23-февралда 72 кишига тожливирус ташхиси қўйилди

23-февраль ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган 2 бемор вафот этиб, 72 янги ҳолат қайд этилди. Янги ҳолатлар рўйхатга олинган жойлар: Бишкек – 17 Ўш – 0 Чуй вилояти – 47 Ўш вилояти – 1 Талас вилояти – 0 Норин вилояти – 1 Иссиқкўл вилояти – 3 Жалолобод вилояти – 1 Боткен вилояти – 2 Бир кунда 76 киши тожливирусдан…

Батафсил...

Қирғизистон армияси 139 давлат орасида 93-ўринни эгаллади

«Global Firepower» индекси маълумотларига кўра Қирғизистон армияси 139 давлат орасида 93-ўринни эгаллаб турибди. 2016-2017 йилларда Қирғизистон ушбу рейтингда 108-ўринни эгаллаган эди.   Қирғизистон Марказий Осиёнинг бешта мамлакати орасида тўртинчи ўринда туради. Биринчи ўринни Ўзбекистон армияси эгаллайди. Ўзбекистон қуролли кучлари қуролланиш ва таъминот бўйича дунёда 51-ўринни эгаллаб турибди.   Иккинчи ўринда Қозоғистон, дунё рейтингида 62-ўринда, Туркманистон учинчи, дунёда 86-ўринда, Тожикистон армияси…

Батафсил...

 Ўш вилоятида ноқонуний савдо қилган 15 савдогар жаримага тортилди

Ўш вилоятида ноқонуний савдо қилгани учун 15 та савдогар жаримага тортилди Бу ҳақда Ўш вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакили Алтинбек Тенгизбоев маълум қилди.   Маълум бўлишича, 16-21 февраль кунлари Ўш вилоятида «Кўча савдоси» деб номланган тадбир ташкил этилган. Амалиёт давомида йўллар бўйлаб ноқонуний савдо-сотиқ билан шуғулланган 15 фуқаронинг ҳар бирига Ҳуқуқбузарликлар кодекси бўйича 3000 сомдан жарима солинган.

Батафсил...

Матраимовнинг аввалги савдо марказида янги аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилади

Бош вазир Улуқбек Марипов Бишкекдаги аҳолига хизмат кўрсатиш марказларидан бирини кўздан кечирди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.     Учрашув давомида Бош вазир яқин келажакда Бишкекда собиқ «Эльдорадо» савдо маркази биносида жойлашган яна бир аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилишини айтди.   Савдо маркази коррупцияда айбланаётган Райимбек Матраимов томонидан давлат мулкига ўтказилган.   «Ходимлар аниқланиб, тегишли ускуналар ўрнатилгандан сўнг…

Батафсил...

Қамчибек Ташиев генерал-лейтенант унвонини олди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев генерал-лейтенант унвонини олди. Бу ҳақда АКИпресс хабар бермоқда.   Бундан ташқари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳузуридаги Коррупцияга қарши кураш хизмати раҳбари Бекбўсун Апсатаровга генерал-майор унвони берилди.   Дастлабки маълумотларга кўра, тегишли буйруқ кеча, 22-февраль куни имзоланган.

Батафсил...

Си Цзиньпин Жапаровни Хитойга таклиф қилди

Президент Садир Жапаров Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент девони матбуот хизмати хабар бермоқда.   Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича кейинги қадамлар, шунингдек коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.   Садир Жапаров Си Цзиньпинни ой тақвими бўйича ўтказилган Баҳор байрами билан табриклади. У Хитой…

Батафсил...