CPJ Қирғизистондан ҳибсга қолаётган 8 журналистни озод қилишга чақирди

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Қирғизистонда саккиз журналистнинг қамоқ жазоси узайтирилишидан хавотир билдирди. Аввалроқ Бишкек туман суди январда ҳибсга олинган 11 нафар журналистдан 8 нафарини яна икки ойга ҳибсда қолдирган эди. Суднинг қарорига кўра, журналистлар 13 майгача Бишкекдаги изоляторда сақланади. Уч нафар журналист уй қамоғига ўтказилди. CPJ ҳукуматдан журналистларни озод қилишни сўрамоқда. “Қирғизистон ҳукумати Темиров LIVE телеканалининг амалдаги ва собиқ…

Батафсил...

Эркинликларни жиловловчи “ОАВ тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Жўқорғу Кенешдан чақириб олинди

Ушбу қонун лойиҳаси Қирғизистонда 2022 йилдан бери  муҳокама қилинмоқда, бироқ экспертлар ва журналистлар уларнинг қарашлари инобатга олинмаётганини таъкидлайдилар. Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг топшириғи билан “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентидан чақириб олинди. Аввалроқ ОАВ вакиллари билан учрашган Жапаров ушбу қонун лойиҳасини қайта ишлаш учун чақириб олди. Президент маъмурияти ишлаб чиққан “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентига 2023…

Батафсил...

ЖК спикери Шакиев Қирғизистонда ОАВга босим йўқ деб ҳисоблайди

Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев Қирғизистонда сўз эркинлиги бор эканини, ОАВга босим бўлиб, ҳақоратланмоқда, деганларга қўшилмаслигини билдирди. Бу ҳақда сиёсатчи парламентдаги йиғилиш чоғида айтди. «Барча нарсанинг чегараси бўлади, энг биринчи — жавобгарлик бўлиши керак. Бунинг барчаси қайсидир четдан молиялаштирилган ташкилотлар, [улар] Қирғизистоннинг бугунги барқарорлигига, иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатмай қўймайди. Зеро, кўплаб журналистика ниқобини кийган блогерлар туфайли мамлакатда ҳар қандай фикрлар…

Батафсил...

Сўз эркинлиги борасида

Қирғизистон ҳукумати мустаққил оммавий ахборот воситаларига нисбатан босимни кучайтирмоқда   Ҳафта бошидан Қирғизистон оммавий ахборот воситалари хавфсизлик идоралари «ҳужумларига» дучор бўла бошлади. 15 январь, душанба куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 24.kg нашрини «урушни ташвиқот қилишда» айблади. Хавфсизлик хизмати ходимлари таҳририятда тинтув ўтказиб, ахборот агентлиги раҳбариятини сўроққа тутди. Эртаси куни бу ишга полиция аралашди — «Айт Айт Десе» ва Temirov Live онлайн лойиҳалари ИИВ…

Батафсил...

Қирғизистонда 11 нафар журналист қамоққа олинди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 16 январь куни эрта тонгда қатор журналистларнинг уйлари тинтув қилинди. Озодлик радиоси қирғиз хизматининг билдиришича, “Айт, айт десе” ва “Темиров LIVE” лойиҳалари, “Арча медиа” ва “ПолитКлиника” нашрлари журналистларинин уйларида тинтувлар ўтказилган. Тинтувдан сўнг журналистлар милиция бўлимларига олиб кетилган ва 48 соатга қамоққа олинган. Кейинроқ Ички ишлар вазирлиги расмий баёнот тарқатиб, бу маълумотни тасдиқлади. Вазирликнинг билдиришича, “Айт Айт…

Батафсил...

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 24.kg нашрини “уруш ташвиқотида” айбламоқда

24.kg нашрининг раҳбари Асел Оторбоева ва бош муҳаррирлари Антон Лимар ва Махинур Ниёзова 15 январь куни МХДҚ томонидан сўроқ қилингандан сўнг қўйиб юборилган. Нашрнинг ўзи маълум қилишича, журналистлар “уруш ташвиқоти” моддаси бўйича қўзғатилган жиноий ишга гувоҳ сифатида жалб қилинган бўлиб, улар тафсилотларни ошкор қилмаслик тўғрисида тилхат имзолаган. Асел Оторбоева иш доирасида ўтказилган экспертиза хулосаларига мутлақо рози эмаслигини билдирди. Аввалроқ Миллий…

Батафсил...

24.kg нашрига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, таҳририятда тинтув ўтказилди

24.kg нашрига нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг 407-моддаси («Уруш тарғиботи») билан иш қўзғатилган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот марказига таяниб, сайт таҳририяти хабар берди. «Қайси материал устидан тергов ишлари олиб борилаётганини ҳали ҳеч ким билмайди», — дея қўшимча қилди нашр. Эрталаб Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари таҳририятда тинтув ўтказган. «Компьютерлар, ноутбуклар, электрон воситалари, шунингдек, жиноят иши учун аҳамиятли бўлган бошқа…

Батафсил...

Эркинликларни жиловловчи “ОАВ тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентига киритилди

Ушбу қонун лойиҳаси 2022 йил октябрь ойидан бери  муҳокама қилинмоқда, бироқ экспертлар ва журналистлар ҳужжатни такомиллаштиришда ҳукумат уларнинг қарашларини инобатга олмаётганини таъкидлайдилар. Президент маъмурияти ишлаб чиққан “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентига киритилди. Бу ҳақда Жўқорғу Кенешнинг веб-сайтида маълум қиланган. Ҳужжатнинг асослаш қисмида амалдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун эскирганлиги, замон талабларига жавоб бермаслиги, унинг ҳуқуқий базаси замонавий жамият…

Батафсил...

Озодликнинг қирғиз хизмати мухбири Чингиз Айтматов номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди

Бишкекда 28 ноябрда ўтган “Ёшлар форуми”да Чингиз Айтматов номидаги Қирғизистон давлат ёшлар мукофоти эгаларига топширилди. Озодлик радиоси қирғиз хизматининг хабар беришича, “Журналистика ва телекўрсатувлар йўналишидаги энг яхши асар” номинациясида Айгерим Ақилбекова ғолиб деб топилди. Айгерим Ақилбекова Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири. Унга бу мукофот Озодлик радиоси қирғиз хизмати томонидан тайёрланадиган “Данисте” дастури учун берилди. Хабарда айтилишича, сўнгги бир йил ичида…

Батафсил...

Kloop.kg нашри блокланиши устидан маъмурий судга шикоят киритди

Регулятор Kloop нашрини қийноқлар ҳақидаги мақоласи деб блоклаган эди. Kloop.kg нашри Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги устидан маъмурий судга икки шикоят киритди. Биринчи шикоят вазирликнинг тергов изоляторидаги қийноқлар ҳақидаги материални олиб ташлаш ҳақидаги кўрсатмаси устидан бўлди. Иккинчи шикоят нашр ушбу мақолани олиб ташламагани учун аввал рус тилидаги, кейиг қирғиз тилидаги саҳифаларини блоклаш қарори устидан киритилди. Қирғизистон Маданият,…

Батафсил...

NazarNews сайтининг эгаси Гулжан Шерипбаева 48 соатга қамоққа олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси сўроқ қилингани айтилган нашрнинг бош муҳаррири Гулжан Шерипбаева 48 соатга қамоққа олинди. Бу ҳақда 16 ноябрда журналистнинг яқинлари «Азаттиқ»қа билдиришди. Журналистнинг укаси Майрамбек Каримов  Шерипбаевани МХДҚнинг ходимлари 16 ноябрда у ишлаган офисдан олиб кетганини айтди. «Соат 12 лар атрофида опам ишлаган офисга ўзларини МХДҚ нинг ходимларимиз деб таништирган одамлар келиб, ҳеч қандай чақирув қоғозисиз “суҳбат учун”…

Батафсил...

Қирғизистон Олий суди Kaktus.media зиммасига «Вечерний Бишкек»га 600 минг сўм тўлаш мажбуриятини юклади

Қирғизистон Олий суди «Вечерний Бишкек» ЁАЖ фойдасига Kaktus.mediaдан 600 минг сўм (6740 доллар) ундириш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда Kaktus.media нашри хабар берди. Бишкекнинг Первомайский туман судига даъво аризаси шу йилнинг январь ойида берилган. Бунга «Вечерний Бишкек» газетасининг банкрот бўлиши ва ёпилиши ва ходимларнинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги мақола сабаб бўлган. Жами даъво миқдори 50 миллион сўмни (562 минг доллар) ташкил этган. Нашр пулнинг ярмини журналист…

Батафсил...

Қирғизистонда Kloop нашрининг қирғизча саҳифаси блокланди

Регулятор Kloop нашрини қийноқлар ҳақидаги мақоласи деб блоклади. Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Kloop.kg нашрини тергов изоляторидаги қийноқлар ҳақидаги материални олиб ташламагани учун блоклади. Бу ҳақда нашрнинг ўзи хабар берди. Аввалроқ нашрга Қирғизистон Маданият вазирлигидан “Сиёсатчи Равшан Жээнбеков изоляторда қийноққа солинаётганини айтди” номли мақоласини икки иш куни ичида сайтдан олиб ташлаш тақдимнома берилган. Тақдимномада регулятор мазкур материалда “ёлғон маълумотлар” кетганини…

Батафсил...

Қирғизистон медиажамоати ҳукуматни журналистларнинг шахсий ҳаётига аралашмасликка чақирди

7 ноябрда, Ахборот ва матбуот кунида, қирғиз медиажамоати амалдорларга мурожаат йўллаб, қирғиз журналистикасида сўз ва фикр билдириш ҳуқуқи бўғилаётганидан шикоят қилди. Баёнотда таъкидланишича, “эркин ОАВ, мустақил журналистлар ва блогерларга ҳокимият ва махсус яратилган троллар фабрикалари мисли кўрилмаган тарзда босим қилмоқда”. “Босимнинг энг хунук усулларидан бири шахсий ҳаётга аралашиш бўлмоқда. Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда қонунчиликка зид равишда шахсий видеолар, оилавий суҳбатлар,…

Батафсил...

АҚШ ва ЕИ элчихоналари Қирғизистонда журналистлар ва фуқаролик жамиятини ҳимоя қилиб чиқди

Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги делегацияси Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШ элчихоналари билан биргаликда Қирғизистонда журналистлар ва фуқаролик жамиятини ҳимоя қилиб баёнот берди. Баёнот 2 ноябрда нишонланадиган Журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишга барҳам бериш халқаро куни муносабати билан берилди. Баёнот муаллифлари мустақил ОАВ ва фаол жамият фаровон келажакнинг муҳим омили эканлигини таъкидладилар. БМТ Бош Ассамблеяси 2013 йилда 2 ноябрни журналистларга қарши…

Батафсил...

MBank Temirov Live’ ҳисоби блоклангани бўйича тушунтириш берди

«Қирғизистон» (MBank) комбанки «Клооп»га Temirov Live’нинг суриштирувчи журналистларининг ишини қўллаш учун очилган банк ҳисобини блоклашга нима сабаб бўлганини тушунтирди. Бунгача суриштирувчиларнинг жамоаси ҳисобнинг блокланишини «банкнинг Қирғизистонда сўз эркинлигини чеклаш бўйича сиёсати» сифатида баҳолашаётганини билдиришган. Банк «мижоз ҳисобни ва банкнинг мобил иловасини шахсий характердаги операциялар учунгина фойдалана олиши» ҳақидаги Миллий банкнинг талабларини ҳисобга олди. «ҚР қонунларига кўра, хайрия нотижорий ташкилотлар —…

Батафсил...

Маданият вазирлиги NazarNews нашрининг сайтини икки ойга блоклаш қарорини чиқарди

Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровнинг «обрўсига путур етказиш» деган сабаб NazarNews нашрининг сайтини икки ойга блоклаш қарорини чиқарди. Бу ҳақда 19 октябрда «Азаттиқ» нашри билдирди. Маълумотга кўра, интернет нашрининг фаолиятини тўхтатишга Вазирлар Маҳкамаси раисининг «ор-номусига, қадр-қимматига ва иш фаолиятига путур етказувчи мақола эълон қилингани» сабаб бўлган. «Вазирлик Nazarnews.org сайтига шу маълумотни олиб ташлаш…

Батафсил...

Бектур Искендер «Клооп»дан кетди

«Клооп»нинг асосчиларидан бири Бектур Искендер ташкилотдан кетди. У бундан сўнг нашрда ва таҳририятга тегишли ҳеч қандай лойиҳаларда ишламайди. Бу ҳақда ходимларга Искендернинг ўзи маълум қилди. «Кеча яқинда, бузиб кириш оқибатида менинг шахсий ёзишмаларим тарқаб кетди. Менинг масъулиятсиз, эҳтиётсиз ҳаракатим натижасида «Клооп»га алоқаси бўлмаган учинчи томонларнинг манфаатига путур етиб қолди», — деб ёзди у аризасида. — Менинг ҳаракатим нотўғрилигини тан оламан,…

Батафсил...

Блогер Адилет Балтабай ўғрибоши Қамчибек иши доирасида сўроқ қилинганини айтди

Адилет Балтабай ўз видеочиқишида ўғрибоши Қамчи Колбаевга нисбатан ҳокимиятнинг ҳаракатларини танқид қилган эди. Адилет Балтабай тахаллуси билан танилган блогер ва фаол Адилет Али Миктибек кеча Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида бир неча соат сўроқ қилинган. Бу ҳақда унинг ўзи 11 октябрь куни Озодлик радиосига маълум қилган. Блогернинг айтишича, у тушликдан соат 22:00гача Қамчи Колбаев гуруҳи билан алоқалари ҳақида сўроқ қилинган. Аввалроқ…

Батафсил...

«Азаттиқ» президентнинг танқидидан сўнг Кампиробод сув омбори тўғрисидаги видеони ўчирди

«Азаттиқ» Хитойнинг Sinomash холдинги Кампиробод сув омборидан Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига тоза сув олиб келадиган лойиҳани молиялашни кўзлаётгани айтилган видеони ўчирганини билдирди. Бунгача мазкур видеога боғлиқ президент Садир Жапаров «Азаттиқ»ни танқид қилган эди. «Азаттиқ» видео «таҳририй таҳлил учун ижтимоий медиадаги каналларидан олиниб, хабар тўлиқлашлар билан чиқарилди» деб изоҳ берди. 26 сентябрда президент «Кабар»га берган интервьюсида «Азаттиқ» «Кампиробод олдин Қирғизистонга қарашли бўлган»…

Батафсил...
1 2 3 7