Янги президент қачон қасамёд қилади? МСКнинг жавоби

Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова 10-январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистоннинг янги сайланган президенти қачон қасамёд қабул қилишини айтди.   Унинг таъкидлашича, қонунга кўра, давлат раҳбарининг қасамёд қабул қилиш маросими сайловларнинг расмий натижалари эълон қилинганидан кейин бир ой ичида ўтказилиши керак.   «Натижалар овозларни қўлда ҳисоблаш, шикоятларни кўриб чиқиб, сўнгра барча низолар судда ҳал қилинганидан сўнг эълон қилинади»,…

Батафсил...

Жалолободда 4,5 балли зилзила қайд этилди

Бугун, 11-январь куни соат 01:38 да Жалолобод вилоятида ўчоғи бўлган 4,5 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. Маълумотга кўра, унинг кучи Ўзган туманининг Ўрқазган қишлоғида 4 баллга, Тўсой, Оқ-Терек, Салам-Алик қишлоқларида 3 баллга ва Жалолободда 2,5 баллга етди. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Батафсил...

Ўшдаги масжидда ёнғин содир бўлди

Ўш шаҳрининг Ўзгур қишлоғидаги масжидда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, фалокат Қўнур-Жаз кўчасида содир бўлган. Натижада, масжиднинг ўт ёқувчи хонасининг 6 квадрат метр ёғоч шифт қисми ёниб кетди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.        

Батафсил...

Жапаров: Дўстларим, ҳайдовчиларим эмас,  ўзим бошқараман

Президентлик сайловининг дастлабки натижаларида ғолиб бўлган Садир Жапаров матбуот анжуманида рақиблари ҳақида гапирди. У сиёсий рақибларидан қасос олмаслигини айтди.   – Мен рақибларимга ғаразгўйлик ҳам, қасос ҳам йўқлигини айтаман. Мен барчани мамлакатни ривожлантиришда ёрдам беришга чақираман. Бироқ, баъзи номзодлар сўроқ қилинмаслик учун сайловда қатнашди. Жапаров қонун олдида ҳамма тенг бўлиши кераклигини огоҳлантирди. Жапаров конституциявий ислоҳотлар ҳақида ҳам гапирди. Унинг таъкидлашича,…

Батафсил...

Милиция сайлов жараёнида 100 дан ортиқ қонунбузарликни қайд этди

Сайлов жараёнида  112 та қонунбузарлик  қайд этилди. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Октябрь Урманбетов 11-январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди. Сайлов кунигача 78 та факт, сайлов куни эса 34 та ҳолат аниқланган. 102 та факт бўйича чора-тадбирлар кўрилган, қолганлари бўйича судгача бўлган ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудлар бўйича: – Бишкек шаҳрида – 36; – Ўш шаҳрида – 14;…

Батафсил...

Қирғизистонда COVID-19 касаллигидан икки киши вафот этди

11-январь куни Қирғизистонда COVID-19 касаллигидан икки киши вафот этди. Ўлганларнинг умумий сони 1371 га етди.   Ўтган кун давомида яна 107 кишига тожливирус ташхиси қўйилган. Пандемия бошланганидан бери 82 минг 380 киши вирус юқтирди. Бир кунда 101 бемор COVID-19 дан соғайди. Шифо топганларнинг умумий сони 78 003 кишини ташкил қилади. 839 бемор касалхонада даволанмоқда, улардан 54 нафарининг аҳволи ўта оғир,…

Батафсил...
1 2