Қирғизистонга ПЗР-тестининг натижаларисиз келган фуқаро қайта ортга қайтариладими?

Қирғизистонга самолётда келган фуқароларни ПЗР-тестини ўтказиш талаблари мамлакатга тожливируснинг янги турини кириб келишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Бу ҳақда Жамоат соғлиғини сақлаш бош мутахассиси Бақтигул Исмаилова «Марал» радиосига берган суҳбатида маълум қилди.   Унга кўра, агар тест бўйича маълумотноманинг муддати тугаса ва фуқаро Қирғизистонга тест топширмасдан келса, у аэропортда тестдан ўтказилади. У ортга қайтарилмайди. Агар фуқаро мамлакатга иситмаси ёки…

Батафсил...

Қурсан Асанов ҳибсга олинди

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ҳибсга олинди. Бу ҳақда унинг адвокати Икрамидин Айтқулов бугун, 26-январь куни АКИпресс-га маълум қилди. Унга кўра, Асанов Жиноят кодексининг 245-моддаси 1-қисми (бинони босиб олиш) билан айбланмоқда. Адвокат бу милиция биноси ҳақида бўлаётганини  тахмин қилмоқда. Қ. Асанов Ички ишлар вазирлиги Тергов хизмати томонидан ушланиб, Бишкек шаҳар ИИБга олиб келинган. Октябрь ойи бошидаги тартибсизликлар ортидан…

Батафсил...

Ўш шаҳрида бошқаларга пичоқ билан таҳдид қилиб, тунаб юрган 19 ёшли йигит қўлга олинди

Ўш шаҳрида бошқаларга пичоқ билан таҳдид қилиб, талон-тарожлик қилиб юргани учун 19 ёшли йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълум бўлишича, 21-январь куни соат 02:30 атрофида Ўш шаҳрида 2002-йилда туғилган фуқаро Т.Э. Ўш шаҳрининг Алишер Навоий ва Олай кўчалари кесишмасидаги «Береке» ошхонасининг ортида  Э. исмли йигит пичоқ билан таҳдид қилиб, телефонини тортиб олиб қўйгани…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги «Аэропорт»  масжиди таъмирланмоқда

Ўш шаҳар мусулмонлар идораси ҳузуридаги Авиагородокда жойлашган «Аэропорт» масжидининг ички қисми янгиланмоқда. Оқ-Буранинг шарқий хатиби бош имом хатиби Абдулазиз ҳожи Абдурахмонов таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди. “Масжиднинг гўзаллиги бинонинг катталигида эмас, балки жамоатнинг бирлиги ташкил қилади. Ушбу масжид жамоати ҳар доим бир ёқадан бош, бир енгдан қўл чиқариб, ҳар бир ишни маслаҳатлашиб амалга оширмоқдасизлар. Оллоҳ йўлида қилган хизматингиз учун масжид…

Батафсил...

Янги конституция лойиҳаси: Олий Кенгашда 90 депутат бўлади

Янги конституция лойиҳасига биноан, Олий Кенгашга 90 ўрин бериш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда 26-январь куни Конституциявий кенгаш йиғилишида маълум қилинди.   Аввалроқ парламент сайловларини партия рўйхатлари ва кўпчилик тизим орқали ўтказиш таклиф қилинган эди. Бугунги йиғилишда сайлов тизимига аниқлик киритилмаганлиги, уни Олий Кенгаш танлай олиши айтилди. Олий Кенгаш депутатининг мандатини бекор қилиш имконияти ҳам жорий этилди. «Конституциянинг асосий хусусияти халқ…

Батафсил...

Сузоқда тунда кўчада юрган 44 ўспирин ушланди

Сузоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган «Ўсмирлар кечаси» деб номланган рейд ташкил этилди. Бу ҳақда Жалолобод ВИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, бу ишлар маҳаллий маъмурият ва мактаб жамоалари билан биргаликда амалга оширилган. Жами 44 ўспирин тунда катталар ҳамроҳлигисиз кўчада юргани аниқланди. Шулардан 24 нафари ўрта мактаб ўқувчилари, қолганлари 9-синфни тамомлаган ва ҳозирда турли касб-ҳунар…

Батафсил...

Ўқувчилар мактабда рўмол ўраши мумкинми?

Таълим ва фан вазирлиги билан Дин ишлари бўйича давлат комиссияси мактабларда бош кийим (ҳижоб, рўмол) кийиш бўйича изоҳ беришди. Қирғизистон Республикаси Конституцияси ва «Таълим тўғрисида» ги қонунга мувофиқ, фуқаролар жинси, миллати, тили, ижтимоий ва мулкий ҳолати, ногиронлиги, меҳнат тури ва табиати, дини, сиёсий ва диний эътиқоди, яшаш жойидан қатъий назар ва бошқа ҳолатларига қарамай таълим олиш ҳуқуқига эга. Қирғизистон ҳукумати…

Батафсил...

Қирғизистон темир йўлидаги коррупция. Собиқ бошлиқ уй қамоғига чиқди

«Қирғизистон темир йўллари» давлат акциядорлик жамиятининг жанубий бўлимининг собиқ раҳбари давлатга тўлиқ компенсация тўлагандан сўнг озод қилинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.   Аввал хабар қилинганидек, давлат корхонасининг Жанубий филиалининг собиқ раҳбарияти ва мансабдор шахслари назорат остидаги корхоналар иштирокида оширилган нархларда давлат харидларини юргизган.   Қирғизистон темир йўлининг Жанубий бўлимининг собиқ раҳбари Ю.Б.К. Темир йўл соҳаси манфаатларига…

Батафсил...

Мадинаи Мунаввара дунёдаги энг соғлом шаҳарлар қаторига қўшилди

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳри Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) томонидан дунёнинг энг соғлом шаҳарларидан бири сифатида тан олинди. ЖССТ экспертларидан ташкил топган жамоа Мадинага келган ва бу ернинг соғлом шаҳар бўлиши учун зарур бўлган барча глобал стандартларга жавоб беришини маълум қилган.   Мадинада 2 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади. Мадина ЖССТнинг ушбу эътирофига сазовор бўлган аҳолиси сони 2 миллиондан ошиқ…

Батафсил...

Қирғизистонда 5 йил ичида 50 мингга яқин оила ажрашган

Сўнгги 5 йил ичида Қирғизистонда 231111 та никоҳ ва 49272 та ажралишлар рўйхатга олинган. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда.   Никоҳ қурганлар статистикаси: – 2016 йилда 48 минг 936 жуфтлик турмуш қурган; – 2017 йилда 43 минг 325 оила қурди; 2018 йилда 49 511 жуфтлик рўйхатдан ўтказилди; 2019 йилда 49 395 та никоҳ рўйхатдан ўтган; 2020 йилда…

Батафсил...

Ўшда гиёҳванд моддалар савдосининг халқаро канали аниқланди

Ўш вилоятида халқаро наркотрафик канали аниқланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда. 22-январь куни Жиноят кодексининг 267-моддаси бўйича судгача бўлган тергов доирасида икки нафар Қирғизистон фуқароси гиёҳванд моддаларни Марказий Осиё мамлакатларига олиб бориш ва сотиш бўйича доимий канал ташкил қилгани аниқланди.   Ушланганлар 1966-йилда туғилган К.М. ва 1962 йилда туғилган У.М.; Уларнинг автомашинасини тинтув қилиш пайтида олд ўриндиқ…

Батафсил...

Красноярск-Ўш чартер рейси очилди

Красноярск-Ўш-Красноярск чартер рейси очилди. Бу ҳақда Манас халқаро аэропорти матбуот хизмати хабар бермоқда.   23-январь куни Россиянинг Красноярск шаҳридан биринчи «Икар» авиакомпаниясининг самолети Ўш халқаро аэропортига қўнди. Биринчи рейсда 125 йўловчи Ўшга, 189 киши Красноярскга учиб кетишди. Янги очилган чартер рейси ҳафтада бир марта – шанба кунлари амалга оширилади.    

Батафсил...

Жалолобод ва Ўзган шаҳрида уй ёнди

Ўзган шаҳридаги уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.   Ҳодиса Гапаров кўчасида содир бўлган. Натижада, уй томидаги тахминан 2 квадрат метр мўри ёниб кетган. Ёнғин печнинг носозлиги туфайли келиб чиққан.   Мойли-Сув шаҳрида молхона ёниб кетди. Хабарларга кўра, воқеа шаҳарнинг Островский кўчасида содир бўлган. Натижада молхонанинг 72 квадрат метр томи ёниб…

Батафсил...

Садир Жапаров вазифасига киришганидан сўнг аввал Россияга боради

Садир Жапаров иш бошлаганидан кейин Россияга биринчи расмий ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда бугун Бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Равшан Сабиров парламентнинг Аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва минтақавий ривожланиш қўмитаси йиғилишида айтиб ўтди.   Унинг таъкидлашича, Россияга ташрифи чоғида Садир Жапаров табиий газ нархини анзонлатиш масаласини кўтариш ниятида.

Батафсил...

Бозор-Қўрғон-Арслонбоб йўлини таъмирлаш керак. Иш қачон бошланади?

Бозор-Қўрғон-Арслонбоб йўлинининг таъмирга мухтож қисмларини таъмирлаш ишлари эрта баҳорда бошланади. Бу ҳақда туман ҳокими Бақит Қўзуев ҳайъат кенгашида маҳаллий ҳокимиятнинг 2021-йилга мўлжалланган режалари тўғрисида сўзлаб бераётганда айтиб ўтди.   Унга кўра, бу йил асосий эътибор ички йўлларни таъмирлашга қаратилади. Шунингдек, баҳорда ёнғоқнинг макони бўлган Арслонбобга борадиган йўлдаги чуқурларни таъмирлаш ишлари олиб борилади. Аслида Бозор-Қўрғон-Арслонбоб йўлини реконструкция қилиш ҳукумат даражасида кўтарилмоқда.…

Батафсил...

Қирғизистонда кўплаб меҳнатга лаёқатли эркаклар юрак хасталигидан вафот этади

Қирғизистондаги энг хавфли касалликларнинг ичида биринчи ўринда қон айланиш тизимининг касалликлари туради. Миллий статистика қўмитасининг 2019-йилдаги маълумотларига кўра, ўлимларнинг 51,6 фоизи юрак-қон томир касалликлари туфайли содир бўлган. Уларнинг 51% эркаклардир. «Эркаклар юрак-қон томир касалликларидан кўпроқ азият чекишади. «Афсусланарлиги, ушбу касалликлардан вафот этганларнинг 65,6 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамлардир”, — дейилади маълумотда. Қон айланиш тизиминидаги қайси касалликлар дея суриштириб келганда, биринчи…

Батафсил...

«Ёрдамга келган тиббий воситалар сотилиб кетган”

Ўтган йилнинг июль ойида назорат оқсаб, хориждан келган гуманитар ёрдамларни нотўғри фойдаланиш ҳолатлари бўлган. Бу ҳақда тожливирусга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишларни текшираётган идоралараро комиссия аъзоси Қайрат Алиқулов «Марал» га берган интервюсида айтиб ўтди.   Унга кўра, баъзи шифохоналар раҳбарияти гуманитар ёрдамни нотўғри ишлатган. Тиббий буюмларнинг сотилиши тўғрисида шубҳали хабарлар мавжуд. Тегишли идоралар текширади ва баҳолайди.   Дорилар бўйича…

Батафсил...

Бир киши вафот этиб, 71 киши касал бўлиб қолди. 25-январь статистикаси

Бишкекда бир киши COVID-19 касаллигидан вафот этиб, 71 киши вирус юқтирди. Бу ҳақда республика штаби хабар бермоқда. Бир кунда   COVID-19 U07.1 ва U07.2 нинг янги қайд қилинган ҳолатлар: Бишкек – 33; Ўш – 2; Чуй вилояти – 27; Ўш вилояти – 2; Талас вилояти – 0; Норин вилояти – 2; Иссиқкўл вилояти – 3; Жалолобод вилояти – 1; Боткен вилояти…

Батафсил...

Финпол авиачипта нархларининг асоссиз оширилганлиги юзасидан текширув бошлади

Молия полицияси авиачипта нархларининг асоссиз оширилганлиги юзасидан текширув бошлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.   Текширув доирасида Финпол ходимлари пойтахтдаги кассалардан бирида расмий текширув ўтказиш учун Бишкек-Москва йўналиши бўйича 67 800 сомга чипта сотиб олишган. Натижада, туроператор томонидан чипта нархи сунъий равишда оширилганлиги аниқланди. Таъкидланишича, улар чипталарга талаб катта бўлганидан фойдаланиб, авиачипталар нархини ноқонуний равишда қимматлатган. Ушбу факт…

Батафсил...

Бишкекдаги икки мактабда COVID юқтириб олганлар қайд қилинди

Бишкекдаги икки мактаб ўқувчиларидан тожливирус аниқланди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар бермоқда. Текширув давомида ўқувчилар вирусни ўз уйларидан юқтириб олганлиги аниқланди. Ҳозирда болалар билан бир синфда ўқиган барча ўқувчилар икки ҳафтага масофадан ўқишга юборилган. Ўқитувчилар ПЦР-тестини топширишга юборилди.   «Ҳурматли ота-оналар! Агар сизда уйда тожливирусга чалинганлар бўлса, илтимос, дарҳол мактабга хабар бериб, болани барча текширувлардан сўнггина мактабга юборинг. Албатта, бу…

Батафсил...
1 2 3 4 5 15