Жалолободда чет эл фуқаросини тунаб кетишди

Жалолободда чет эл фуқаросини тунаб кетишди. Жалолобод ВИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, 2021-йилнинг 31-январь куни соат 21:40 атрофида Жалолобод шаҳрининг Ж.Абдураҳмонов кўчасида 37 ёшли Туркия Республикаси фуқароси 20-25 ёшдаги икки йигит билан учрашиб, уни тош заводига олиб боришни сўранишган, машинани чекка томон ҳайдатиб кетишган. У ерда уни тунашган.   “Улар чет эл фуқаросининг машинасига ўтириб, Сузоқ туманининг Тош-Булоқ қишлоғидаги сой…

Батафсил...

Туркиянинг Маориф жамғармаси Қирғизистонда биринчи мактабни Бишкекда очади

Таълим ва фан вазири вазифасини бажарувчи Алмазбек Бейшеналиев «Маориф» Марказий Осиё жамғармаси директори Хусни Биржан билан учрашди.   Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувнинг асосий мавзуси – Маориф жамғармасининг Қирғизистондаги фаолияти ҳақида бўлди. Жамғарма ўз фаолиятини Туркиянинг Анқара шаҳрида 2020-йилнинг 10-ноябрда Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги ва Туркиянинг Маориф жамғармаси ўртасида Қирғизистонда хусусий таълим ташкилотларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти…

Батафсил...

«Ўқитувчиларнинг маошини депутатларнинг ойлигига тенглаштириш керак»

Иложи бўлса, ўқитувчиларнинг маошларини депутатлар ва вазирларнинг маошларига тенглаштириб қўйиш керак. Бу ўқитувчиларнинг обрўсини оширади. Бу фикрни депутат Абдиваҳап Нурбаев «Марал» радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди.   Депутатнинг сўзларига кўра, ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш керак. Чунки ОРТдан яхши балл олган ўқувчилар педагогик йўналишларни танламай қолмоқда. Бу мамлакат келажагига жиддий зарар етказади. Нурбаев таълим ва тарбия ёнма-ён бўлиши кераклигини таъкидлаб, 100 ўқитувчидан…

Батафсил...

Футбол: Мьянмадаги воқеалар Қирғизистон билан бўладиган ўйинга халақит берадими?

Аввалроқ Мьянмада ҳарбийлари ҳокимиятни эгаллаб олиб, бир йилга  фавқулодда ҳолат эълон қилишгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу воқеалар Мьянма – Қирғизистон ўйинига тўсқинлик қиладими?- деган саволга Қирғизистон футбол иттифоқи  қуйидагича жавоб берди.   «Бу борада Мьянма ва Қирғизистон ўртасидаги ўйинни Осиё Футбол Конфедерацияси ҳал қилади. Барча қарорларни ОФК қабул қилади», – деб маълум қилади Футбол иттифоқи вакиллари. Жаҳон чемпионатига саралаш…

Батафсил...

Парламентдаги кўпчилик коалицияси Улуқбек Мариповни бош вазир лавозимига кўрсатди

Бугун, 1-февраль куни Олий Кенгашдаги кўпчилик коалицияси янги ҳукуматни тайинлаш учун йиғилди. Мажлисда Бош вазир лавозимига номзодни кўрсатиш, шунингдек янги ҳукуматни тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.   Кўпчилик коалицияси Бош вазир лавозимига Ҳисоб палатаси раиси Улуқбек Мариповни таклиф қилди. Унинг номзоди «Республика-Ата Журт» фракцияси томонидан илгари сурилган. 41 ёшли Улуқбек Марипов 2006-йилдан 2016-йилгача президент маъмуриятида турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, у Президент…

Батафсил...

Суйун Ўмурзақовнинг прокурор укаси 20 миллион сом тўлаганидан кейин уй қамоғига чиқарилди

Кўмир конини эгаллаб олишда гумон қилиниб ҳибсга олинган Ўш вилоят прокуратураси прокурори Улуқбек Ўмурзақов уй қамоғига чиққан. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълум бўлишича, Қарорни Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди қабул қилди. Текширув давомида Ўмурзақов ва у билан бирга ушланганлар Жўлчирақ кўмир конида ноқонуний равишда кўмир қазиб олишаётгани аниқланган. «30-январь куни Ўмурзақов тергов…

Батафсил...

Кадр танлаш тўғрисидаги фармон: миллати, тили бўйича чекловларга йўл қўйилмаслиги керак

Президент Садир Жапаров «Янги давлат кадрлар сиёсати тўғрисида» ги фармонни имзолади. Унинг мақсади – мутахассисларни ва ёшларни давлат ва маҳаллий бошқарув органларига жалб қилиш, уларнинг ахлоқий ва ахлоқий фазилатларини такомиллаштириш, давлат бошқарувидаги коррупция хавфини камайтириш.   Ҳужжатга мувофиқ: – давлат органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрларни танлашда уларнинг касбий ва ахлоқий фазилатларига эътибор берилади; – кадрларни жинси,…

Батафсил...

Мьянмада ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олишди

Мьянмада ҳарбий тўнтаришдан сўнг президент Аун Сан Су Чжи ҳибсга олиндт. Ҳарбийлар бир йилга фавқулодда ҳолат эълон қилди.   «Reuters» хабарига кўра, Нобел мукофоти совриндори Аун Сан Су Чи   «Демократия учун Халқ Лигасининг бошқа раҳбарлари билан бирга ҳибсга олинди. Мьянма раҳбарини 2020-йил ноябрдаги парламент сайловлари натижаларини сохталаштиришда айблашмоқда. Парламент сайлови натижасида Аун Сан Су Чжининг «Демократия учун Халқ Лигаси» партияси…

Батафсил...

Бу йил қирғизистонлик спортчилар 15 халқаро мусобақаларда қатнашадилар

Қирғизистон спортчилари бу йил 15 та йирик халқаро мусобақа ва чемпионатларда қатнашадилар. Бу ҳақда Ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги томонидан 2021-йил учун қабул қилинган тақвимий режада келтирилган, деб хабар беради агентлик матбуот хизмати.   Ушбу мусобақаларнинг энг муҳими 2020-йили Япониянинг Токио шаҳрида ўтиши режалаштирилиб, коронавирус пандемияси сабабли 2021-йилга қолдирилган Олимпия ўйинлари ҳисобланади. Мусобақа 23-июлдан 8-августгача давом этади…

Батафсил...

COVID-19: Бир суткада 59 киши янги қайд қилиниб, 91 бемор тузалди

Бугун, 1-февраль ҳолатига кўра, 59 кишида тожливирус қайд қилинган. Қирғизистонда вирус юқтирганларнинг умумий сони 84 589 кишига етди.   Сўнгги бир суткада COVID-19 дан ўлим ҳолатлари қайд этилмади. Ўлганларнинг умумий сони 1412 га етди. Сўнгги суткада 91 киши вирусдан тузалди. Беморларнинг умумий сони 80 минг 987 кишига етди.   581 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Улардан 30 кишининг аҳволи ўта оғир, 166…

Батафсил...