Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси бўйича келишувга қарши овоз берган депутатларга босим ўтказди

Депутат Элвира Сурабалдиева 24 ноябрь куни Жўқорғи Кенгеc йиғилишида Кампиробод сув омбори бўйича келишувга қарши овоз берган 19 депутат ва уларнинг яқинлари босим остида эканини айтди. «Кеча менинг туғилган куним бор эди. Қамчибек Қидиршаевичга раҳмат (Қамчибек Ташиев – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси – муҳаррир эслатмаси) МХХ ходимини қариндошимга нисбатан жиноий иш қўзғатиши ҳақида гапириб, совға қилганингизни ва бу қўрқитишни…

Батафсил...

Журналист Болот Темиров депортация қилинишига изоҳ берди

Терговчи журналист Болот Темиров Бишкекдаги маҳкама залидан мажбуран чиқариб юборилганидан кейин содир бўлган воқеаларни тасвирлаб берди. У «Манас» аэропортига “6-7 нафар ходимдан иборат рецидивист-жиноятчи сифатида” олиб кетилганини қайд этди. “Булар Бишкек ГУВД 10-бўлими ходимлари. Ёнимда ҳеч қандай ҳужжат бўлмагани учун Россия элчихонаси билан келишиб, ўша ерда кутишди. Улар ватанга қайтариш гувоҳномасини олишга ҳаракат қилишди. Лекин бу иш бермади, негалигини билмайман,…

Батафсил...