Тожикистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси олдида митинг бўлиб ўтди

Ўнлаб фуқаролик жамияти фаоллари 14 апрель куни Тожикистоннинг Бишкекдаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказди. Намойишга чиққанлар Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни чегарадаги вазиятни кескинлаштирганликда айблаб, уни «Раҳмон сотқин» деб атади. Фаолларнинг қўлларида чегарадаги тўқнашувларда ҳалок бўлган қирғиз болаларининг суратлари ва мамлакат байроғи бўлган. Полиция баъзи шиорларни «тажовузкор» деб атаган ва намойишчиларни бундай хабарлар учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирган. Аввалроқ, 13 апрель куни…

Батафсил...

Қирғизистонда ўзбек тилидаги матбуотнинг истиқболи қандай?

Бугун мамлакатдаги ўзбекзабон аҳолининг она тилида маълумот олиш имконияти жуда чекланган. Аҳолиси олти ярим миллиондан кўпроқ Қирғизистонда қарийб бир миллион ўзбек яшайди. Сони жиҳатидан республикада иккинчи ўринни эгаллаган ўзбеклар учун бугунги кунда атиги учта давлат газетаси ишлайди ва бир телеканал дастурлари қисман ўзбек тилида олиб борилади. Улар “Ўш садоси”, “Янги тонг” ҳамда “Дўстлик” газеталари шунингдек “Интимоқ” (Бирлик) телерадиокомпаниясидир. Энг кекса…

Батафсил...

Юртнинг асл ўғлон ва қизларининг ҳаёти тарих зарварақларига муҳрланмоқда

Яқин тарих битиклари акс этган «Мозийға қайтиб…» китобининг иккинчи жилди нашрдан чиқди. Китоб муаллифи Одилжон Дадажоновнинг сўзларига кўра, унда тўқсонга яқин таниқли қирғизистонлик ўзбекларнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган бўлиб, тарихий суратлар билан безалган. “Иккинчи китобимиз кўриниши худди биринчиси каби. Ўзгачалиги, китобимизда ҳаёти ва ижоди ёритилган ҳар бир шахснинг иккитадан ортиқ суратлари жойлаштирилган. Биринчи китобда қаҳрамонларнинг фақат биттадан сурати бор эди.…

Батафсил...