Садир Жапаров ҳукуматда тоза ишламаган вазирлар қамоққа ташланиши ҳақида огоҳлантирди

Президент Садир Жапаровнинг интервьюси эълон қилинди. Президент бир қатор саволларга жавоб берди.   Унинг сўзларига кўра, у янги ҳукумат аъзоларини тоза ишлаши ҳақида огоҳлантирганини айтади.   “Давлатда ишлайдиган одамлар мен билан беш йил бирга ишлайди. У коррупция ва ўғирликка аралашса бир йил ичида озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳеч ким кечирилмайди », – дейди у.   Янги ҳукумат 4-февралда тузилган. Унга…

Батафсил...

Февраль ойида гўшт нархи 1,9 фоизга қимматлади

Қирғизистонда гўшт нархи қимматлашда давом этмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.   11-февраль ҳолатига кўра, республикада мол гўшти нархи 2,77 сомга ёки 0,6 фоизга, қўй гўшти 8,17 сомга ёки килограмм учун 1,9 фоизга, от гўшти 2,29 сомга ёки 0,6 фоизга қимматлади.   Мол гўштининг энг қиммат баҳоси Ўш шаҳрида – 452,48 сом, энг қиммат қўй гўшти – Қора-Сувда…

Батафсил...

Муфтиётнинг бухгалтери ҳибсга олинди

Муфтиёт бухгалтери Женишбай Бекиев икки ойга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Биринчи Май туман суди матбуот хизмати хабар бермоқда.   Суд қарорига кўра, у 20-апрель соат 3: 30 гача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳибсхонасида сақланади.   Эслатиб ўтамиз, 10-февраль куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг бухгалтерини зиёратчилардан олган пулларини шахсий манфаати учун ишлатганлигини фош қилиб ҳибсга олган…

Батафсил...

Ўтган суткада 70 кишида тожливирус аниқланиб, икки бемор вафот этди

Бир кун ичида мамлакатда 70 кишига тожливирус ташхиси қўйилиб, 92 бемор соғайган. Бу ҳақда республика штаби хабар берди. Касалланганлар: Бишкек – 37; Ўш – 1; Чуй вилояти – 4; Ўш вилояти – 4; Талас вилояти – 3; Норин вилояти – 4; Иссиқкўл вилояти – 11; Жалолобод вилояти – 4; Боткен вилояти – 2. Шундай қилиб, мамлакатда тожливирус юқтирганларнинг сони 85398…

Батафсил...

Жўрўбай Шерғазиев муфтий вазифасини бажаради

Собиқ муфтий Мақсатбек Тўқтўмушевнинг вазифасини Жўрўбай Шерғазиев бажаради. Қирғизистон мусулмонлари диний идораси регламентига кўра, муфтий истеъфога чиққан тақдирда унинг ўринбосари сайловгача муфтий вазифасини бажаради. Амалдаги ўринбосар – Жўрўбай хожи Шерғазиев.   Муфтиёт маълумотларига кўра, яна бир ўринбосар Қадир Маликов оилавий аҳволи туфайли ваколатини вақтинча тўхтатган.   Олимлар кенгаши 11-февраль куни йиғилиб, муфтий Мақсат Тўқтўмушевнинг истеъфосини қабул қилган.    

Батафсил...

Суд собиқ муфтийни уй қамоғига чиқарди

Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман судида собиқ муфтий Мақсатбек Тўқтўмушевнинг эҳтиёт чораси кўриб чиқилди.   Суд қарорига биноан, Мақсатбек Тўқтўмушев тергов тугагунига қадар уй қамоғида бўлади. Бу ҳақда унинг адвокати Ақин Тўқталиев маълум қилди.   Эслатиб ўтамиз, 10-февраль куни собиқ муфтий Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан молиявий айблов билан ҳибсга олинган.      

Батафсил...