Садир Жапаров: Ўзбекистон Қирғизистондан 30-40 йил ўзиб кетган

Президент Жапаров Қирғизистон парламентида гапирганидан кейин Жокоргу Кенеш (парламент) Ўзбекистон билан имзоланган Кампиробод келишувини ратификация қилди. 17 ноябрь куни Қирғизистон Жокоргу Кенеши Ўзбекистон билан Қирғизистон давлат чегаралари ҳақидаги шартнома ва икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги Кампиробод сув омборидан фойдаланиш ҳақидаги келишуви масалаларини кўриб чиқди. Депутатлар олдида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров гапирган. Кампиробод сув омбори масаласи Қирғизистонда сиёсий жанжалга айланди, сиёсатчилар ҳукуматни…

Батафсил...

Ўзбекистан Сенати ўзбек-қирғиз чегараси ва Кампиробод сув омборига алоқадор икки қонун лойиҳасини маъқуллади

Ўзбекистон Олий Мажлиси юқори палатасининг 18 ноябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида сенаторлар томонидан Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг айрим участкалари делимитациясига оид шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омбори тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини маъқулланди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати маълумот тарқатди. Мазкур қонун лойиҳалари 14 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биратўла уч ўқишда қабул қилинган.…

Батафсил...