50 миллион долларлик Ўзбек-Қирғиз инвестиция фонди ташкил этилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон низом капитали 50 миллион доллардан иборат бўлган ўзбек-қирғиз инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Қарор Фарғонада 8 декабрь куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Қирғизистон Бош вазири лавозимини бажарувчи Артём Новиков томонидан имзоланди.

Томонлар, шунингдек, божхона соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича давлатлараро ишчи гуруҳини ташкил этди.

Бундан ташқари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси қабул қилинди.

8 декабрда Фарғона шаҳрида Наманган, Андижон, Фарғона, Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари ҳокимларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган эди. Мазкур учрашув доирасида Сардор Умурзоқов Артём Новиков билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари ҳокимлари биринчи кенгаши 2018 йилнинг 29 мартида Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ