«Биз ичкиликка қаршимиз!» Ушбу шиор билан Тўн тумани ёшлари юриш қилдилар

Бугун, 17-февраль куни Иссиқкўл вилояти Тўн туманининг Оқ-Ўлўн қишлоғида «Биз ароққа қаршимиз!» шиори билан юриш қилишди. Ушбу акция маҳаллий ёшлар ва диний ҳодимлар ташаббуси билан бўлиб, маҳаллий ҳокимият ва қишлоқ аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланди.   Тадбир доирасида юриш иштирокчилари Оқ-Ўлўнда спиртли ичимликлар савдосини тақиқлашга чақириб, қишлоқ аҳолисини соғлом турмуш тарзига чорладилар. Бу ҳақда Тўн  тумани бош имом хатиби Таалай ҳожи Ақунов…

Батафсил...

Президент девони Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги низо тўғрисида хабар берди

Президент девони Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туманидаги Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги вазият тўғрисида хабар берди.   Хабар матни қуйидагича:   «2017-йилнинг 16-августида тасдиқланган №31-протокол (Бош вазир С.Ш. Жээнбеков делегация раҳбари бўлган) , 2017-йили 5-сентябрда имзоланган Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисида битим киргизилган.   (унга Президент А.Ш. Атамбаев томонидан имзо қўйилган).   Ўзбекистон томони аввалги ҳукумат томонидан имзолаган ҳужжатлар асосида…

Батафсил...

Ўтган йили Ўш вилоятида болалар томонидан 118 та жиноят содир этилган

Ўтган йили Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида ёш болалар томонидан 118 та жиноят содир этилган. Бу ҳақда Ўш вилояти ва шаҳар милициясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотга кўра, 2020-йилда Ўш вилоятида ёш болалар томонидан содир этилган 71 жиноят ҳолати қайд этилган. Ўш шаҳрида вояга етмаганлар томонидан 47 та жиноят содир этилган. Ўтган йили Ўш вилоятида болаларга нисбатан 94 та…

Батафсил...

Ўзганда мактаб ўқувчиси 3 ёшли болани далага олиб бориб ўлдирган

17-январда  Ўзган туманининг Қорадарё қишлоғида автоҳалокат содир бўлганлиги сабабли ҳалок бўлди дейилган 3 ёшли бола қотиллик сабабли ўлган. Бу ҳақда бугун, 17-февраль куни шахсий манбаларига таяниб Turmush нашри ёзмоқда.   Дастлабки маълумотларга кўра, 3 ёшли болакай ҳақорат қилгани учун қишлоқдоши томонидан ваҳшийларча ўлдирилган.   Ўш вилояти ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати ушбу маълумотни тасдиқлаб, 17-январь куни соат тахминан 14:30 да…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги кўчаларга мобил телефонни зарядловчи қурилмалар ўрнатилмоқда

Ўшликлар ва университет талабалари мобил телефонларини исталган жойда заряд қилиш имкониятига эга бўлишмоқда. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, шаҳарнинг 41 жойида мобил телефонларни қувватлантириш станциялари ўрнатилмоқда. Ушбу ғоя якка тартибдаги тадбиркор томонидан ташаббус қилинган. Ҳозирда қонуний жойларда ўрнатишни кўриб чиқиш учун архитектурага хат юборилди. Замон талабларига лойиқ чекиш зонаси ва яна қўшимча жойлар…

Батафсил...

Пора олаётган терговчи ҳибсга олинди

Ленин тумани ИИБ терговчиси пора олганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди, Бу ҳақда бугун, 17-февраль куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизмати матбуот хизмати маълум қилди.   Аввалроқ, ариза берувчи А.К. терговчи ундан пул талаб қилганини айтган. Бишкек ШИИБ бошқармаси Ички тергов хизмати билан биргаликда ўтказилган текширув натижаларига кўра, гумонланувчи К.Н.   милиция бўлими биноси ичида пул олаётганда ҳибсга олинди.   Терговчи Биринчи…

Батафсил...

COVID-19. Бир кунда 55 кишида вирус аниқланиб, икки бемор вафот этди

Бир кунда 55 кишида вирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда. Унга кўра, Бишкекда 14, Ўшда 2, Чуй вилоятида 20, Ўш вилоятида 3, Талас вилоятида 2, Норин вилоятида 4, Иссиқкўл вилоятида 9, Боткен вилоятида 1 киши вирус юқтирган. Бишкекда COVID-19 касаллигидан икки бемор вафот этган. Март ойидан бери 85 минг 619 киши вирусни юқтириб, 1 минг 446 бемор…

Батафсил...

Ўш шаҳрида 50 ҳайдовчи гувоҳномаси бўлмаган ҳолда автомобилни бошқаргани учун ушланди

Ўтган ҳафта Ўш шаҳрида 50 ҳайдовчи гувоҳномасиз автомобилни бошқаргани учун тўхтатилиб, жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотларга кўра, патрул хизмати ходимлари бир ҳафта ичида 1428 та йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатларини аниқладилар. Барча йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга баённомалар тўлдирилиб, жарималар қўлланилди.   Улардан: – маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлар – 44; –  олд…

Батафсил...

Сичқон дараси

Сичқон дараси Бишкек-Ўш йўлида, Тўқтоғул туманида, Кетмон-Тепа водийсига кираверишда жойлашган. У Тянь-Шань тизмасининг этакларида жойлашган. Бошқа томонда Бола- Сичқон деган жойи бор. Ушбу номни кемирувчи, умумий қалқонли дон экинларига зарар етказадиган жонзотлар билан боғлаш мумкин эмас. Нима учун бу жой Сичқон деб номлангани ҳалигача сирлигича қолмоқда.

Батафсил...