Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев ҳибсга олинди

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раҳбари Мақсатбек Тўқтўмушев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда.   Аввал хабар қилинганидек, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси пора олганлиги учун муфтият (Ж.Б) бош бухгалтерига қарши судгача иш юритмоқда.   Текширув натижасида муфтий Мақсатбек Тўқтўмушевнинг зиёратчилар томонидан ажратилган маблағлардан фойдаланилиши муносабати билан молиявий қонунбузарликларга йўл қўйгани ва ушбу жиноятга алоқадорлиги тўғрисида далиллар топилди.…

Батафсил...

Ўшдаги чегарада Ўзбекистондан келаётган фуқаролар ПЗР тести борлигини айтишмоқда

 Декабрь ойининг ўрталаридан бери Қора-Сув туманидаги «Дўстлик» чегара божхона постидан 734 киши ўтган. Бу ҳақда бугун Ўш вилоятида бўлиб ўтган 2020-йилдаги ижтимоий-иқтисодий натижаларга бағишланган йиғилишда Ўш касалликларни назорат қилиш ва санитария-эпидемиология назорати марказининг бош шифокори Санталат Ўрўзбаева айтиб ўтди.   «Янги алгоритм ишга туширилгандан буён, декабрь ойининг ўрталарида чегарадан ўтган барча 734 фуқаронинг анализлари тоза чиқди. Бундан ташқари, Ўзбекистондан келган…

Батафсил...

Туризмни ривожлантириш бўйича Ўшга 3 компания келади

Туризмни ривожлантириш бўйича Ўшга энг йирик 3 компания келади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Жарасул Абдураимов бугун Ўш вилоятининг 2020-йилдаги ижтимоий-иқтисодий натижаларига бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.   Унга кўра, улар ўз маблағлари ҳисобига туристик марказлар қурмоқчи.   “3 та йирик сайёҳлик компанияси келади. Новқат туманидаги Абшир-Ота ва Қора-Қўй деган жойни қараб чиқинг. Ўзган туманидаги Қора-Шўрўни қаранглар. Ушбу компаниялар ўз…

Батафсил...

Ўш вилоятида 1000 дан ортиқ одам хавфли ҳудудларда яшайди

Ўш вилоятида 1370 киши хавфли ҳудудларда яшайди. Бу ҳақда бугун, 10-февраль куни Ҳукуматнинг Ўш вилояти бўйича вакили ўринбосари Аҳмаджон Маҳаммадов маълум қилди. Бугун Ўш вилоятидаги ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий вазиятни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.   “Хавфли ҳудудларда 1370 киши яшайди. Муаммони кўриб чиқиш керак. Шунингдек ўтган йили вилоятда 128 киши турли хил бахтсиз ҳодисалар туфайли вафот этди », –…

Батафсил...

Ўтган йили Ўш вилоятида 31 корхона очилди

Ўтган йили Ўш вилоятида 31 корхона очилди. Бу ҳақда бугун, 10-февраль куни Ҳукуматнинг Ўш вилояти бўйича вакили ўринбосари Аҳмаджон Маҳаммадов маълум қилди.   Бугун Ўш вилоятидаги ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий вазиятни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.   «Корхоналар очилиб, қўшимча иш ўринлари яратилди. 487 тонна кўмир қазиб олинди. Ўтган йилга нисбатан 289 тонна кам қазиб олинган. Электр энергияси бўйича дебиторлик…

Батафсил...

Ҳажга тўпланган пулнинг  қанчаси қайтарилганлиги айтилди

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси 2020-йилги ҳаж зиёратига қанча пул йиғилгани ва қанчаси қайтарилганлиги ҳақида хабар берди. 2019-2020 йилларда 5526 киши ҳажга бориш учун 3350 доллар тўлаган. 4060 киши 500 АҚШ долларини тўлади – жами 9586 зиёратчилар зиёрат серверида рўйхатдан ўтган.   Ушбу маблағнинг 500 доллари 464 кишига, 3350 доллар —  2024 кишига қайтариб берилди. Шунингдек, зиёратчиларнинг формаси, ҳаво қатнови, ваксиналар…

Батафсил...

Муфтий Мақсат Тўқтумушев истеъфога чиқиш бўйича ариза ёзди

Бугун, 10-февраль куни Қирғизистон мусулмонлари диний идораси муфтиси Мақсатбек Тўқтўмушев истеъфога чиқиш бўйича ариза ёзди. Бу ҳақда Қирғизистон ҚДДБ котиби Мақсат Атабаев хабар берди.   Унга кўра ҚДДБ бош бухгалтери тўғрисидаги маълумотлар суд қароридан кейин берилади. Мақсатбек Тўқтўмушев 1973-йилнинг 9-августида Қора-Қулжа туманида туғилган. У Ўшдаги қишлоқ хўжалиги институтида зооинженерлик бўйича ўқиган. Кейин у Покистондаги мадрасада ҳанафий фиқҳини ўрганган. 2005-13 йилларда…

Батафсил...

Ҳажга борувчиларнинг пулларидан фойдаланган муфтиётнинг бухгалтери ҳибсга олинди

Муфтиёт раҳбарияти зиёратчиларнинг маблағларини хусусий молия ташкилотларига 100 миллион сомдан ортиқ қарз бериш учун ишлатиб, ойлик фоиз тўловларини ўзларининг манфаатлари йўлида ишлатган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. «Молиявий операциялар ошкор қилингандан сўнг, муфтиёт раҳбарияти хулосаларни яшириш ва қўшимча текширувларни тўхтатиб туриш учун Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига 100 минг доллар пора таклиф қилган», дейилади хабарда.  …

Батафсил...

«МХДҚ Хитойдан келган 47 та вагонни туширишга рухсат бермаяпти»

Темир йўл орқали  Хитойдан келган 47 та контейнер молларини Дўрдўй бозорига туширишга Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мутасаддилари рухсат бермай қўймоқда. Бу ҳақда «Дўрдўй» савдо маркази касаба уюшма қўмитаси раиси Дамира Дўўлўталиева маълум қилди. Унга кўра, барча юклар қирғизистонлик ишбилармонларга тегишли. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳодимлари юкларни текшириб кўришлари кераклигини айтиб, вагонларнинг очилишига қаршилик қилишмоқда. – Хитой томони билан «Милан» деб…

Батафсил...