Асқар Акаев январь ойида Қозоғистонда содир бўлган воқеаларга изоҳ берди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев Қозоғистондаги январь воқеаларига изоҳ берар экан, мамлакатда норозилик намойишлари етакчилар орқада қолганда содир бўлишини айтди. Бу ҳақда у 19 июнь куни маъруза ўқиш учун келган Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университетида айтди. – Ҳар қандай халқ, ҳар қандай миллат вақти-вақти билан, умуман олганда, тараққиётнинг янги босқичига кўтарилиш учун интилади, деб ҳисоблайман. Бу табиий жараён. Бу баъзида…

Батафсил...

ДХХ чегарада топилган учта туннель ҳақида Қирғизистонга Ўзбекистон томони хабар берганини иддао қилди

Ўзбек-қирғиз чегарасида топилган учта туннель ҳақида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларига Ўзбекистон расмийлари маълумот берганлар. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тарқатилган хабарномада айтилган. Қайд этилишича, Ўзбекистон томони чегарада аниқланган учта ерости йўли ҳақида қўшни давлат расмийларини апрель ойидаёқ хабардор қилган, уларга ерости йўлининг Қирғизистон томонида жойлашган манзиллари ҳамда ташкилотчилари тўғрисида тегишли маълумотларни юбориб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. “Кейинчалик жорий…

Батафсил...

Қирғизистонда қашшоқлик даражаси 25 фоиздан 38 фоизга кўтарилганлиги маълум қилинди

Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) депутати Айбек Осмонов Қирғизистонда қашшоқлик даражаси 25 фоиздан 38 фоизга ошганини айтди. Парламент матбуот хизмати хабарига кўра, у 20 июнь куни Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция масалалари қўмитаси йиғилишида айтиб ўтган. Депутат булар БМТ маълумотлари эканини таъкидлаб, Қирғизистонда иш ўринлари яратишга чақирди. Аввалроқ БМТнинг ўта қашшоқлик ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Оливе де Шуттер…

Батафсил...