Қирғизистонда рус тилидаги 44 та мактаб-интернат қурилиши режалаштирилмоқда

Қирғизистоннинг барча ҳудудларида рус тилидаги 44 та мактаб-интернатни очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек маълум қилди.   Унинг сўзларига кўра, бу Садир Жапаровнинг Россияга ташрифи давомида келишилган.   «Таълим муассасаларининг қурилиши Россиянинг кўмаги билан амалга оширилади. Россиялик ўқитувчилар мактаб-интернатларга жалб қилинади», дейди у. Қирғизистоннинг етти вилоятида 40 та туман мавжуд.

Батафсил...

Қирғизистон армияси Россиянинг С-300 тизимини оладиган бўлди

Қирғизистонга яқинда С-300 зенит-ракета мажмуаси ва учувчисиз ҳаво воситаларини олиб келиш  тўғрисида келишув тузилди. Бу ҳақда Президент Садир Жапаровнинг Россияга ташрифи натижалари ҳақида сўзлаб бераётиб матбуот котиби Галина Байтерек маълум қилди.   «Муҳим лаҳзалар ҳарбий-мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш соҳасида бўлди. Хусусан, яқин келажакда С-300 зенит-ракета тизимига эга учувчисиз учар қурилмалар олиб келинмоқчи. Бу Россиянинг  Қирғизистон ва КХШТнинг ташқи чегараларида…

Батафсил...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистонга келади

Эртага, 27-февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистонга амалий ташриф билан келади. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.   Томонлар Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг муҳим жиҳатлари, сиёсий ва дипломатик, чегара, савдо-иқтисодий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар.   Томонлар Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий динамикасини ошириш, минтақалараро миқёсда янги инфратузилма ва транспорт-коммуникация…

Батафсил...

Жапаров Путинга нима совға қилгани маълум бўлди

Президент Садир Жапаров Россия етакчиси Владимир Путинга қилич совға қилди. Бу ҳақда у «Российская газета» га берган интервюсида айтиб ўтди, деб  президент матбуот хизмати ёзмоқда.   Журналист Жапаровдан меҳмонлар ҳар доим ҳам қуруқ қўл билан келмаслигини эслатиб, бу сафар қандай совға қилганини сўраган.   «Мен Россия президенти Владимир Путинга чиройли қилич совға қилдим. Уни Қирғизистондаги моҳир ҳунармандлар ясаган», – деб…

Батафсил...

Қирғизистон чорва молларини сотишни бир неча баробарга кўпайтирган

Ўтган йили 2019-йилга нисбатан Қирғизистондан чорва моллари сотиб олиш бироз ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.   Қорамол ва майда ҳайвонлар (қўй, эчки) қўшни Ўзбекистон ва Тожикистонга экспорт қилинди. 2020-йилда 10,9 минг бош қорамол сотилган бўлса, 2019-йили атиги 1,3 минг бош қорамол экспорт қилинган. Тожикистон – 506 бош чорва моллари кетган (2019-йилда 739 та); Ўзбекистон – 10 408…

Батафсил...

COVID-19. Бир суткада 51 кишида вирус аниқланди

Бир суткада 51 кишида вирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.   Маълумотга кўра, вирус Бишкекда 10, Ўшда 6, Чуй вилоятида 22, Талас вилоятида 1, Норин вилоятида 2, Иссиқкўл вилоятида 9 ва Боткен вилоятида 1 кишида аниқланган. COVID-19 дан ўлим ҳолати қайд қилинмаган.   Март ойидан бери 86 минг 142 киши вирусни юқтириб, 1 минг 463 бемор вафот…

Батафсил...

Шарапов: Ёқилғи нархларини назорат қилиш керак

Бугун, 25-февраль куни бўлиб ўтган Олий Кенгаш йиғилишида Депутат Закир Шарапов кундан-кунга ёқилғи-мойлаш воситалари нархи ошиб, 8 сомдан 10 сомгача кўтарилганини айтди.   Унга кўра, кундалик озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши ҳам,  ёқилғи нархларининг ўсишига таъсир қилмоқда.   “Баҳорги дала ишлари бошланган вақтда  бу ҳолат деҳқонлар учун қийинчилик келтиради. Шунинг учун музокара олиб бориб, нархларни барқарор ушлаб туриш зарур. Газ нархи ҳам…

Батафсил...

Чинарбек Насиев Ўш вилояти чегара бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Чинарбек Насиев Ўш вилояти чегара бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Жарасул Абдураимов бугун Ўш вилояти Мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.   Маълумотларга кўра, йиғилишда Чинарбек Насиев фаоллар билан таништирилди.

Батафсил...

Ўшда уй сотаман дея одамлардан пул олиб юрган эркак ушланди

Ўшда уй сотаман, дея алдаб одамлардан пул ундириб олган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, милицияга шаҳар фуқароси мурожаат қилиб, Ш.Э. исмли шахс ишончига кириб, уй сотаман дея уйининг ҳужжатларини қўйиб, жами 5 миллион сом олиб, ҳозирги кунгача пулни ё уйни бермай алдаб юрганини билдирган. Ушбу факт бўйича тўпланган ҳужжатлар 2021-йилнинг 12-февралида…

Батафсил...

Ўш шаҳрида икки ўқувчи пичоқланди

22-февраль куни Ўш шаҳридаги Панфилов мактаб-гимназияси ёнида икки ўқувчи пичоқланган. Бу ҳақда Турмуш нашри ёзиб, мактаб-гимназия томонидан тасдиқланган.   Маълум бўлишича, 22-февраль куни Калинин мактабининг собиқ ўқувчилари келиб, №25  Панфилов мактаб-гимназияси ва А.Пушкин мактабларининг 11-синф ўқувчисини пичоқлаб кетишган. Улар Ўш шаҳар касалхонасига етказилган.   Аввалроқ, Ўш шаҳридаги Нариманов мактаб гимназиясининг икки ўқувчиси уч нафар бола томонидан пичоқланган, бири эса касалхонада…

Батафсил...

Ўш шаҳар кенгаши сайловларида саккиз партия иштирок этади

Ўш шаҳар кенгашининг сайловларида саккиз партия иштирок этади. Бу ҳақда Ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Эрали Аринбаев маълум қилди.   Унга кўра, ушбу рўйхат ўзгариши мумкин. 11-апрель куни бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашиш ниятларини қуйидаги партиялар билдирган хатлар юборишган.   – – «Бүтүн Кыргызстан» (Бутун Қирғизистон); – «Бир бол»  (Бир бўл) «; -«Улуттар биримдиги» (Миллатлар бирдамлиги); – «Ата Журт» (Ота Юрт); –…

Батафсил...

Садир Жапаровнинг Ўзбекистон ва Туркманистонга бориши кутилмоқда

Президент Садир Жапаровнинг Ўзбекистон ва Туркманистонга ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистонга ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нуран Ниязалиев маълум қилди.   Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида аввалроқ Ниязалиев билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиевнинг онлайн суҳбати пайтида ҳам маълум қилинган.   «Садир Жапаров Қирғизистон президенти бўлиб тайинланганида  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев табриклаб, уни қўшни давлатга расмий ташриф билан келишга…

Батафсил...

Сўнгги 24 соат ичида тожливирусдан уч киши вафот этди

Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида тожливирус 66 кишида аниқланиб, 3 киши вафот этди. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.   Маълумотга кўра, Бишкекда 27, Чуй вилоятида 24, Ўш вилоятида 6, Норин вилоятида 2, Иссиқкўл вилоятида 6 ва Боткен вилоятида 1 кишидан аниқланган.   Шунингдек бир кун ичида 68 киши тожливирусдан тузалди, икки бемор Бишкекда бири эса Иссиқкўл вилоятида вафот этган.…

Батафсил...

Садир Жапаров Татаристон Президенти билан учрашди

Москвага ташрифи чоғида Президент Садир Жапаров Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашди. У Қирғизистон ва Татаристон халқларини умумий маданият, тил, дин ва умумий урф-одатлар бирлаштирганини ва уларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.   Жапаров яқинроқ ҳамкорлик қилиш, иқтисодий, савдо ва маданий алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.   Татаристон Президенти Рустам Миннихонов икки мамлакат иқтисодиёти ва алоқаларини ривожлантириш ижодий жараёнларга қаратилиши кераклигини айтди. У…

Батафсил...

Қозоғистон-Қирғизистон парвозлар сони кўпайтирилади

Қозоғистон тўртта давлатга парвозларни кўпайтирмоқчи. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон ёзмоқда.   Маълумотларга кўра, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва Украинага бўлган парвозлар кўпайтирилади. Мамлакат саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги халқаро йўналишлар сонини кўпайтириш таклифини қўллаб-қувватлаган.   Унга кўра, Қирғизистонга яна иккита рейс очиш режалаштирилган. Қуйида кўпайтирилган маршрутлар сони:   Туркия (+4 рейс қўшилди), Ўзбекистон (+4 рейс), Қирғизистон (+2 рейс) Украина (+1 рейс).…

Батафсил...

Чехияда иккитадан юзқоп тақиш мажбурий бўлди

Чехия аҳолиси 25-февралдан бошлаб жамоат жойларида махсус респиратор ёки иккита тиббий юзқоп кийишлари шарт. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.   Соғлиқни сақлаш вазири Ян Блатнанинг сўзларига кўра, ушбу талаблар Британия штаммининг тарқалиши муносабати билан қабул қилинган. Янги қоидалар, айниқса дўконларда, касалхоналарда, жамоат транспортида ва автовокзалларда мажбурий бўлади. Чехия фавқулодда ҳолат эълон қилиб, кечки соат 9 дан тонгги 5 гача…

Батафсил...

Олий даргоҳларга Ўзбекистондан 45 мингга яқин талаба келган

Чет эллик талабалар сони кўпайди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Нурлан Ўмуров «Марал» радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди.   Унга кўра, ушбу ўқув йилида чет эллик талабалар сони 72 172 нафарни ташкил этди. Ўзбекистондан 45 мингга яқин талаба келди. Тиббиёт йўналишида 28 минг 239 талаба таҳсил олмоқда.   2019-2020 ўқув йилида чет эллик талабалар сони қарийб 41 минг…

Батафсил...

Жанубий Кореяда юрган 6000 қирғизистонликнинг 4000 нафари ноқонуний ҳисобланади

Депутат Бақтибек Турусбеков Олий Кенгашнинг 24-февралдаги навбатдан ташқари сессиясида ишлаш учун Жанубий Кореяга бориб, алданган фуқароларга ким ёрдам беришини сўради. «Бишкекда иш топиб берамиз деган фирмалар ташкил этилиб, Кореяга кетган фуқароларимизнинг на иши ва на пули йўқ бўлмоқда. Бизга ўз вақтида кўплаб шикоятлар келиб тушган «, – дейди депутат. Унга ҳукумат вакили Алмасбек Абитов, миграция хизмати орқали махсус тил имтиҳонини…

Батафсил...

Қирғизистон билан Корея судланган фуқароларини алмаштириш тўғрисида битим тузмоқда

Қирғизистон билан Корея судланган фуқароларни алмаштириш тўғрисида битим тузмоқда. Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Кенгаш томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.   Бош прокурор ўринбосари Турусбек Ишеналиевнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Кореяда 6000 дан ортиқ қирғизистонлик ишлаяпти ва ўқийди. Шу кунгача ушбу мамлакатда икки ватандошимиз судланиб, бир киши у ерда жазо муддатини ўтаб чиққан. Шунингдек мамлакатимизда олти кореяликнинг ҳуқуқбузарлик…

Батафсил...

COVID-19: Ўлим ҳолати қайд қилинмади

24-февраль ҳолатига кўра мамлакат бўйлаб 24 киши тожливирусни юқтирган. Улар: Бишкек шаҳрида – 12; Чуй вилоятида – 3; Ўш вилоятида – 3; Норин вилоятида – 4; Боткен вилоятида – 2. Шундай қилиб, COVID-19 юқтирганларнинг умумий сони 86 минг 25 га етди. Кун давомида тожливирусдан ўлим ҳолати қайд этилмаган. Касаллик бошлангандан бери 1460 бемор вафот этди. Сўнгги 24 соат ичида 59…

Батафсил...
1 2 3 8