Мирзиёев май ойи охирида жавоб ташрифи билан Қирғизистонга келади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеёв жорий йилнинг май ойи охирида Қирғизистонга ташриф буюради. Буни Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов билан Бишкекда бўлиб ўтган учрашувда қайд этган. Жапаров ўзбекистонлик ҳамкасбининг жавоб ташрифи чоғидаги олий даражали музокаралар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ўзаро ҳамкорликнинг барча соҳаларида ривожланишнинг кейинги босқичига олиб чиқишига ишонч билдирган. Қирғизистон президенти Ўзбекистон ўз мамлакати учун…

Батафсил...

9 май куни Бишкекдаги майдонда ҳарбий парад ўтказилмайди

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги 9 май куни Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида ҳарбий парад ўтказилмаслигини маълум қилди. Қайд этилишича, шу куни Ғалаба майдонида митинг-реквием, шунингдек, «Ўлмас полк» кортежи ўтказилади. Аввалроқ Қозоғистонда бу йил Ғалаба куни шарафига анъанавий ҳарбий парад ўтказилмаслиги хабар қилинганди. Коронавирус пандемияси сабабли Қирғизистонда 9 май куни олдинги икки йил давомида парадлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилмаган эди.

Батафсил...