Райимбек Матраимов яна ҳибсга олинди

Райимбек Матраимов ҳибсга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълум қилинишича, Давлат божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид жиноят иши бўйича ҳибсга олинган.   Шунингдек, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Райимбек Матраимовга нисбатан судгача бўлган тергов жараёни давом этаётганини, ушбу жиноий ишнинг бориши тўғрисида жамоатчиликка маълум қилинишини маълум…

Батафсил...

Ўш вилоятида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси ва Қирғизистон Ислом университети томонидан ташкил этилган «Билимдонлар учун дунё нурли » номли китоб ўқиш танловига Ўш вилояти номидан иштирок этиш учун 25 ёшгача бўлган 30 пора Қуръонни ёдлаган қорилар ўртасида мусобақа бўлиб, ғолиблар эълон қилинди.   Танловда 1-ўринни эгаллаган мусобақа ғолиби Анас Ҳалматов Бишкекда бўлиб ўтадиган Қуръон мусобақасига йўлланма олди. Қолган ғолибларга сертификатлар, пул мукофотлари…

Батафсил...

Қирғизистондаги қўзиқоринни бой мамлакатлар тонналаб сотиб олишади

2020-йилда Қирғизистон 54 тонна қўзиқоринни экспорт қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.   Маҳсулотнинг умумий қиймати 511 минг долларга баҳоланди. Бу хом, қайнатилган, музлатилган, қуритилган ва консерваланган қўзиқоринлардир. Турлари ҳақида умумий маълумот йўқ. Бироқ, Agaricus (шампиньон) навини Жанубий Корея 0,1 тонна сотиб олди.   Қайси давлатлар Қирғизистондан қўзиқорин сотиб олган: Германия – 33,8; Жанубий Корея – 19,8; Франция…

Батафсил...

Ўш шаҳар бюджети ўтган йилга нисбатан 32 миллион сомга кўпайган

Ўш шаҳрининг бюджети  2021-йилги ҳолати бўйича 1 миллиард 357 миллион 700 минг сом миқдорида тасдиқланди. Тегишли қарор бугун, 18-февраль куни шаҳар кенгаши депутатлари томонидан қабул қилинди.   Йиғилишда шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов иштирок этиб, депутатларнинг саволларига жавоб берди.   Таъкидлаш жоизки, 2020-йилги бюджет 1 миллиард 325 миллион 600 минг сом миқдорида тасдиқланган. Бу йилги хазина 32,1 миллион сомга кўпайган.

Батафсил...

Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси: 61 гектардан ортиқ ер Қирғизистонга ўтган

Ола-Буқа туманидаги Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги вазият ҳал қилиниб, 61 гектардан ортиқ ер Қирғизистон ҳудудига ўтказилган. Бу ҳақда ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатхонасидан хабар бермоқда.   Вилоят раҳбарининг ўринбосари маҳаллий аҳоли билан учрашуви чоғида қўшни давлат билан чегарадаги баҳсли ҳудуд аллақачон аниқланганлигини ва томонлар тегишли чоралар бўйича музокаралар олиб борганини айтди. Чегарани аниқлаш доирасида шунингдек Қора-Белес ҳудудидаги 61 гектардан ортиқ ер Қирғизистон ҳудудига…

Батафсил...

Тожливирусдан яна 73 бемор соғайди

Бир кун ичида  70 кишига тожливирус  ташхиси қўйилган. Бу ҳақда республика тезкор штаби хабар берди.   Вируснинг янги ҳолатлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган: Бишкек шаҳри – 26 Чуй вилояти – 17 Ўш вилояти – 6 Норин вилояти – 3 Иссиқкўл вилояти – 10 Жалолобод вилояти – 3 Талас вилояти – 2 Боткен вилояти – 3 Бир кун ичида мамлакат бўйлаб…

Батафсил...

«Дўстлик» чегара постидаги вазият танқид қилинди

 Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Жарасул Абдураимов кеча, 17-февраль куни «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктидаги вазият билан танишди.   Маълум бўлишича, янги замонавий назорат пункти қуриб битказилса, хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиб, коррупция механизмлари чекланади. Бундан ташқари, тадбиркорлар учун замонавий фитосанитария лабораториясининг ишга туширилиши экспорт ҳажмини ошириш имкониятини яратади. Навбат кутаётганларнинг кўплигини кўрган вилоят раҳбари чегарачиларнинг иши билан қизиқди. Чегарачилар бунда навбат пайдо бўлганини…

Батафсил...