга оширилади. Шу муносабат билан, тергов органлари фуқаро Ў.Бабановга унинг иштирокида тергов ҳаракатларини олиб бориш тўғрисида чақирув юборди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қўзғатилган жиноят ишларини тергов…

Батафсил...

Қирғизистон асаллари 20 дан ортиқ мамлакатларга сотилди

Қирғизистон 2020-йилнинг январидан октябригача 388,3 тонна асал сотди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Сотилган асалнинг умумий қиймати 1,4 миллион доллардан ошди (110,3 миллион сом). Асал қаерда ва қанча миқдорда экспорт қилинган (тоннада): Хитой – 96; Саудия Арабистони – 53; БАА – 42,1; Қувайт – 39,9; Андорра – 33,4; Қозоғистон – 20,7 АҚШ – 20,5; Россия – 14; Япония…

Батафсил...

Қорасувда мактаб қурилиши пайтида миллионлаб пулни ўзлаштирган овул ҳукумати раҳбари ҳибсга олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилояти Қора-Сув тумани Сарой овул ҳукумати раҳбарини ҳибсга олди. Бу ҳақда махсус хизмат хабар берди. Унга кўра, ҳибсга олинган шахс 720 ўринли мактаб қуриш пайтида давлатга 24 миллион 209 минг сом миқдорида зарар етказганликда айбланмоқда. Аввалроқ Қора-Сув туман прокуратураси ушбу фактни ошкор қилган эди. Мактаб қурилиши «Акмат Қурилиш» масъулияти чекланган жамиятига топширилган ва 159 минг…

Батафсил...

Вашингтондаги тартибсизликлар: Қирғизистон элчихонаси фуқароларни норозилик намойишларидан узоқ туришга чақирмоқда

Вашингтондаги оммавий норозилик намойишлари муносабати билан Қирғизистон элчихонаси АҚШда яшовчи ватандошларга эҳтиёт чораларини кўришга ва одамлар кўп бўлган жойлардан узоқ туришга чақирди. Дипломатлар, агар Қирғизистон фуқароси яраланган ёки ҳибсга олинган шахслар тўғрисида маълумот олсалар, дарҳол элчихонани хабардор қилишларини сўрашади. Норозилик намойишлари АҚШда президент сайловлари арафасида бўлиб ўтмоқда. 6-январь куни Конгресс сайлов натижаларини тасдиқлаши керак эди. Аммо Трамп тарафдорлари Капитолийга бостириб…

Батафсил...

Икки бемор вафот этиб, 170 кишидан COVID-19 чиқди

Сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда 170 киши коронавирус билан касалланган ва 206 бемор соғайган. Бу ҳақда республика штаби хабар берди. Бир кун ичида COVID-19 U07.1 ва U07.2  қайд қилинган янги ҳолатлари:   Бишкек – 54; Ўш – 8; Чуй вилояти – 49; Ўш вилояти – 16; Талас вилояти – 3; Норин вилояти – 10; Иссиқкўл вилояти – 20; Жалолобод вилояти…

Батафсил...

Новқат ва Сузоқ туманлари ФҲДРнинг ва паспорт бўлимлари раҳбарлари алмаштирилди

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш, аҳолини рўйхатга олиш ва паспорт бўлимлари раҳбарлари алмаштирилди. Бу ҳақда Новқат туман ҳокимлиги хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, Сузоқ тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказиш ва паспорт бўлимининг раҳбари Гулмира Қамчибекова Новқат туманига кўчирилди. Новқат туман бўлими бошлиғи Эрнст Абдраҳманов Сузоқ туманига келди. Улар 28-декабрда ўз ишларини бошлашди. Аммо, бу ўрин алмашишлари ҳақида Новқат тумани…

Батафсил...

«Ўш электр» корхонаси эрталаб ва кечқурун электр жиҳозларини ўчиришни таклиф қилмоқда

«Ўш электр» корхонаси электр жиҳозларини эрталаб соат 7:00 дан 9:00 гача ва кечқурун 17:00 дан 21:00 гача ўчиришни таклиф қилади. Бу ҳақда корхонанинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, уйни иситиш учун электр иситгичлардан юқори даражада фойдаланилганлиги сабабли электр станцияларида ортиқча  юк туфайли ишламай қолиш ҳолатлари қайд қилинмоқда. Электр жиҳозлари қанчалик кўп ишлатилса, уй ҳисоблагичи автоматик равишда ўчирилгандек, подстанциядан автоматик…

Батафсил...