Қирғизистон мамлакатга киришда COVID-19 учун ПЗР тестининг салбий натижаси ва эмлаш паспорти талабини бекор қилди

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига тезкор штаб йиғилиши якунлари бўйича тегишли топшириқ берилди, дея хабар бермоқда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати. Қирғизистон 1 майдан бошлаб давлат чегарасининг бутун узунлиги бўйлаб барча транспорт воситаларида назорат-ўтказиш пунктларини кесиб ўтувчи Қирғизистон Республикаси фуқаролари ва чет эл фуқаролари учун ПЗР тестининг салбий кўрсаткичи ёки коронавирус инфекциясига қарши эмлаш сертификати бўйича мажбурий талабни бекор…

Батафсил...

Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари аҳолиси биргаликда ифторлик қилишди

Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари оқсоқоллари ва фаоллари қўшма «ифторлик»ларда (Рамазон ойида кечки овқат) қатнашиб, икки давлат чегараларида янги қуролли тўқнашувлар содир бўлмаслиги учун барча имкониятларни ишга солишга ваъда беришди. Тожик-қирғиз чегарасида яна бир тўқнашувдан икки ҳафта ўтиб чегарадош ҳудудлар аҳолисининг қўшма «ифторлиги» бўлиб ўтди. Расмийларнинг фикрича, бундай учрашувлар чегара ҳудудларида янги ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилади. Айрим аҳоли эса…

Батафсил...

Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасида қўшимча 3-4 та назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкин

Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимига номзод Жээнбек Кулубаев Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида яна 3−4 та назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу масала икки давлат бош вазирлари учрашувида кўтарилган. Маълум қилинишича, Жогорку Кенеш мажлисида депутат Элдар Сулайманов Чекобод қишлоғидаги назорат-ўтказиш пункти ёпилгани ҳақида савол берган. «Мендаги бор маълумотларга кўра, чегарани очиш учун Қирғизистонга 40 кишидан иборат Ўзбекистон делегацияси келади. Сизга…

Батафсил...

Президент чегарадаги можаронинг бир йиллиги муносабати билан Қирғизистон халқига мурожаат қилди

Бир йил муқаддам қирғиз-тожик чегарасидаги можарода ҳалок бўлган фуқаролар хотирасига бағишлаб, 28 апрель куни президент Садир Жапаров Қирғизистон халқига мурожаат қилди. Давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинган мурожаатда «2021 йилнинг 28-30 апрель кунлари мустақил Қирғизистон тарихидаги энг қайғули ва оғир кунлардан бири сифатида халқ хотирасида қолди», дейилади. Президент ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва оддий фуқароларнинг номлари мамлакат тарихига зарҳал…

Батафсил...

Қозоғистон пойтахтида Қирғизистон элчихонасининг янги биноси қурилади

Қозоғистон пойтахти – Нур-Султон шаҳрида Қирғизистон Республикасининг ушбу мамлакатдаги элчихонасининг янги биноси қурилади. Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 25 апрель куни Қирғизистон Республикасининг Қозоғистондаги элчиси Дастан Дюшекеев ва шаҳар мери Олтой Кулгинов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Қозоғистон томонидан объект қурилиши учун ер участкаси ажратиш масаласи муҳокама қилинган. Қайд этилишича, бундан ташқари, томонлар маданий-гуманитар соҳадаги икки томонлама…

Батафсил...

«Кремль расмийси» Дмитрий Козакнинг Қирғизистонга ташрифи ҳақида маълум бўлди

Россия президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак ўтган ҳафта Қирғизистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда нашримизга бир неча ишончли манбалар маълум қилди. Бироқ Бишкек ҳам, Москва ҳам бу ташрифни ҳали расман эълон қилгани йўқ. Президент матбуот хизмати ушбу маълумотга изоҳ бермади. 19 апрель куни Temirov LIVE каналида 6 апрель куни Бишкекдаги «Манас» аэропортига Россия ФСБга тегишли самолёт қўнгани ва у 8…

Батафсил...

Абдулқуддус Мирзаев: “Халқни диний туйғулар кўтариб чиқмайди”

“Ислом нури” веб-саҳифасининг хабар беришича 2007 йилнинг 26 сентябрь куни Мадинаи мунавара ва Маккаи мукарама ўртасидаги йўлда юз берган автоҳалокат туфайли Фарғона водийсида машҳур диний олим Абдували қори Мирзаевнинг рафиқаси Шарифахон опа, ўғли Абдулқуддус Мирзаев ҳамда нева-раси Абдулвадуд ҳалок бўлган. Хабарда айтилишича, улар Умра ибодатини бажо қилиш ниятида эҳром боғлаб кетаётган эдилар. 27 сентябрь куни Маккатул Мукаррамадаги Масжидул Ҳаромда бомдод…

Батафсил...

Маъмуржон Шокиров: “Андижон полькаси” – дадамнинг мусиқаси”

Бизнинг бу галги суҳбатдошимиз бастакор, журналист ва ишбилармон миллатдошимиз Маъмуржон Шокировдир. – Ҳожи ака, келинг, суҳбатимизни талабалик йилларингизни эслашдан бошласак. – Эллик ёшга қадам қўяётган одам учун озгина бачканароққа ўхшаб туюлса ҳам, бир нарсани айтиб бермоқчиман. Қисқаси, мактабда ўқиб юрган пайтимизда бир қиз бўларди. Шу қизни яхши кўриб қолганман. У (яхши кўришга хали ақли етмасмиди, бизнинг пайтимизда анча соддалик яхшийди)…

Батафсил...

Қирғизистоннинг 100 дона паспортини Туркияга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

100 дан ортиқ Қирғизистон паспортини Туркияга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш вазири Талант Иманов маълум қилди. Унга кўра, аҳолини рўйхатга олиш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан инвентаризация ишлари олиб борилмоқда, Ўзган вилоятида ўтказилган текширув давомида утилизация қилинадиган 1200 дона паспорт тақчиллиги аниқланган. Имановнинг таъкидлашича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ушбу иш бўйича 7 кишини, жумладан,…

Батафсил...

Қирғизистон Россиядан «қора рўйхат»даги муҳожирларни амнистия қилишни сўради

Бу ҳақда Жеенбек Кулубаев 27 апрель куни Жогорку Кенеш йиғилишида Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига ўз номзодини кўриб чиқиш чоғида маълум қилди. (Бугун парламент Қулубоевнинг вазирликка номзодини қўллаб-қувватлади – таҳр.). “[Қирғизистонлик муҳожирлар учун] Амнистияга келсак… У 2019 йилда амалга оширилган эди. Ҳозир биз яна икки марта мурожаат қилдик. Яқинда Россиядан катта делегация келди, улар билан учрашувларда шу масалани кўтардик.…

Батафсил...

Қирғизистон раҳбари Тожикистон билан чегарадаги масалани «тез орада» ҳал этиш ниятида

Тез орада Тожикистон билан чегара масаласи ҳал бўлади. Бу ҳақда Президент Садир Жапаров 25 апрель куни “Кабар” миллий агентлигига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Тожикистон билан музокаралар жараёни тўхтамаган, ҳозирда 600 км бўйича келишув мавжуд, 300 км масаласини ҳал қилиш қолган. «Тожикистон билан чегара масаласи олиб ташланмаган, ҳал қилинмоқда. Аммо масала секинлик билан ҳал қилинмоқда. Нафақат биз томонда, балки…

Батафсил...

Болот Темиров аввал ҳужжатлари текширилганини маълум қилди

“Temirov LIVE” YouTube канали муаллифи Болот Темиров «Биринчи шахсларга жавоб» номли видеомурожаатини эълон қилди. Темиров ўз баёнотида 2006 йилда журналистлик фаолиятини қандай бошлагани, шундан сўнг давлат хизматига таклиф қилингани ҳақида гапириб берди. «Мени Оқ уйда президент котибияти ахборот хизмати мутахассиси сифатида ишлашга чақиришди. Ҳужжатларни топширдим, тегишли органлар синчиклаб текшириб кўрди», — дейди журналист. 18 апрель куни “Temirov LIVE” YouTube Миллий…

Батафсил...

Қамчибек Ташиев июнь воқеалари иши бўйича Бош прокуратурада сўроқ қилинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 2020 йил июнь воқеалари иши бўйича гувоҳ сифатида Бош прокуратура томонидан сўроқ қилинади. Ушбу маълумотни назорат органи матбуот хизмати тасдиқлади. Сўроқ санаси ҳозирча маълум эмас. 2010 йил июнь воқеалари пайтида Ташиев Жалолобод вилоятида бўлган, ўша йилнинг кузида у «Ата-Журт» партиясидан Жогорку Кенешга сайланган. Бир йил муқаддам Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 2010 йил июнь…

Батафсил...

Қирғизистонда Донбасдаги уруш ҳақидаги рус тарғибот фильмларини намойиш этиш тақиқланди

Қирғизистон «Ҳақиқат вақти» фестивали доирасида Донбасдаги уруш ва Қримнинг аннексия қилиниши ҳақидаги рус фильмларини намойиш қилишни тақиқлади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманқулов маълум қилди. Унга кўра, “Қирғизистонтамасси” давлат муассасаси илгари берилган прокат сертификатларини бекор қилади ва мамлакатда фильмлар намойишини тақиқлайди. Вазир бу қарорни «ҳозирги халқаро вазият» ва Қирғизистоннинг бетарафлик позицияси билан изоҳлади.…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон умумий сувдан фойдаланиш муаммоларини биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда

Қирғизистон Республикасининг Боткен вилоятидаги Ширеч насос станцияси Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликда таъмирланади. Боткен вилояти ҳокими Учқунбек Жўробоев Озодлик мухбирига 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Сўх вилояти ҳокими Саидбаҳор Саидмусаев билан учрашувда шундай келишувга эришилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, 22 апрель куни Суу-Баши қишлоғи аҳолиси вилоят марказига йиғилиб, Ўзбекистондан сув оқиб чиқмай қолгани, қишлоқ хўжалиги экинлари зарар кўрганидан норозилигини билдирган. Сув…

Батафсил...

Юристлар: Болот Темиров айбдор эмас, уни жазога тортиш муддати эса ўтиб кетган

Куч тизимлари раҳбарларининг кирдикорларини фош қилиб келаётган журналистга босим кучайди. Кеча, 21 апрель куни Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов хизмати журналист, Temirov LIVE YouTube канали муаллифи Болот Темировга нисбатан қўзғатилган янги жиноий ишлар бўйича маълумотларни ёйинлади. Унга кўра, Болот Темиров 1996 йили Россия фуқаролигини олиб, 2008 йили қирғиз паспортини ноқонуний олиш учун паспорт берувчи идорага “қалбаки ҳарбий хизматга…

Батафсил...

Қирғизистонда солиқ қарзи учун хорижга чиқиш тақиқи қўлланила бошланди

Қирғизистон Республикаси Давлат солиқ хизмати солиқдан қарзи бўлган 535 нафар солиқ тўловчининг мамлакатдан чиқишини чеклаб қўйди. Яна 1128 нафар солиқ тўловчига оид материаллар қарор қабул қилиш учун Адлия бошқармасига юборилди. Давлат солиқ хизматининг тушунтиришича, 2022 йил 1 январдан кучга кирган янги Солиқ кодексига кўра, солиқ органлари солиқ қарзи бўлган жисмоний шахс ёки ташкилот раҳбарининг саёҳатини чеклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш…

Батафсил...

Қирғизистонда Ҳаж зиёрати нарҳи 4500 доллар бўлиши мумкин

Бу йилги Ҳаж сафари нарҳи 4500 доллар бўлиши мумкин. Бироқ, бу ҳозирча тахминий нарх. Бу ҳақда Ҳаж сафарини уюштириш бўйича штаб раҳбари Абибилла Қадирбердиев 21 апрелдаги матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу нарх ўтган йилгига нисбатан 1000 долларга қиммат. Бу йил Қирғизистондан Ҳажга борувчилар учун 2766та ўрин берилган. Зиёратчилар пулни 25 апрелдан 30 апрелгача тўлашлари керак. Зиёратчиларни Ҳажга…

Батафсил...

Қирғизистон расмийлари 9 май куни Z рамзидан фойдаланишни тақиқлашди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аҳолини 9 май байрамини нишонлаш чоғида Z рамзидан фойдаланишдан воз кечишга чақирди. Расмийлар “Ўлмас полк” юришида бу каби рамзли гимнастеркалар киймасликни сўрашган. Қўмита бу ишни қилганлар “миллий низо қўзғатишга қаратилган хатти-ҳаракатларни амалга оширганлик учун” жавобгарликка тортилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. МХДҚнинг мазкур баёноти карнавал либослари ва ҳарбий уст-бош прокати билан шуғулланувчи ташкилот томонидан берилган эълон ортидан ёйинланди.…

Батафсил...

Қирғизистон Қозоғистонга чиқишда юк машиналари устидан назоратни кучайтиради

Қирғизистондан Қозоғистонга чиқишда юк машиналари барча зарур ҳамроҳлик ҳужжатлари бор-йўқлиги текширилади. Бунинг учун Солиқ, Ички ишлар, Транспорт ва Чегара хизмати ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Улар «Оқ-Тилек» назорат-ўтказиш пункти яқинидаги айланма йўлда ишлашади. Солиқ хизмати маълумотларига кўра, бундай чора чегарада юк машиналарининг тўпланиб қолишининг олдини олади. Ҳайдовчилар QR-код билан ташилган юк учун чоп этилган электрон ҳисоб-фактурага эга бўлишлари керак, бу…

Батафсил...
1 2 3