Ўшда уч кунлик “Хавфсизлик-2022” ўқув машғулотлари бошланди

Мазкур ўқув машғулотларидан асосий мақсад, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳарбий ва фавқулодда вазиятлар пайтида юзага келган офатни бартараф этиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва жамоат хавфсизлигини бузаётган кучларга қарши курашишга шайлигини синовдан ўтказишдан иборат. Машғулотлар имкон қадар ҳақиқатга яқин ўтказилади, Ўш шаҳрида комендатуралар ташкил этилади ва комендантлар тайинланади. Машқ давомида иштирокчиларга…

Батафсил...

Эндиликда Қирғизистон такси ҳайдовчилари лицензия билан ишлашига тўғри келади

Ички ишлар вазирлиги «Қирғизистон Республикасида лицензиялаш ва рухсат бериш тизими тўғрисида»ги қонунга такси ҳайдовчиларини лицензия олишга мажбурловчи ўзгартиришлар ишлаб чиқди. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамаси учун Вазирлар Маҳкамаси сайтида эълон қилинди. Эндиликда қонунда автомобиль транспортида йўловчи ташиш лицензияланиши кераклиги кўрсатилган, йўловчи таксилари бундан мустасно. Ички ишлар вазирлиги таксилар учун имтиёзни бекор қилишни таклиф қилмоқда. Бошқармада «янгилик йўловчи ташувчи тадбиркорлар фаолиятига иқтисодий жиҳатдан…

Батафсил...

Ўзбекистон билан Қирғизистон чегараси яқинида яширин ерости йўлаги топилди

Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Тельман қишлоғида Қирғизистон билан Ўзбекистонни боғловчи ерости туннели топилди, дея хабар қилди Озодликнинг қирғиз хизмати. Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарномасига кўра, лаҳм 15 метр чуқурликда бўлиб, унга эни 1,5х1,8 метр ўлчамли туйнук орқали кирилади. Туннел чегара чизиғидан 40 метр нарида бўлиб, киришдан чиқишгача узунлиги 270 метрни ташкил этган. МХДҚ туннел топилган ер майдони…

Батафсил...

Урал ҳаво йўллари Россиядан Қирғизистонга «Груз 200» юкини бепул олиб боради

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фуқаро авиацияси давлат агентлиги ва Россиянинг «Урал ҳаво йўллари» авиакомпанияси Груз 200 юкини бепул ташиш бўйича келишиб олди. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси 17 май куни шундай келишувга эришилганини хабар қилди. Элчихона маълумотларига кўра, музокаралар натижасида Россиянинг Челябинск, Уфа, Минеральны Воды, Нижневартовск, Қозон, Самара, Сочи шаҳарларидан Қирғизистон шаҳрига Груз 200 ни бепул ташиш бўйича келишувга эришилган. Бундай ҳолда,…

Батафсил...

Июнь воқеаларини текширишда холислик бўладими?

Бу иш шу қадар мураккаб ва кенг қамровлики, бу ҳақда гапиришга ҳали бироз эртароқдек кўринади. Қирғизистонда бир ватқлар юқори лавозимларни эгаллаб турган уч собиқ амалдорга 2010 йилнинг июнь воқеалари бўйича айблов эълон қилинди. Улар – 2010 йилги Муваққат ҳукумат таркибида Давлат миллий хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган Кенешбек Дуйшебаев, собиқ Мудофаа вазири Исмаил Исақов ва Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов.…

Батафсил...

Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилиши кузда бошланиши мумкин

Хитойни Марказий Осиё давлатлари билан боғловчи Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилиши куз фаслида бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда 20 май кунги Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида маълум қилинди. Қайд этилишича, қўшни давлат Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан темир йўл транспортини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари тасдиқланган. Бу ҳақда сўз юритган бош вазир Акилбек Жапаров қурилиши кўзда тутилган халқаро темир йўл режаси ҳақида маълумот берган. «Кузда мустақиллигимиз…

Батафсил...

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ЙТҲда 9 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида бульдозер ортилган автотрейлер ҳайдовчиси чегара ўтказиш пунктида турган 12 та автомобилга бориб урилди. Оқибатда 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби маълум қилди. Қайд этилишича, бугун 21 май куни соат 15:30 лар атрофида Қирғиз Республикаси Боткен вилояти Қадамжой тумани орқали Ўзбекистоннинг Сўх тумани ҳудудига ҳаракатланиб келаётган, устига бульдозер юклаган автотрейлер тормоз ускунаси…

Батафсил...

Қирғизистонликларга пенсия жамғармаларидан ипотека тўлаш учун фойдаланишга рухсат берилди

Ипотека кредитига эга Қирғизистон фуқаролари пенсия жамғармаларидан асосий қарз ёки фоизларни тўлаш учун фойдаланишлари мумкин бўлади. Бундай қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди. Гап Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи (ШЖБПҲ) маблағлари ҳақида бормоқда. Маблағлардан фойдаланиш учун тўпланган маблағ камида 50 минг сом бўлиши керак. Қирғизистоннинг пенсия тизими асосий ва жамғариб бориладиган қисмлардан иборат. Ҳар бир ишлаётган Қирғизистон фуқароси ойлик маошининг…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари чегара ҳамда савдо масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев 19 май куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. Қайд этилишича, мулоқотда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Турли даражаларда ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилган. Эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда бешта муҳим йўналиш —…

Батафсил...

Бишкекдаги иқтисодий форумга ЕОИИ давлат раҳбарларидан фақат Тўқаев келади

26 май куни Бишкекда Евросиё иқтисодий форуми иш бошлайди. Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Арзибек Қўжўшевнинг сўзларига кўра, форум ЕОИИ ташкил этилганидан бери биринчи марта ўтказилади. Унинг қайд этишича, Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари тадбирда офлайн режимда, қолганлари эса видеоконференция орқали иштирок этади. Форумда ЕОИИ аъзоларидан ташқари яна 10 та давлат иштирок этади, унда иштирок этиш учун 1700 дан ортиқ киши…

Батафсил...

Наманганда ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиб келган йигит Қирғизистонга қочиб кетаётганида ушланди (видео)

Наманганлик 22 ёшли фуқаро Telegram тармоғи орқали ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилишда гумонланади ва ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг телефонини текшириш учун олиб қўяди. Бундан хавфсираган айбланувчи Фарғона орқали Қирғизистонга қочиб кетишга уринганида ушланди. ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида интернет тармоғи орқали ақидапарастлик ғоялари сингдирилган материалларни тарқатиш билан шуғулланган шахс фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот…

Батафсил...

Қирғизистонда Асман шаҳрининг қурилиш майдони ўзгарди

Иссиқкўл вилоятида Асман шаҳри қурилиши режалаштирилган жой ўзгартирилди. Бу ҳақда Озодликка Президент ҳузуридаги Инвестиция агентлиги директори Равшанбек Собиров маълум қилди. «Қурилиш режалаштирилган ҳудуд биосфера зонасига киритилган. Шундай қилиб, биз уни 10 километрга кўчирдик. Маълум бўлишича, ҳозир бу жой Тўру-Айғир қишлоқ ҳукумати билан Тамчи аэропорти оралиғида, аэропортга 10-12 километр яқинроқда жойлашган», — деди Собиров. Унинг қўшимча қилишича, бўлажак шаҳарнинг майдони ўзгаришсиз…

Батафсил...

Қишлоқ мактабининг шифти ўпирилиб тушди, ўқитувчи ва уч ўқувчи касалхонага ётқизилди

Жалолобод вилояти Чотқол тумани Тераксой қишлоғидаги Амирабек Чимканаев номидаги 18- ўрта мактаб шифти дарс пайтида қулаб тушди. Бу пайтда синфда 16 ўқувчи бўлган. Воқеа ортидан уларнинг барчаси касалхонага олиб борилган. Текширувдан сўнг бир ўқитувчи ва уч ўқувчи касалхонага ётқизилди. Қолганларига эса текширувдан сўнг уйларига кетишга рухсат берилди. Воқеа 17 май кундузги соат 12 лар чамасида юз берган. Мактаб директори Сарақан…

Батафсил...

Қирғизистонда 111 та хусусий тиббиёт муассасаси ёпилади

Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиялаш талабларига жавоб бермайдиган 111 та хусусий тиббиёт муассасаси ёпилишини маълум қилди. Апрель ойида вазирлик тузган комиссия томонидан 370 хусусий тиббиёт ташкилоти текширувдан ўтказилди. Текширув давомида «лицензиясиз ва манзили лицензияга тўғри келмайдиган фаолият юритиш фактлари» аниқланиб, улар асосида 111 та хусусий тиббиёт муассасаси фаолиятини тугатиш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилди. Шунингдек, инфекция назорати стандартларига жавоб бермайдиган 148…

Батафсил...

Ғанижон Холматов: “Ҳаёт ташвишларидан озод инсонни тезроқ кўришни истардим”

Муғанний – Ғанижон Холматовнинг оҳорли, ширали ғазаллари дилларни эритади, оҳу қизларнинг юрагини ўйнатади. Ижтимоий сиёсий шеърлари билан кўпларни “уйғотиб”, кўплаган “айбдорларни” юрак ўйноқи қилади. Шоир ғазалларини Шерали Жўраев, Муҳаммадкарим Соипов, Ғайрат Усмонов, Муҳриддин Ҳолиқов каби ҳофизлардан эшитганингиз бор. Бундан ташқари актёр, режиссёр, сиёсий шарҳловчи сифатида танилган ўшлик Ғанижон Холматов бугун бизнинг суҳбатдошимиз.   – Домла, биринчи марта қачон шеър ёзгансиз, эслай…

Батафсил...

Қирғизистон ва Қозоғистон хавфсизлик кучлари йирик наркотик каналини йўқ қилди (видео)

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Қозоғистон махсус хизматлари билан биргаликда синтетик гиёҳванд моддаларни ташиш ва сотиш бўйича барқарор каналлар тармоғини йўқ қилди. Агентлик маълумотларига кўра, икки давлат ҳудудидаги махсус операция олти ой давомида — 2021 йилнинг кузидан бошлаб амалга оширилган. Текширув натижаларига кўра, Марказий Осиё мамлакатларида интернет орқали сотилган синтетик дори воситалари ишлаб чиқарувчи иккита дорихона лабораторияси аниқланиб, тугатилган. 31 кг…

Батафсил...

Қирғизистон Қумторда олтин қазиб олишни кўпайтиради

2022 йилда «Қумтор» конида 17,5 тонна олтин қазиб олиш режалаштирилган. Кейинги йилларда конда олтин қазиб олиш ҳажми яна ортади. Бу ҳақда «Буюк кўчманчилар мероси» миллий холдинги раҳбари Тенгиз Болтурук «Ала-Тоо 24» давлат телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 106 тонна қимматбаҳо метал жойлашган қолдиқлардан олтин ажратиб олиш имконияти кўриб чиқилмоқда. «Ундан 60-65 тонна олтин олишимиз мумкин. Агар 2024 йилда…

Батафсил...

Ўзбекистон ва Қирғизистон хавфсизлик хизматлари раҳбарлари чегарани кўздан кечирди

17 май куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев билан вертолётда учиб, ўзбек-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисмини кўзда кечирди. Бу ҳақда Қирғизистон МХДҚ хабар берди. Икки мамлакат хавфсизлик хизматлари раҳбарларининг учрашуви Жалолобод вилоятининг Ала-Бука туманидаги Гавасой ҳудудидаги чегарада бўлиб ўтди. Таъкидланишича, учрашув давомида Абдусалом Азизов ва Қамчибек Ташиевтурли масалалар юзасидан фикр алмашган,…

Батафсил...

ОАВ: 2016 йилда Қирғизистон Тарих музейидаги ёнғинда юзлаб экспонатлар ёниб кетган

Kloop.kg ва Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ўрганиш маркази (OCCRP) 2016 йилда Бишкек тарих музейида юз берган ёнғин бўйича суриштирувнинг янги натижаларини эълон қилди. Журналистлар, музей раҳбарияти даъво қилганидек, «қийматсиз бир нечта экспонатлар» эмас, балки яна кўплаб буюмлар ёниб кетганини аниқладилар. 2021 йилнинг май ойида чоп этилган биринчи терговда журналистлар бир неча ўнлаб экспонатлар ёниб кетганини аниқладилар, бироқ янги маълумотларга кўра, юзлаб…

Батафсил...

Баҳодиржон Юнусов: “Уйланишим керак, ака, қиз топилмаяпти”

Бу гал суҳбат учун сиёсат билан иши бўлмаган, бизнинг назаримиздаги мантиқни суймайдиган, Ўшликларнинг деярли барчаси танийдиган, шаҳар чорраҳаларида туриб олиб, ДАН ходимларининг асабига тегадиган, сулув қизларга беозор тегишадиган Баҳодиржон Юнусовни танладик. Одамлар орасида ўз ташвиши билан яшаётган бу галги қаҳрамонимиз ҳақидаги суҳбат сизга эриш туюлмайди деган умиддамиз. Чунки у ҳам инсон. Инсонки, бировни алдамайдиган, бировга зарари тегмайдиган. Инсонки, биз кўпда…

Батафсил...
1 2