Юристлар: Болот Темиров айбдор эмас, уни жазога тортиш муддати эса ўтиб кетган

Куч тизимлари раҳбарларининг кирдикорларини фош қилиб келаётган журналистга босим кучайди. Кеча, 21 апрель куни Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов хизмати журналист, Temirov LIVE YouTube канали муаллифи Болот Темировга нисбатан қўзғатилган янги жиноий ишлар бўйича маълумотларни ёйинлади. Унга кўра, Болот Темиров 1996 йили Россия фуқаролигини олиб, 2008 йили қирғиз паспортини ноқонуний олиш учун паспорт берувчи идорага “қалбаки ҳарбий хизматга…

Батафсил...

Қирғизистонда солиқ қарзи учун хорижга чиқиш тақиқи қўлланила бошланди

Қирғизистон Республикаси Давлат солиқ хизмати солиқдан қарзи бўлган 535 нафар солиқ тўловчининг мамлакатдан чиқишини чеклаб қўйди. Яна 1128 нафар солиқ тўловчига оид материаллар қарор қабул қилиш учун Адлия бошқармасига юборилди. Давлат солиқ хизматининг тушунтиришича, 2022 йил 1 январдан кучга кирган янги Солиқ кодексига кўра, солиқ органлари солиқ қарзи бўлган жисмоний шахс ёки ташкилот раҳбарининг саёҳатини чеклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш…

Батафсил...

Қирғизистонда Ҳаж зиёрати нарҳи 4500 доллар бўлиши мумкин

Бу йилги Ҳаж сафари нарҳи 4500 доллар бўлиши мумкин. Бироқ, бу ҳозирча тахминий нарх. Бу ҳақда Ҳаж сафарини уюштириш бўйича штаб раҳбари Абибилла Қадирбердиев 21 апрелдаги матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу нарх ўтган йилгига нисбатан 1000 долларга қиммат. Бу йил Қирғизистондан Ҳажга борувчилар учун 2766та ўрин берилган. Зиёратчилар пулни 25 апрелдан 30 апрелгача тўлашлари керак. Зиёратчиларни Ҳажга…

Батафсил...

Қирғизистон расмийлари 9 май куни Z рамзидан фойдаланишни тақиқлашди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аҳолини 9 май байрамини нишонлаш чоғида Z рамзидан фойдаланишдан воз кечишга чақирди. Расмийлар “Ўлмас полк” юришида бу каби рамзли гимнастеркалар киймасликни сўрашган. Қўмита бу ишни қилганлар “миллий низо қўзғатишга қаратилган хатти-ҳаракатларни амалга оширганлик учун” жавобгарликка тортилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. МХДҚнинг мазкур баёноти карнавал либослари ва ҳарбий уст-бош прокати билан шуғулланувчи ташкилот томонидан берилган эълон ортидан ёйинланди.…

Батафсил...

Қирғизистон Қозоғистонга чиқишда юк машиналари устидан назоратни кучайтиради

Қирғизистондан Қозоғистонга чиқишда юк машиналари барча зарур ҳамроҳлик ҳужжатлари бор-йўқлиги текширилади. Бунинг учун Солиқ, Ички ишлар, Транспорт ва Чегара хизмати ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Улар «Оқ-Тилек» назорат-ўтказиш пункти яқинидаги айланма йўлда ишлашади. Солиқ хизмати маълумотларига кўра, бундай чора чегарада юк машиналарининг тўпланиб қолишининг олдини олади. Ҳайдовчилар QR-код билан ташилган юк учун чоп этилган электрон ҳисоб-фактурага эга бўлишлари керак, бу…

Батафсил...

Қирғизистон Маданият вазирлиги Донбасс ҳақидаги рус фильмларини намойиш этишга рухсат берди

Бу ҳақда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманқулов 21 апрель куни Жогорку Кенеш йиғилишида депутат саволига жавоб берар экан, айтиб ўтди. Парламент аъзоси Марлен Маматалиев Қирғизистон нима учун Россия «стратегик ҳамкор» ҳисоблансада, фильмлар намойиш этилишига тўсқинлик қиляпти, деб сўради. Вазир Жаманқулов картинанинг мазмунини ўрганиш зарурлигини таъкидлади. «Бу борада комиссия тузилган. Ҳар хил фикрлар бўлгани учун биз бироз…

Батафсил...