Қирғизистондаги энг гўзал тоғ кўлларидан бири Кўл-Сув ҳақида

Кўл-Сув  (Кўл-Тетири деб ҳам аталади) – музликлардан чиққан кўл. Сув омбори минг йиллар олдин йирик зилзила натижасида вужудга келган ва шимол томонда табиий тўғон пайдо бўлган. Сув тошлар орасидаги катта ёриқда қолиб кетгандек таассурот қолдиради. Унинг узунлиги 9-12 километрга етса, кенглиги 500 метрдан 2 км гача етади. Чуқурлик 5 дан 10 метргача деб ҳисобланади.   Кўл Норин вилоятининг Оқсой водийсидаги…

Батафсил...

Бишкекдаги марказий масжиддан 10 минг долларни ўғирлаган гумондор ушланди

Бишкек милицияси марказий масжиддан катта миқдордаги пулни ўғирлашда гумон қилинган шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда шаҳар милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотга кўра, 20-январь куни жабрланувчи Жибек Жолу проспектидаги марказий масжиддан номаълум шахслар   унинг барсеткасини олиб кетишганини маълум қилиб, гумонланувчиларга нисбатан чора кўришни сўраб Свердловск тумани ИИБга мурожаат қилган. Унинг орасида 5700 АҚШ доллари, 300000 рубли ва 55000 сом…

Батафсил...

Қирғизистон коррупция бўйича халқаро рейтингида 124-ўринни эгаллади

Transparency International  халқаро ҳаракатининг 2020-йилги сўнгги рейтингига кўра, Қирғизистон 180 мамлакат ичида 124-ўринни эгаллади.   Хусусан, Қирғизистон коррупция даражаси кўп бўлган 180 мамлакат орасида 54-давлат сифатида қайд қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан 2 поғонага яхшиланган.   Рейтингнинг юқори қисмида Дания (88), Янги Зеландия (88) ва Финляндия (85) жойлашган. Индекс қанчалик баланд бўлса, коррупция даражаси паст бўлади. Бинобарин, ушбу мамлакатларда…

Батафсил...

Садир Жапаровнинг инаугурациясидан фотосуратлар

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров қасамёд қабул қилди ва расман иш бошлади. Инаугурация маросимига мингдан зиёд меҳмонлар таклиф қилинди. Қуйида маросимдан олинган бир нечта фотосуратларни кўришни таклиф қиламиз:

Батафсил...

Ўш вилоятида 3 балли зилзила қайд этилди

Бугун, 28-январь куни соат 14:22 да Ўш вилоятида 3 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.   Зилзила кучи Қора-Қулжа туманининг Қора-Қўчқор овулида 3, Ўзган туманининг Чимбой овулида 3, Мирзаке ва Салам-Алик овулларида 2,5 баллни ташкил этди. Жабрланганлар ва жиддий зиёнлар қайд қилинмади.    

Батафсил...

Ўшда 44 та давлат болалар боғчалари болаларга таълим бермоқда

Айни пайтда Қирғизистонда жами 1021 та болалар боғчалари нормал ишламоқда. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги хабар бермоқда. Унга кўра, болалар боғчаларининг 633 таси давлат, 388 таси хусусий. Ҳудудлар бўйича, Бишкекда 11 та давлат ва 250 та хусусий болалар боғчалари фаолият юритмоқда. Ўшда 44 та давлат ва 20 та хусусий болалар боғчалари болаларга таълим бермоқда. Бошқа ҳудудлар: Талас вилояти –…

Батафсил...

Миллий банк бу йил олтин тангаларнинг навбатдаги тўпламини чиқаради

Бу йил Қирғизистон Миллий банки коллекцион олтин танга чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра, жами 6000 танга муомалага чиқарилиши режалаштирилган. Унинг ярми қимматбаҳо металлардан ясалиши айтилмоқда. «2021-йилда «Тарихий воқеалар» туркумидан » Қирғизистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги»деб номланган 1000 нусхада олтин ва кумуш тангаларни муомалага чиқариш режалаштирилган», – дейилади хабарда.   100 сомлик олтин танга 999…

Батафсил...

Қирғизистонда 30 ёшдан ошган эркаклар орасида вазн оширадиганлар кўп

Қирғизистонда ортиқча вазнли аёлларга қараганда эркаклар кўпроқ. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. 30 ёшдан ошган одамлар орасида семириш муаммоси бор эканлиги айтилмоқда.   «Эркакларнинг 40,4 фоизи ортиқча вазнга эга. Аёллар орасида бу кўрсаткич 32,5 фоизни ташкил қилади. Айниқса, бу 30 ёшдан ошган эркаклар учун муаммо», дейилади баёнотда. Ҳозирги кунда диетологлар тез-тез вазн йўқотиш усулларини таклиф қилишади. Масалан, россиялик…

Батафсил...

«Садирни биз ҳокимиятга олиб келганмиз!» Бир гуруҳ оқсоқоллар Филармонияга киришга ҳаракат қилишди

Бугун, 28-январь куни сайланган Президент Садир Жапаров қасамёд маросими бўлиб ўтди. Маросим пайтида, ҳудудлардан келган баъзи одамлар ушбу жойга киришни талаб қилишган. Хавфсизлик кучлари ва ташқаридан келган халқ ўртасида норозиликлар бошланиб, оқсоқоллар “ Садир Жапаровни биз хизматга олиб келганмиз. Филармонияга биз ҳам киришимиз керак, йўлни очинг! ”. дея талаб қилишган.   Маълумки, норозилик гуруҳида махсус таклифнома бўлмаган. Шунинг учун хавфсизлик…

Батафсил...

Туркияда уч нафар Қирғизистон фуқароси терроризмда гумон қилиниб ҳибсга олинди

 Туркия Мудофаа вазирлиги «Исломий давлат» террорчилик ташкилотига аъзоликда гумон қилиниб уч нафар Қирғизистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда вазирликнинг веб-сайтида хабар берилган. Умуман олганда, Туркия хавфсизлик кучлари Рейҳанли шаҳри яқинида ноқонуний равишда Туркияга кирмоқчи бўлган 12 кишини ҳибсга олган. «2020-йилнинг 31-декабрида Суриядан ноқонуний равишда Туркияга кирмоқчи бўлган 12 киши қўлга олиниб, Рейҳанли шаҳрининг полициясига топширилган. Уларнинг орасида Қирғизистон фуқароларидан ташқари…

Батафсил...

Садир Жапаров Россия ва Ўзбекистонга қийин пайтларда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди

Қирғизистон учун қийин пайтларда биродарлик қўлини чўзган мамлакатларга, хусусан Россияга, ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бу ҳақда Президент Садир Жапаров инаугурация пайтида маълум қилди.   Таъкидлаш жоизки, Садир Жапаровнинг инаугурацияси бугун Тўқтогул Сатилғанов номидаги Қирғизистон миллий филармониясида бўлиб ўтди.   «Биз Қирғизистондаги сиёсий вазиятни диққат билан кузатаётган давлатлардан ва айниқса, қийин пайтларда ёрдам қўлини чўзган Россиядан миннатдормиз. Қўшниларимиз Ўзбекистон ва Қозоғистон пандемиядан…

Батафсил...

«Аэрофлот» Москвадан Бишкек ва Ўшга парвозларни бир ойга тақиқлайди

«Аэрофлот»  коронавирус инфекциясининг тарқалишини чеклаш учун мунтазам халқаро рейсларга ўзгартириш киритмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.   Хусусан, 28-мартдан 30-апрелгача Москвадан бир қатор шаҳарларга парвозлар тақиқланди. Бунга Москва-Бишкек ва Москва-Ўш рейслари  ҳам киради.   Тақиқланган парвозлар: Актау, Актөбө, Аликанте, Алматы, Амстердам, Атирау, Афина, Баку, Бангкок, Барселона, Бейрут, Берлин, Бишкек, Брюссель, Болонья, Будапешт, Бухарест, Бухоро, Валенсия, Варшава, Вашингтон, Венеция,…

Батафсил...