Қирғизистонда милиция қўлга олган ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова қўйиб юборилди

Милиция ходимлари Кампирободнинг ўтказилишига қарши ўтказилган митингда қўлга олинган ҳуқуқ фаоли Азиза Абдирасуловани озод қилди. Бу ҳақда унинг ўзи Азаттикка маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ милиция ходимлари фаолга қон босими кўтарилгани сабаб тез ёрдам чақирган. Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячиси таъкидлаганидек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унга Жиноят кодексининг 128-моддаси («Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик») бўйича айблов қўйган. Аммо…

Батафсил...

Ҳуқуқ ҳимоячиси Виталий Пономарев Қирғизистондан депортация қилинди

Россиядаги “Мемориал” ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг Марказий Осиё дастурлари бўйича директори Виталий Пономарев Қирғизистондан депортация қилинди. Бу ҳақда “Бир дунё Қирғизистон” ҳуқуқ ҳимояси ҳаракати Озодлик радиоси қирғиз хизматига маълум қилди. Пономарев Бишкекда ўтаётган ҳуқуқ ҳимоясига бағишланган фестивалга меҳмон қаторида чақирилган эди. Пономарев 14 ноябрда Бишкекнинг “Манас” халқаро аэропортида чегара назоратидан ўтаётганида қўлга олинган ва депортация қилинган. Миллий хавфсизлик қўмитаси хузуридаги Чегара…

Батафсил...

Бош вазир Арипов депутатларга Қирғизистон билан чегарага оид қонун лойиҳалари бўйича ахборот берди

Ўзбекистон 5 минг гектарга яқин Андижон (Кампиробод) сув омбори учун Қирғизистонга минг гектар ер бермоқда, қолган 4 минг гектар ер майдони собиқ СССР даврида Қирғизистонга Ўзбекистон томонидан компенсация сифатида берилган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 14 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар саволларига жавоб бериш асносида маълум қилди. Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси матбуот хизмати қайдича, душанба куни ҳукумат…

Батафсил...

НТРК ва НТС Азаттик теле ва радио дастурларини кўрсатишни тўхтатди

“Биринчи радио” МТРК ва НТС телеканали «Азаттик» теле ва радио дастурларини кўрсатишни тўхтатди. “Биринчи радио” 23 октябрдан бошлаб техник сабабларга кўра эфирни тўхтатди. «Азаттик»ка йўлланган расмий хатда бунга сунъий йўлдошдан (УМҲ 160 Р) сигнал олаётган ускунанинг ишдан чиқиши сабаб бўлгани айтилади. 13 ноябрь куни НТС ва «Санжыра» Азаттик телерадио дастурларини кўрсатишни тўхтатди. Бу ҳақда канал раҳбарияти оғзаки, сабабларини изоҳламаган ҳолда…

Батафсил...

Қирғизистон Адлия вазирлиги ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳасига салбий хулоса тайёрлади

Адлия вазирлиги президент маъмурияти ташаббуси билан ишлаб чиқилган ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан салбий хулоса тайёрлади. Маълумот департамент томонидан тасдиқланган, бироқ батафсил маълумот бермаган, экспертлар салбий хулоса сабабларини кейинроқ изоҳлашини таъкидлаган. Сентябрь ойи охирида Президент Администрациясининг Ахборот сиёсати хизмати “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. “Оммавий ахборот воситалари сиёсати институти” жамоат фонди “қонун лойиҳасидан кўзланган мақсадлардан…

Батафсил...