Садир Жапаров Тожикистон билан чегара бўйича музокараларнинг айрим тафсилотларини ошкор қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Жогорку Кенеш йиғилишида депутат Адахан Мадумаровнинг танқидига жавоб берар экан, Тожикистон билан чегара бўйича музокараларнинг айрим тафсилотларини ошкор қилди. «Сиз Торт-Кочо бўйича имзолаган протокол ноқонуний деяпсиз, у билан ҳожатхонага боришингиз мумкин. Лекин бошқа тараф буни қилмайди, улар ҳужжатни қўлларига олиб кўрсатадилар. Мен буни бир неча бор кўрсатганман. Остонада [Россия президенти иштирокидаги] уч томонлама учрашув чоғида ҳам буни кўрсатишди, биз шундай имзолаймиз,…

Батафсил...

Ташиев: Ўзбекистонга қўшимча бир сотих ҳам ҳам ер ўтмади

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияси раҳбари Камчибек Ташиев парламентда Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган шартнома лойиҳаси юзасидан тушунтириш берди. Ташиев депутатнинг саволига жавоб берар экан, Кампиробод сув омбори остидаги ерлардан ташқари, Ўзбекистонга бирор қарич ортиқча ер ўтказилмаганини айтди. “Бундан ташқари, бир сотих ҳам, бир гектар ҳам ер қўшнига ўтказилмаган. Бунинг учун…

Батафсил...

Қирғизистон парламенти «Озодлик» радиосининг аккредитациясини тўхтатди

Қирғизистон парламенти “Озодлик/Озод Европа” радиосининг қирғиз хизмати “Азаттик Медиа” журналистларининг аккредитациясини тўхтатди. Бу ҳақда 16 ноябрь куни парламентнинг ўзида маълум қилинди. Уларнинг қайд этишича, бу қарор Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг Азаттик Медиа сайтларини икки ой муддатга блокировка қилиш ҳақидаги фармони асосида қабул қилинган. Вазирлик 26 октябрь куни «Азаттик»ни блоклашга қарор қилди. Бундан олдинроқ «Азаттик» телеканали теле ва…

Батафсил...