АҚШ Садир Жапаровни Қирғизистон президенти сифатида тан олишини айтди

Америка Қўшма Штатлари Садир Жапаровни Қирғизистон президенти сифатида тан олади. Бу ҳақда АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар бермоқда.   Америка Қўшма Штатлари қирғиз халқини 10-январь куни бўлиб ўтган президентлик сайловидаги фаол иштироки билан табриклади ва Марказий сайлов комиссиясига сайловни COVID-19 пандемияси синовларига қарамай яхши ташкил этганлиги учун миннатдорчилик билдирган.   Шунингдек, халқаро ташкилиотлар қоидабузарликлар қайд қилинганини, ушбу фактларни ҳуқуқни…

Батафсил...

«Садир қирғизларга фалокат келтиради. Мен қутулдим энди ўзинглар курашинглар.» Арстан Алай энди қирғизларни «буюк миллат» деб атамаслигини айтди

Президентликка номзод Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай) ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сайловлар тўғрисида фикр билдирди. «Саломатсизларми қирғиз халқи? Буюк юртим деб айтиш ҳам бўлмай қолди, мен бундан кейин қирғиз халқи дебгина айтаман. Кеча сайлов бўлиб ўтди. Мен аҳамият ҳам бермас эдим, бугун менга охирги ўринни эгаллаганимни айтишди. Сўўрўнбай Жээнбековга давр талабини билмайсан, мен сени сақлаб қолгим келмоқда шунинг учун ҳокимиятни менга…

Батафсил...

Ўш шаҳрида Янги йил куни бирга ичимлик ичган фуқаролар  муштлашиб, бири ҳалок бўлди

Ўш шаҳрида Янги йил арафасида бирга ичимлик ичиб ўтирган  фуқаролар муштлашиб, биттаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, 1-январь куни Ўш шаҳар ИИБ  навбатчи қисмига  «Тез ёрдам» ҳизматидан шаҳардаги кўп қаватли уйлардан биридан 48 ёшли И.А.  исмли фуқаронинг жасади топилгани  ҳақида маълумот келиб тушган.   Ушбу маълумотлар Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида рўйхатдан…

Батафсил...

Арслонбобда янги спорт зали очилди

Бозорқўрғон туманининг Арслонбоб қишлоғида мактаб ўқувчилари учун спорт зали очилди.   Маълум бўлишича, 500 дан ортиқ ўқувчи таҳсил оладиган Қўш-Терак мактабида спорт зали йўқ эди. Қишда болалар шахмат ва шашка ўйнаш билан чекланиб қолишган. Энди ушбу бинонинг фойдаланишга топширилиши ўқувчилари, қишлоқ аҳолиси учун спорт билан шуғулланишга ажойиб имкониятдир. Қишлоқдаги биринчи қурилган спорт залга материалларни муҳожир ҳомийлар олиб бериб, қурилиш ишлари…

Батафсил...

Қубатбек Бўрўновни Молия полицияси сўроқ қилиш учун чақирди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати собиқ бош вазир Қубатбек Бўрўновни сўроқ қилишга чақирди. Бу ҳақда 11-январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбалар хабар беришди.   Дастлабки маълумотларга кўра, Бўрўнов тожливирусга қарши курашиш бўйича ишларига  боғлиқ чақирилган.

Батафсил...

Жапаров: Мигрант ёшларни ватанига қайтариш керак

Президентлик сайловларида ғолиб бўлган Садир Жапаров Россиянинг «Коммерсант» газетасига интервью берди. Журналист Садир Жапаровнинг сайлов кампаниясида эълон қилинган баннерларда «Ҳаёлдаги Келажак» деган шиор ёзилган ва қайси ҳаёлдаги келажак учун ҳизмат қилиш кераклиги ҳақида сўради. Садир Жапаров уни асосан ёшлар ва оддий одамлар қўллаб-қувватлашини, бу аҳолининг 70-80 фоизини ташкил этишини айтди. «Келажак ёшлар қўлида, мен уларга хизмат қилмоқчиман. Менинг дастурим чет…

Батафсил...

Жапаров: Россия наркотрафикка қарши курашиш учун иккита дрон берди

Россия Қирғизистонга гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш учун иккита дрон ва 150 миллион сом ажратди. Бу ҳақда «Коммерсант» га берган интервьюсида президентликка номзод Садир Жапаров маълум қилди.   Дронлар ва жиҳозлар қачон топширилгани аниқ эмас. Жапаровнинг айтишича, гиёҳванд моддалар савдосини собиқ раҳбарлар ва уларнинг қариндошлари ҳимоя қилмоқда. «Ишга киришим биланоқ, мен гиёҳванд моддалар савдосини тўхтатиш тўғрисида кўрсатма бердим. Бу биринчи.…

Батафсил...

Россия президенти Владимир Путин С. Жапаровни табриклади

Россия президенти Владимир Путин Садир Жапаровни табриклади. Бу муддатидан олдин ўтказилган президент сайловларининг дастлабки натижалари билан боғлиқ. Айни пайтда Садир Жапаров 79 фоиз билан пешқадамлик қилмоқда.   Кремлнинг расмий веб-сайтида берилган баёнотда: «Президент этиб сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг. Умид қиламанки, сизнинг давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингиз барча Қирғизистон-Россия алоқаларининг янада ривожланишига ҳисса қўшади», – деб айтилади.

Батафсил...

Транспорт вазирлигининг давлат котиби 2,5 млн. сом тўлаб, қамоқдан озод қилинди

Коррупцияда гумон қилиниб ҳибсга олинган Транспорт ва йўллар вазирлигининг давлат котиби Эрмек Мамиркалиев айбини тан олди ва бюджетга етказилган зарарни қоплади. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизмати хабар берди.   Хабарга кўра, 9-январь куни Мамиркалиев ўз ихтиёри билан давлатга етказилган зарарнинг бир қисми, 2,5 миллион сомни қоплаган. Худди шу куни у Бишкекнинг Биринчи май туман судида уй қамоғига чиқарилган.…

Батафсил...

Чегарадан ноқонуний кириб, Ўш шаҳрида талончилик билан шуғулланган тўрт нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

8-январь куни Андижон орқали чегарани ноқонуний кесиб ўтган ва Ўшдаги телефон дўконини талаган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган. Бу ҳақда бугун, 11-январь куни Ўш шаҳар ИИБ матбуот котиби Абсатар Тавакалов маълум қилди.     Маълумотларга кўра, гумонланувчилар Ўш шаҳрининг Абсамат Масалиев кўчасида жойлашган «Цифровик»  мобил телефон дўконидан қиймати 500 минг сом бўлган «Самсунг»  ва «Айфон»  телефонларини ўғирлаб кетишган.  …

Батафсил...

Ўшда конфет ўрамлари ва сирғанинг кўзини ютиб олган гўдакларни қутқариб қолишди

Ўшлик шифокорлар конфет ўрамлари ва сирға кўзини ютиб юборган чақалоқларни қутқардилар. Бу ҳақда бугун, 11-январь куни Ўш-ҳудудий қўшма клиник болалар шифохонасининг кўкрак жарроҳи, бронхоскопист Элмурат Эрқулов маълум қилди.   Унга кўра, болалар ютган нарсалар жарроҳлик амалиётисиз олиб ташланган. “Кеча, 10 январь куни соат 16:00 атрофида Қорасув туманидан 1 ёш 4 ойлик бола кўкарган ҳолатда олиб келинди. Бола сирғанинг четини ютиб…

Батафсил...

Президентлик сайловлари май ойида яна бўлиб ўтади

Янги Конституция қабул қилинганидан кейин яна президент сайловлари ўтказилади. Бу ҳақда сиёсатчи Феликс Кулов айтиб ўтди.   Унга кўра, янги конституцияга биноан, президент бир вақтнинг ўзида давлат ва ижро этувчи ҳокимиятни бошқаради. Энди президент ҳукуматга аралашиш ҳуқуқига эга эмас.   «Янги конституция қабул қилингандан сўнг, президент ваколатлари автоматик равишда кенгайтирилмайди», деди у. Шунинг учун у қайта сайланиши керак. Садир Жапаровнинг…

Батафсил...

«Ғолиб номзод кўпчилик фуқароларнинг овозини ололмади»

Қонуний равишда муддатидан илгари бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб бўлган номзод кўпчилик овозларни ололмади. Чунки сайловчиларнинг атиги 39 фоизи овоз берган. Бу фикрни адвокат Эржан Кайипов «Марал» га берган интервюсида айтиб ўтди.   «Озчилик сайловчиларнинг 80 фоизи ғолиб номзодга овоз берди», деди у. Шунинг учун сайловда қатнашмайдиган ва ҳар хил қарашларга эга бўлган фуқароларнинг фикрларини инобатга олиш зарур. Уларнинг пассивлиги…

Батафсил...

Президентлик сайловлари адолатли ўтдими? ШҲТ кузатувчиларининг фикри

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) кузатувчилар миссияси Қирғизистондаги президент сайловлари ва референдумни шаффоф, адолатли ва қонуний деб тан олди. Бу ҳақда Ташкилот Бош котиби Владимир Норов видеоконференция пайтида маълум қилди.   У ШҲТ кузатувчиларининг энг муҳим воқеаларини таъкидлади:   МСК фаолияти шаффоф ва оммавий ахборот воситалари томонидан яхши ёритилди; барча номзодлар учун сайловолди ташвиқоти учун тенг шароитлар яратилди; Сайлов кампаниясининг ҳар…

Батафсил...

 Тўқаев Жапаровни ғалаба билан табриклади ва уни Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Садир Жапаров билан телефон орқали суҳбатлашди ва уни сайловдаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Тўқаев овоз бериш натижалари Қирғизистонни ривожланишига, ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашга ва давлатни мустаҳкамлаш бўйича дастури бутун халқни қўллаб-қувватлашига лойиқ бўлганлигини таъкидлади. «Қозоғистон Президенти Қирғизистон билан дўстликда, қўшнилик ва биродарлик ҳамда стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришга қизиқишини билдирди», дейилади хабарда.…

Батафсил...

Жапаров Садир Нургўжўевич. Таржимаи ҳоли

Садир Жапаров 1968 йилда Иссиқкўлнинг Туп тумани, Кен-Сув қишлоғида туғилган. Иккита олий маълумотга эга. 1987-йилдан 1989-йилгача армияда хизмат қилган. Ҳаёт фаолияти: 1991-1994 йилларда – «Сўлтўнқул» деҳқон хўжалиги раҳбари; 1994-1996 – Кергей нефть компанияси директори; 1996-1997 йилларда – Иссиқкўл вилояти милициясининг махсус ротадаги инспектори; 1997-2001 йилларда – Нефт маҳсулоти ташийдиган Гузель компаниясининг бош директори; 2001-2005 йилларда – Балиқчидаги «Нурнефтгаз» нефт компаниясининг…

Батафсил...

Садир Жапаровнинг тарафдорлари «Ала-Тоо» майдонида концерт ўтказишади

Садир Жапаровнинг Президентлик сайловидаги ғалабасига бағишланган байрам концерти Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Бишкек мэри вазифасини бажарувчи Балбак Тулўбаев маълум қилди.   Айни пайтда одамлар марказий майдонга йиғилиб, озиқ-овқат олиб келишмоқда, мусиқа ускуналари ва саҳнани ўрнатишмоқда. Тулўбаевнинг сўзларига кўра, Жапаровнинг штаби шаҳар мэриясига оммавий тадбир соат 14: 00да бошланиши ҳақида хабар берган. «Штаб вакиллари концертга 100 га яқин…

Батафсил...

Ала-Тоо майдонига яна номаълум одамлар йиғилиб, озиқ-овқат олиб келишмоқда

Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида номаълум одамлар яна тўпланиб, озиқ-овқат ва мусиқа жиҳозларини олиб келишди. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда.   «Марказда жисмонан чиниққан 50 дан зиёд бола тўпланди, шу жумладан металлдетектор кўтариб юрганлар ҳам бор. Аммо улар ўзларини таништиришдан бош тортишди. Икки микроавтобус майдонга мусиқа ускуналари ва ичимликлар олиб келди. Номаълум шахслар Чуй ва Эркиндик проспектлари кесишган жойда тўсиқлар ўрнатдилар. «,…

Батафсил...

Ўзган шаҳрида шахмат бўйича чемпионат бўлиб ўтди

9-январь куни Ўзган туманида қишлоқ ҳукуматлари ўртасида шахмат бўйича Ўзган чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзган шаҳар мэриясидан хабар берди.   Маълумки, мусобақада Ўзган тумани барча овул ҳукуматларидан ва Ўзган шаҳридан шахматчилар иштирок этишди. Улар орасида мактаб ўқувчилари ҳам қатнашди. Ҳаммаси бўлиб 100 нафар спортчи 4 гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашди. Натижада ғолиблар шаҳар мэрининг дипломлари ва пул мукофотлари билан…

Батафсил...

Номзод Курсан Асанов сайлов натижаларини тан олмайди

Президентликка номзод Курсан Асанов муддатидан олдин ўтган сайловнинг натижаларини тан олмаслигини айтди.   “Қонунбузарликлар бўлди. Овоз қалбаки берилгани ҳақида хабарлар келмоқда. Овоз бериш жараёни тенг шароитларда эмас, балки босим остида ўтди «, – деди К. Асанов.   Шунингдек, у ҳар бир овоз учун курашишини, сайлов натижаларига шикоят қилишини айтди.   Унинг сўзларига кўра, у ўзи ўсган Ўш вилоятида кўпроқ овоз…

Батафсил...
1 2