Иссиқкўл бўйидан Назарбоев ҳайкали олиб ташланди

Иссиқкўл бўйида жойлашган “Рух Oрдо” маданият маркази ҳудудидан Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ҳайкали олиб ташланди, дея хабар қилди KaktusMedia нашри. Айтилишича, ҳайкал олиб ташланганига бир йилдан ошган, чунки ўтган йилнинг иккинчи ярмида дам олишга келганлар томонидан суратга олинган видеоларда у кўринмаган. Қирғизистон президенти маъмурияти ҳайкал демонтаж қилинганига доир маълумотга изоҳ берганича йўқ. Иссиқкўл бўйида Назарбоев ҳайкали 2005 йилда –…

Батафсил...

Давстатқўм: Биринчи ярим йилликда саёҳат мақсадида хорижга чиққан ўзбекистонликларнинг қарийб ярми Қирғизистонга келган

Жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида 2,1 миллион нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот тарқатди. Қўмита қайдича, 1 июль ҳолатига ўзбекистонликлар саёҳат мақсади билан энг кўп ташриф буюрган мамлакат Қирғизистон бўлиб ҳисобланади – Ўзбекистон билан қўшни бўлган бу ўлкага 1 миллион 30 минг одам чиққан. Ўзбек сайёҳларини қабул қилиш бўйича иккинчи ва учинчи…

Батафсил...

Кафедаги можаро: ҳаддидан ошган блогер, қонунни «билмаган» милиция

Қирғизистон милицияси жанжалларнинг олдини олиш бўйича тайёргарликдан ўтадими? Ўшдаги “Манас ота” кафесидаги можаро шуни кўрсатдики, оддийгина келишмовчилик кутилмаганда миллий низо тусини олиши мумкин, бунга масъул милиция ходимлари эса бундай ҳолатда ўзини қандай тутишни билишмайди. Тегишли идоралар назоратни кучайтирмасалар, муаммо чуқурлашиб кетиши аниқ. Жанжал нимадан чиқди? Гап “Не сахар” ютуб канали блогери Умар Дадановнинг Ўшдаги “Манас ота” кафеси ошхонасига бостириб кириб,…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон сув ресурсларидан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни қайта тиклайди

21 июль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров Чўлпон-Ота шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳар томонлама кўриб чиқиш бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамда Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини фаоллаштиришга келишиб олдилар. “Мамлакатлар раҳбарлари чегарадош ҳудудларда…

Батафсил...

MediaHub: «Вагнер» Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларини Украинага қарши урушга ёлламоқда

MediaHub журналистик суриштирувлар маркази “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкатига Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларини ёллаш бошлангани тўғрисида хабар берди. Журналистик суриштирув муаллифларига кўра, ўзбекистонликлар ва қирғизистонликлар Украинадаги урушда Россия тарафида жанг қилиш учун ёлланмоқда. Суриштирувда қайд этилишича, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек ва қирғиз сегментида Россиядаги қўриқчилик фирмаларига ишга таклиф қилинган эълонлар берилмоқда. Эълонларда мазкур фирмалардаги иш ҳақи юз минг рубль экани ва Россияга келиш…

Батафсил...

Тўқаев: Қирғизистондаги Қамбарота ГЭС-1 Марказий Осиё давлатларининг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлайди

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев 21 июль куни Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилояти Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида сўзлаган нутқида айтиб ўтди. Шу билан бирга, у “Қозоғистон трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан ўзаро манфаатли фойдаланиш бўйича қўшма гидроэнергетика лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида аҳамият беришини” таъкидлади. “Шу доирада Қирғизистонда Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳаси фаол муҳокама қилинмоқда.…

Батафсил...

Қирғизистон Россия билан ҳисоб-китобни рублда амалга оширишга ўтди

Қирғизистон бундан буён Россия билан ўзаро ҳисоб-китобни тўлиғича рублда амалга оширади. Бу ҳақда 20 июль куни иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиев маълум қилди. “Биз тўлиқ рублга ўтдик, десак бўлаверади. Чунки Россия SWIFT тармоғидан узиб қўйилганидан сўнг ўзаро ҳисоб-китобларни бошқа валютада амалга оширишнинг имкони қолмади. Шунинг учун ягона муқобил валюта Россия рубли бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари Евросиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти…

Батафсил...

Ўш аэропортидаги жанжал. Такси ҳайдовчилари мехмонларни талашмоқда

Кеча, тунда Россиядан келган тўртта ўзбекистонлик танишларимни кутиб олиш учун Ўш аэропортига бордим. Аэропортдан чиқиб келаётган танишларимни такси ҳайдовчилари ушлаб, ўзлари “Дўстлик” чегарасига олиб боришларини айтиб, уларни мажбур қиларди. Бу одамлар менинг танишларим, уларни ўзим олиб кетаман деганимга такси ҳайдовчилари норозилик билдириб, фақат биттасини олиб кетишлигимни, қолган учтасини эса ўзлари элтиб қўйишини айтишди. Тортишиш бефойда эканини кўриб, милиция ходимларини ёрдамга…

Батафсил...