Қирғизистонда 30 минг гектарга яқин ер трансформация қилинади

Қирғизистонда “Ер муносабатларини тартибга солиш тўғрисида”ги қонун асосида 29 минг 872 гектар ер трансформация қилинади. Қирғизистон Республикаси президенти матбуот хизмати хабарига кўра, ҳужжат Жогорку Кенеш томонидан 17 март куни қабул қилинган ва 5 апрелдан кучга кирган. 31 май куни эса Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу қонунга мувофиқ “Ерларга амнистия қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлади. Тақдим этилган маълумотларга кўра, бугунги кунга…

Батафсил...

Беш ойда 258 мигрантнинг жасади Қирғизистонга олиб келинди

Жорий йилнинг беш ойида хориж давлатларидан Қирғизистонга 258 мигрантнинг жасади олиб келинди. Бу ҳақда Қирғизистон парламентига ташқи ишлар вазири ўринбосари Азизбек Мадмаров маълум қилди. Унга кўра, ўтган йили хорижда вафот этган қирғизистонликларнинг жасадларини олиб келиш учун 45 миллион 270 минг сўм ажратилган эди. Жорий йилнинг беш ойида эса бу мақсад учун 25 миллион сўм сарфланди. Вазирликнинг билдиришича, 2021 йилда мамлакатга…

Батафсил...

Қирғизистондан ўз ватанига экстрадиция қилинган икки тожикистонлик учун жазо енгиллаштирилиши мумкин

Тожикистон Бош прокуратураси Қирғизистонда ҚР Жиноят кодексининг «Тинчликка қарши жиноятлар» ва «Талончилик» моддалари бўйича судланган ушбу давлат фуқаролари Абдурозик Абдуқаҳҳоров ва Асқар Юнусовлар иши бўйича ҳозирча хулоса чиқармаган. «Озоди» радиосининг аноним манбаларга таяниб ёзишича, бош назорат органи яқин кунларда бир қарорга келиши керак. Шу билан бирга, адвокат Жамшед Ёров нашрга берган интервьюсида “халқаро ва ички қонунчиликка мувофиқ Тожикистон прокуратураси ва…

Батафсил...

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Дўстлик” назорат – ўтказиш постидан ўтувчилар сони кунига 17 минг нафардан ошди

Ўзбекистон 10 июндан бошлаб мамлакатга киришда коронавирус билан боғлиқ барча чекловларни бекор қилди. Бунинг ортидан ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Дўстлик” назорат – ўтказиш постидан ўтувчилар сони кунига 17 минг нафардан ошган. Қирғизистон Чегара хизмати расмийларининг айтишича, авваллари ҳафтанинг сешанба ва шанба кунларигина Қорасув бозорига келувчилар сони кўп бўлгани сабабли 15 минг одам чегарадан ўтар эди. Ҳафтанинг қолган кунлари эса бундан бир неча…

Батафсил...