Ўзбекистон камида 5 миллион долларга таъмирлаётган Ўш ўзбек академик театри 105-мавсумни бошлади

Ўшдаги Бобур номидаги ўзбек академик театри 21 октябрда ўзининг 105-мавсумни бошлади. Қирғизистонда энг биринчи бўлиб ташкил этилган театр Ўзбекистон ҳукумати молиявий кўмагида таъмирдан чиқарилаётгани учун Бобур театри санъаткорлари спектаклларни Султан Ибраимов номидаги Ўш миллий қирғиз драма театрида намойиш этмоқда. Бобур номидаги Ўш ўзбек академик драма театрида таъмир ишлари 2021 йилнинг 13 сентябрида бошланган. Марказий Осиёдаги энг кекса театрлардан бири бўлган…

Батафсил...

Европа Иттифоқи Қирғизистонда рақамлаштиришни ривожлантириш учун 3 миллион евро ажратади

Европа Иттифоқи Қирғизистонда рақамлаштиришни ривожлантириш учун 3 миллион евро ажратади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. ТИВ хабарига кўра, бу қарор ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Молдогазиев ва Европа комиссиясининг халқаро ҳамкорлик бўйича бош директори Петерис Устубс ўртасидаги учрашув якунлари бўйича қабул қилинган. “2021-2027 йилларга мўлжалланган кўп йиллик индикатив дастур доирасидаги лойиҳаларни давом эттириш, шунингдек, рақамлаштириш…

Батафсил...

Қирғизистон қиморхоналарга қизиқувчи хорижликлар учун 15 кунга визасиз режим жорий этишни таклиф қилмоқда

Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги мамлакатда қимор ўйинлари билан шуғулланишга қизиққан чет эл фуқароларига Қирғизистонда визасиз ва рўйхатдан ўтмасдан қолишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси ташаббуси билан чиқди. Ҳужжат Koomtalkuu.gov.kg сайтида эълон қилинган. “Ташқи миграция тўғрисида”ги ва “Қирғизистон Республикасида қимор ўйинлари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш киритиш ташаббускорлари хорижликларга, казино ўйинчиларига республикада 15 кунгача бўлишни таклиф қилмоқда. Шу билан бирга, ташаббус муаллифлари…

Батафсил...

Сузоқда шавқатсизларча ўлдирилган қизнинг яқинлари норозилик сифатида йўлни тўсиб қўйишди

Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Сосиқ-Булоқ қишлоғида 21 ноябрь куни ўлдирилган қизнинг яқинлари қотилликда гумонланиб қўлга олинган маҳаллий фуқарога қарши митинг ўтказди. Воқеа жойидан «Озодлик» мухбирининг хабар беришича, акцияда Бозорқўрғон туманидан келган 50 га яқин одам иштирок этган. Воқеа жойида ички ишлар ходимлари ҳам бўлган. Намойишчилар гумонланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилишган, шунингдек, унинг оиласи яшаш жойини тарк этиши…

Батафсил...