“Росатом” Қирғизистонда қуриладиган АЭС асосламасини тайёрлайди

Қирғизистон Энергетика вазирлиги Россиянинг “Русатом Энержи Прожект” (“Росатом”) ширкати билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Энергетика вазирлигининг билдиришича, шартномага асосан “Росатом” Қирғизистонда қуриладиган кичик атом электр станциясининг техник-иқтисодий асосламасини тайёрлайди. Мазкур шартнома Сочида ўтган «Атомэкспо-2022» халқаро форуми доирасида имзоланган. Унга Қирғизистон энергетика вазири Таалайбек Ибраев ва “Росатом” вакили Андрей Рождествин қўл қўйган. Жорий йил бошида Энергетика вазирлиги Россиянинг “Росатом” ширкати билан биргаликда…

Батафсил...

Москвада такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Қирғизистон фуқароси ўлик ҳолда топилди, гумонланувчи қўлга олинди

Москвада такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Қирғизистон фуқароси ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Бошқармада қайд этилганидек, қирғизистонлик бўғилиб ўлдирилган, натижада у вафот этган. Россиянинг Москва шаҳри бўйича тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қирғизистонликни ўлдиришда гумонланувчини қўлга олган. “Москва шаҳрининг Элнинская кўчаси бўйлаб жойлашган турар-жой биноси ҳовлисида такси машинасидан асфикция кўринишидаги…

Батафсил...

Журналист Болот Темиров Қирғизистондан бадарға қилинди

Бишкек шаҳар суди 23 ноябрь куни қуйи инстанция суди ҳукми бўйича апелляция шикоятини кўриб чиқиш асносида журналист Болот Темировни Қирғизистондан бадарға қилиш ҳақида қарор чиқарди. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, суд қарори ортидан Темиров ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамроҳлигида учоқда Қирғизистондан олиб чиқиб кетилган. Озодлик мухбирининг Бишкекдаги “Манас” аэропортидан хабар қилишича, кўринишидан ҳуқуқ-тартиботчиларга ўхшаш бир қанча эркак Темировни куч билан учоқ парвоз…

Батафсил...