Ўтган йили мамлакатда 510 897 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилган

2020-йилда мамлакатда 510 897 та йўл ҳаракати қоидалари ва жамоат тартиби бузилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди. Улар орасида: – 194 минг 5 маротаба йўл белгилари ва чизиқлари, босиб ўтиш, тўхташ жойлари қоидаларининг бузилиши; – маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш – 8679 марта; – транспорт воситасини ўз вақтида текширмаслик – 2176 та ҳолат; – транспорт воситаларини…

Батафсил...

Ўш вилоятида кўзи ожизлар учун махсус диний мактаб қуриш масаласи муҳокама қилинди

Бугун, 26-январь куни Ўш вилояти Мусулмонлар маҳкамасида кўзи ожизларнинг ўқитувчилари иштирокида кўзи ожизларни диний маърифатига бағишланган махсус муассаса ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.   Тадбирда Ўш вилояти мусулмонлари қозиси Самидин қори Атабаев, ўқув бўлими бошлиғи Ақжол хожи Бакиров, қурилиш ва масжид мутахассиси Абдималик хожи Турсунбеков, маҳалла ходимлари ва вилоятдаги кўзи ожизларнинг ўқитувчилари иштирок этишди. Йиғилишда вилоят қозиси Самидин Атабев кўзи…

Батафсил...

Қирғизистонга ПЗР-тестининг натижаларисиз келган фуқаро қайта ортга қайтариладими?

Қирғизистонга самолётда келган фуқароларни ПЗР-тестини ўтказиш талаблари мамлакатга тожливируснинг янги турини кириб келишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Бу ҳақда Жамоат соғлиғини сақлаш бош мутахассиси Бақтигул Исмаилова «Марал» радиосига берган суҳбатида маълум қилди.   Унга кўра, агар тест бўйича маълумотноманинг муддати тугаса ва фуқаро Қирғизистонга тест топширмасдан келса, у аэропортда тестдан ўтказилади. У ортга қайтарилмайди. Агар фуқаро мамлакатга иситмаси ёки…

Батафсил...

Қурсан Асанов ҳибсга олинди

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ҳибсга олинди. Бу ҳақда унинг адвокати Икрамидин Айтқулов бугун, 26-январь куни АКИпресс-га маълум қилди. Унга кўра, Асанов Жиноят кодексининг 245-моддаси 1-қисми (бинони босиб олиш) билан айбланмоқда. Адвокат бу милиция биноси ҳақида бўлаётганини  тахмин қилмоқда. Қ. Асанов Ички ишлар вазирлиги Тергов хизмати томонидан ушланиб, Бишкек шаҳар ИИБга олиб келинган. Октябрь ойи бошидаги тартибсизликлар ортидан…

Батафсил...

Ўш шаҳрида бошқаларга пичоқ билан таҳдид қилиб, тунаб юрган 19 ёшли йигит қўлга олинди

Ўш шаҳрида бошқаларга пичоқ билан таҳдид қилиб, талон-тарожлик қилиб юргани учун 19 ёшли йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълум бўлишича, 21-январь куни соат 02:30 атрофида Ўш шаҳрида 2002-йилда туғилган фуқаро Т.Э. Ўш шаҳрининг Алишер Навоий ва Олай кўчалари кесишмасидаги «Береке» ошхонасининг ортида  Э. исмли йигит пичоқ билан таҳдид қилиб, телефонини тортиб олиб қўйгани…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги «Аэропорт»  масжиди таъмирланмоқда

Ўш шаҳар мусулмонлар идораси ҳузуридаги Авиагородокда жойлашган «Аэропорт» масжидининг ички қисми янгиланмоқда. Оқ-Буранинг шарқий хатиби бош имом хатиби Абдулазиз ҳожи Абдурахмонов таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди. “Масжиднинг гўзаллиги бинонинг катталигида эмас, балки жамоатнинг бирлиги ташкил қилади. Ушбу масжид жамоати ҳар доим бир ёқадан бош, бир енгдан қўл чиқариб, ҳар бир ишни маслаҳатлашиб амалга оширмоқдасизлар. Оллоҳ йўлида қилган хизматингиз учун масжид…

Батафсил...

Янги конституция лойиҳаси: Олий Кенгашда 90 депутат бўлади

Янги конституция лойиҳасига биноан, Олий Кенгашга 90 ўрин бериш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда 26-январь куни Конституциявий кенгаш йиғилишида маълум қилинди.   Аввалроқ парламент сайловларини партия рўйхатлари ва кўпчилик тизим орқали ўтказиш таклиф қилинган эди. Бугунги йиғилишда сайлов тизимига аниқлик киритилмаганлиги, уни Олий Кенгаш танлай олиши айтилди. Олий Кенгаш депутатининг мандатини бекор қилиш имконияти ҳам жорий этилди. «Конституциянинг асосий хусусияти халқ…

Батафсил...

Сузоқда тунда кўчада юрган 44 ўспирин ушланди

Сузоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган «Ўсмирлар кечаси» деб номланган рейд ташкил этилди. Бу ҳақда Жалолобод ВИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, бу ишлар маҳаллий маъмурият ва мактаб жамоалари билан биргаликда амалга оширилган. Жами 44 ўспирин тунда катталар ҳамроҳлигисиз кўчада юргани аниқланди. Шулардан 24 нафари ўрта мактаб ўқувчилари, қолганлари 9-синфни тамомлаган ва ҳозирда турли касб-ҳунар…

Батафсил...

Ўқувчилар мактабда рўмол ўраши мумкинми?

Таълим ва фан вазирлиги билан Дин ишлари бўйича давлат комиссияси мактабларда бош кийим (ҳижоб, рўмол) кийиш бўйича изоҳ беришди. Қирғизистон Республикаси Конституцияси ва «Таълим тўғрисида» ги қонунга мувофиқ, фуқаролар жинси, миллати, тили, ижтимоий ва мулкий ҳолати, ногиронлиги, меҳнат тури ва табиати, дини, сиёсий ва диний эътиқоди, яшаш жойидан қатъий назар ва бошқа ҳолатларига қарамай таълим олиш ҳуқуқига эга. Қирғизистон ҳукумати…

Батафсил...

Қирғизистон темир йўлидаги коррупция. Собиқ бошлиқ уй қамоғига чиқди

«Қирғизистон темир йўллари» давлат акциядорлик жамиятининг жанубий бўлимининг собиқ раҳбари давлатга тўлиқ компенсация тўлагандан сўнг озод қилинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.   Аввал хабар қилинганидек, давлат корхонасининг Жанубий филиалининг собиқ раҳбарияти ва мансабдор шахслари назорат остидаги корхоналар иштирокида оширилган нархларда давлат харидларини юргизган.   Қирғизистон темир йўлининг Жанубий бўлимининг собиқ раҳбари Ю.Б.К. Темир йўл соҳаси манфаатларига…

Батафсил...