Садир Жапаров биринчи расмий ташриф билан Россияга учиб кетди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 24-февраль куни биринчи расмий иш сафари билан Россияга учиб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.   Ташриф давомида Жапаров Россия президенти Владимир Путин билан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун музокаралар олиб боради. Шунингдек, унинг Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Федерация Кенгаши Спикери Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси Спикери Вячеслав Володин…

Батафсил...

23-февралда 72 кишига тожливирус ташхиси қўйилди

23-февраль ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган 2 бемор вафот этиб, 72 янги ҳолат қайд этилди. Янги ҳолатлар рўйхатга олинган жойлар: Бишкек – 17 Ўш – 0 Чуй вилояти – 47 Ўш вилояти – 1 Талас вилояти – 0 Норин вилояти – 1 Иссиқкўл вилояти – 3 Жалолобод вилояти – 1 Боткен вилояти – 2 Бир кунда 76 киши тожливирусдан…

Батафсил...

Қирғизистон армияси 139 давлат орасида 93-ўринни эгаллади

«Global Firepower» индекси маълумотларига кўра Қирғизистон армияси 139 давлат орасида 93-ўринни эгаллаб турибди. 2016-2017 йилларда Қирғизистон ушбу рейтингда 108-ўринни эгаллаган эди.   Қирғизистон Марказий Осиёнинг бешта мамлакати орасида тўртинчи ўринда туради. Биринчи ўринни Ўзбекистон армияси эгаллайди. Ўзбекистон қуролли кучлари қуролланиш ва таъминот бўйича дунёда 51-ўринни эгаллаб турибди.   Иккинчи ўринда Қозоғистон, дунё рейтингида 62-ўринда, Туркманистон учинчи, дунёда 86-ўринда, Тожикистон армияси…

Батафсил...

 Ўш вилоятида ноқонуний савдо қилган 15 савдогар жаримага тортилди

Ўш вилоятида ноқонуний савдо қилгани учун 15 та савдогар жаримага тортилди Бу ҳақда Ўш вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакили Алтинбек Тенгизбоев маълум қилди.   Маълум бўлишича, 16-21 февраль кунлари Ўш вилоятида «Кўча савдоси» деб номланган тадбир ташкил этилган. Амалиёт давомида йўллар бўйлаб ноқонуний савдо-сотиқ билан шуғулланган 15 фуқаронинг ҳар бирига Ҳуқуқбузарликлар кодекси бўйича 3000 сомдан жарима солинган.

Батафсил...

Матраимовнинг аввалги савдо марказида янги аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилади

Бош вазир Улуқбек Марипов Бишкекдаги аҳолига хизмат кўрсатиш марказларидан бирини кўздан кечирди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.     Учрашув давомида Бош вазир яқин келажакда Бишкекда собиқ «Эльдорадо» савдо маркази биносида жойлашган яна бир аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилишини айтди.   Савдо маркази коррупцияда айбланаётган Райимбек Матраимов томонидан давлат мулкига ўтказилган.   «Ходимлар аниқланиб, тегишли ускуналар ўрнатилгандан сўнг…

Батафсил...

Қамчибек Ташиев генерал-лейтенант унвонини олди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев генерал-лейтенант унвонини олди. Бу ҳақда АКИпресс хабар бермоқда.   Бундан ташқари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳузуридаги Коррупцияга қарши кураш хизмати раҳбари Бекбўсун Апсатаровга генерал-майор унвони берилди.   Дастлабки маълумотларга кўра, тегишли буйруқ кеча, 22-февраль куни имзоланган.

Батафсил...

Си Цзиньпин Жапаровни Хитойга таклиф қилди

Президент Садир Жапаров Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент девони матбуот хизмати хабар бермоқда.   Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича кейинги қадамлар, шунингдек коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.   Садир Жапаров Си Цзиньпинни ой тақвими бўйича ўтказилган Баҳор байрами билан табриклади. У Хитой…

Батафсил...

Қирғизистоннинг камончилари Тошкентдаги мусобақада қантнашади

Камон отиш бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси аъзолари 22-27 февраль кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Alpomish va Barchinoy» халқаро турнирида қатнашадилар. Бу ҳақда Ёшлар, жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.   Ушбу мусобақада Қирғизистоннинг камон отиш бўйича терма жамоаси қуйидаги таркибда кўрсатилган:   Асел Шарбекова, халқаро миқиёсдаги спорт устаси; Улуқбек Қурсаналиев, спорт устаси; Айтурган…

Батафсил...

Кумуш-Азиз, Ёр-Қишлоқ ва Ташкилотнинг қисқача тарихи

Ҳозирги Ёр-Қишлоқ қишлоғига бундан икки аср аввал Сузоқдан биринчилардан бўлиб Асул Бобо кўчиб келиб жойлашган. Ўша пайтда Кўк-Арт дарёси кенгайиб, ушбу қишлоқдан ҳам оқиб ўтган. Баҳордаги сув тошқинлари юз бериб, қирғоқларни ювиб кетар эди. Шундан сўнг қирғоқда жарликлар пайдо бўлиб, мана шу жар-Қишлоқ номи ўшандан қолган. Қишлоқ ўртасида жарлик ушбу қишлоқни Катта-Ёр (Жар) ва Кичик-Ёр дея иккига ажратган. Бу ҳудуд…

Батафсил...

Россия Қирғизистонга наркотикга қарши курашиш учун 5,2 млн доллар берди

Россия ҳукумати гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш учун Қирғизистонга грант асосида 5,2 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, ёрдам 2021-2022 йилларда Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматига берилади.    

Батафсил...

Бугун яна 44 кишига тожливирус ташхиси қўйилди

Қирғизистонда бир кунда 44 кишига тожливирус ташхиси қўйилиб, 47 бемор тузалган. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.   Маълумотга кўра Бишкекда 25 киши, Чуй вилоятида 9 киши, Ўш шаҳрида 3 киши, Талас вилоятида 2 киши, Норин вилоятида 1 киши, Иссиқкўл вилоятида 2 киши ва Жалолобод вилоятида 2 кишида аниқланган. Шунингдек бир кун ичида 47 киши тожливирусдан соғайиб, сутка давомида COVID-19…

Батафсил...

Гулнара-Клара Самат Россияга элчи этиб тайинланди

Гулнара-Клара Самат Қирғизистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.   Тегишли фармонни Президент Садир Жапаров имзолаган.   2020-йилнинг октябригача ушбу лавозимни Аликбек Жекшенқулов эгаллаб келган. Аммо, собиқ президент Сўўрўнбай Жээнбеков истеъфога чиққач, уни элчихонадаги вазифасидан озод қилган.   Шунингдек Гулнара-Клара Самат «Ата Мекен» партиясидан депутат бўлгани билан 2020-йилги парламент сайловларида «Мекенчил» партиясининг…

Батафсил...

Қиризистонда покистонликлар кўпайиб, ҳиндистонликлар камайди

Қирғизистон университетлари талабаларининг 29 фоизга яқини чет эллик талабалардир. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.   Ҳисоботга кўра, 2020-2021 ўқув йилида мамлакатдаги университетларда 63 мингдан ортиқ чет эллик талабалар таҳсил олмоқда. Уларнинг 69% (44 мингга яқини) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан келганлар. Сўнгги беш йил ичида МДҲ мамлакатларидан Қирғизистонда таълим олиш учун келганлар оқими 5,4 фоизга ошган.   Бундан ташқари, 2016-йилдан…

Батафсил...

Қора-Сувда 500 кишини иш билан таъминлайдиган гўштни қайта ишлаш заводи очилади

Ўш вилоятининг Қора-Сув туманида гўштни қайта ишлаш заводи очилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг вилоятдаги ваколатхонасининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.   Ушбу заводни ишга туширувчи лойиҳада консервантлар учун шиша идишлар, бутилкалар, қопқоқлар ишлаб чиқариш кўзда тутилгани айтилмоқда.   «Лойиҳа Ўш вилояти раҳбари Жарасул Абдураимов томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу корхона қишлоқ ҳукумати балансида бўлиб, маҳаллий бюджетга солиқ тўлайди. 500 га яқин иш ўринлари…

Батафсил...

Аравондаги масжидлар дезинфекция қилинмоқда

Бугун, 19-февраль куни Ўш вилоятининг Аравон туманидаги жума масжидлари тозаланиб, дезинфекция қилинмоқда. Бу ҳақда туманнинг бош имом хатиби Алибек хожи Жусупов маълум қилди.   Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ушбу ҳудудда эпидемиологик вазият барқарор эканлигига қарамай, энг муҳими, тозалик ва масжидларда намоз ўқиладиган жойларни зарарсизлантиришдир.   “Жума намозига кўп одамлар келади. Уларнинг орасида турли хил одамлар бор. Агар биз ўз…

Батафсил...

Россиядан ўқитувчилар маҳаллий мактабларда ишлаш учун Ўшга келишди

Ўш мактабларида рус ўқитувчилари ўз ишларини бошлайдилар. Бу ҳақда Россия фан ва маданият маркази хабар бермоқда.   Маълумотга кўра, 18-февралда Россия Таълим вазирлигининг «Чет элда рус ўқитувчиси» гуманитар лойиҳаси доирасида ўқитувчиларидан иборат 16 нафар делегация жанубий пойтахтга етиб келди.   Лойиҳа 2019-2020 ўқув йилидан бошланган. Ўшанда 17 нафар рус тили ва адабиёти, математика ўқитувчилари ва бошланғич синф ўқитувчилари Ўшга келишган…

Батафсил...

БМТ Қирғизистонга катта миқдордаги пул берадиган бўлди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Артем Новиков БМТнинг Қирғизистондаги агентликларининг вакиллари билан онлайн тарзда учрашди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Новиков БМТга COVID-19 пандемияси пайтида кўрсатган гуманитар ва техник ёрдами учун миннатдорчилик билдирган.   Шу билан бирга, у ижтимоий-иқтисодий инқироз оқибатларини бартараф этиш бўйича шошилинч чоралар масаласини кўтарган. Шунингдек БМТнинг Қирғизистондаги доимий координатори Озонниа Ожиело 2021-2022 йилларда ташкилот дастури…

Батафсил...

Қирғизистонда 19-февралда 3 бемор тожливирусдан вафот этди

Қирғизистон 19-февралда 3 бемор тожливирусдан вафот этди. Шу билан касалликдан ўлганларни сони 1450 кишини ташкил этди.   Сўнгги бир суткада 83 кишига тожливирус ташхиси қўйилиб, беморларнинг умумий сони 85 минг 772 кишига етган.   Шунингдек 58 киши тожливирусдан тузалиб, тузалганларнинг умумий сони 82 583 кишини ташкил этган. Бугунги кунда касалхоналарда 411 бемор, уйда 386 киши даволанмоқда. Тожливирус юқтирган шифокорлар сони…

Батафсил...

Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошди

2020-йилнинг январига нисбатан  2021-йилнинг январида мамлакатда озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархи 18,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.   Нархи энг қиммат бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари: ўсимлик мойи – 54,6%, картошка – 46,3%, тухум – 35,4%, шакар – 33,1%, гўшт – 27,5%, ун – 16,5%, янги узилган мева ва сабзавотлар – 15,1%, макарон маҳсулотлари – 16,6%, алкоголсиз…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги автобуслар таъмирга муҳтож

Ўш шаҳридаги автобуслар таъмирга муҳтож. Бу ҳақда кеча шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатларнинг саволларига жавобан айтди.   Унга кўра, автобуслар таъмирга муҳтож бўлиб, қўшимча пул керак.   “Ушбу автобуслар режасиз олиниб келинган. Улардан бири бурилишдан бурилганда тирбандлик бўлишига олиб келмоқда. Мана автомобиль заводи иш бошлаган. Биринчи автобус чиқарилса, биз уни мэрияга берамиз дейишмоқда. Кейин ўшанда ҳам…

Батафсил...
1 2 3 4 8