Марказий Осиё давлатлари «мустаҳкам диктатуралар» эканлигича қолмоқда – Freedom House

Марказий Европа ва Марказий Осиёда демократик кўрсаткичлар 20 йилдан бери фақатгина ёмонлашмоқда. Бу ҳақда Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг минтақадаги 29 давлатни қамраб олган “Ўтиш даври мамлакатлари – 2024” ҳисоботида айтилган. Россиянинг Украинага босқини, Тоғли Қорабоғдаги можаро ва сўнгги йиллардаги бошқа воқеалар минтақадаги геосиёсий ўзгаришларни тезлаштирди. «Минтақа мамлакатлари иккига бўлинди: либерал, демократик тузумга иҳлос қўйганлар ва бу тузумни қатъий…

Батафсил...

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон биргаликда Норин дарёсида ГЭС қуришга келишиб олди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари охирги тилга олинган республика ҳудудида биргаликда Қамбарота гидро электр станцияси (ГЭС-1) ни қуришга келишиб олдилар. Иншоот Норин дарёси бўйида қурилади, дейилади Қозоғистоннинг очиқ норматив-ҳуқуқий актлар сайтида эълон қилинган ҳукуматлараро келишув лойиҳасида. Ҳужжатга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун томонлар Қирғизистоннинг 34 фоиздан, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ҳар бирининг улуши 33 фоиздан иборат бўлган акциядорлик жамиятини тузадилар. Шартнома асосчилари мустақил равишда белгиланади. Шу билан…

Батафсил...

“Бирлик” етакчиси Абдураҳим Пўлатов АҚШда вафот этди

Ўзбекистондаги илк мухолифат ташкилоти бўлган “Бирлик” халқ ҳаракати асосчиларидан бири, кибернетик олим Абдураҳим Пўлатов 78 ёшида АҚШда вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди. 1998 йилдан буён Қўшма Штатларда муҳожиротда яшаб келган Пўлатов Каримов режимининг ашаддий танқидчиларидан бири бўлган. Абдураҳим Пўлатов 1945 йили Тошкент вилоятида туғилган. 1962 йилда…

Батафсил...

Москва расмийлари мусулмонларга Ҳайит намозини уйда ўқишни тавсия қилмоқда

Расмийлар мусулмонларга Ҳайит намозини «онлайн тарзда имомга эргашиб ўқишни» тавсия қилмоқда. Москва ҳокимияти Ҳайит намозини «уй шароитида» ўқишга чақирди. Бу ҳақда Москва шаҳрининг миллатлараро алоқалар департаментининг ҳужжатига таяниб «Осторожно, новости» телеграм канали хабар берди. Ҳайит намози ўқиладиган 10 апрелдаги жорий чекловлар борасида огоҳлантирувчи ушбу ҳужжат туман ҳокимликларига юборилган. Расмийлар мусулмонларга Ҳайит намозини «онлайн тарзда имомга эргашиб ўқишни» тавсия қилмоқда. Ҳужжатда…

Батафсил...

Туркия: Йирик шаҳарларда мухолифат номзодлари пешқадам

Туркиядаги энг йирик шаҳар бўлган Истанбулда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга мухолифатда бўлган амалдаги мэр Экрем Имомўғли олдинда бормоқда. Сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, Имомўғли 51 фоиздан кўпроқ, унинг рақиби Мурат Қурум эса 39,5 фоиз овоз йиғолган. Жумҳурият халқ партиясининг яна бир номзоди – Анқаранинг амалдаги мэри Мансур Яваш ҳам Эрдўғон партияси номзоди бўлган рақибидан қарийб икки баравар кўп овоз олган –…

Батафсил...

БМТ: Сайёрадаги озиқ-овқатнинг 17 фоизи ахлатхонага улоқтирилмоқда

Ҳозирги пайтда жаҳон бўйлаб 783 миллион киши доимий очлик шароитида кун кечиряпти, Бу дунё аҳолисининг қарийб 10 фоизига тенг. Айни дамда сайёрадаги истеъмолга яроқли барча озиқ-овқат маҳсулотларининг 17 фоизи чиқиндихоналарга ташланмоқда. Бу ҳақда БМТ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурининг дунёдаги озиқ-овқат маҳсулотлари утилизацияси тўғрисидаги ҳисоботида айтилган. Ҳисоботга мувофиқ, Ер куррасида яшаётган ҳар бир одам йилига ўртача 79 килограмм яроқсиз бўлиб қолган озиқ-овқат…

Батафсил...

Терактдан сўнг Россияда ксенофобик кайфиятлар янада кучайди

Хусусан, Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган тожикистонликлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда.  Москвадаги Crocus City Hall санъат саройида жума кунги қуролли ҳужумдан сўнг Россияда ксенофобик кайфиятлар янада кучайиб кетди. Хусусан, Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган тожикистонликлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда. Амур вилоятининг Благовешенск шаҳрида номаълум шахслар муҳожирларга тегишли бўлган дўконга ўт қўйган –…

Батафсил...

Ўзбекистонда “Салимбой” номи билан танилган криминал авторитет 6 йилга қамалди

Ўзбекистонда “Салимбой” номи билан танилган криминал авторитет – Салим Абдувалиев 6 йилга қамалди. Тошкент шаҳри судлари матбуот хизмати берган хабарга кўра, ҳукм 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида ўқилган. Ҳукмга мувофиқ, Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (Контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси…

Батафсил...

АҚШ Конгресси қуйи палатаси депутатлари TikTok’ка қарши овоз беришди

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Қўшма Штатлар ҳудудида Хитойнинг TikTok иловаси фаолиятини чеклашга оид қонун лойиҳасини маъқуллашган. Қарашлари аксар масалаларда бир-бирига зид бўлган икки партия вакиллари — республикачи ва демократ депутатлар бу гал бир қадар ҳамжиҳатлик билан овоз беришган: қонун лойиҳаси депутатларнинг 352 нафари томонидан ёқланган, 65 нафар депутат эса ҳужжат қабул қилинишига қарши чиққан. CNN хабарига кўра, қонун лойиҳасига қарши овоз…

Батафсил...

«Қўйлиқ» деҳқон бозори фаолияти расман тугатилди

“Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ фаолияти расман тугатилди. Бу ҳақдаги маълумот Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталида мавжуд. Компания ижроия органининг акциядорларга ахборот беришича, жамиятнинг ҳудудида тадбиркорлар фаолияти 2024 йил 5 январдан тўхтатилган. «Ўтган икки ой давомида бозор фаолиятини қай тартибда давом эттириш, таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича бирор бир расмий ёки норасмий маълумотлар бугунги кунда мавжуд…

Батафсил...

БАА ўзбекистонликлар учун виза режимини бекор қилди

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида 16 январь куни кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзА. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида виза талабларидан озод этилади. Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси А.Аққулов ва мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди. Ҳужжат расман 2024…

Батафсил...

Ўзбекистонлик диний уламо Мубашшир Аҳмад Истанбулда гумонланувчи сифатида қўлга олинди

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди. Бу ҳақда у асос солган Azon Global ахборот таҳлилий портали хабар қилди. «Дастлаб қандайдир англашилмовчилик бўлгани, шу боис оммани беҳуда ташвишга солиш керак эмаслиги каби мулоҳазалар билан бу ҳақда кенг оммага хабар берилмади. Ундан кейин, устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айбловлар умуман асоссиз экани,…

Батафсил...

АҚШ Конгресси 1,6 триллион долларлик бюджетни маъқуллади

Шундан қарийб 886 миллиард доллари рекорд даражадаги мудофаа харажатларига, яна 772 миллиард доллари бошқа харажатларга йўналтирилади.  Конгрессда 2024 йилда ҳукуматни 1,6 триллион доллар миқдорида молиялаштириш бўйича келишувга эришилди. АҚШ президенти Жо Байденнинг баёнотида айтилишича, бу келишув кераксиз шатдаунни олдини олишга имкон берди. Демократик ва Республикачилар партиялари вакиллари ўртасидаги келишув 1,6 триллион долларлик бюджет чегарасини назарда тутади. Шундан қарийб 886 миллиард…

Батафсил...

Тошкент дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида қолмоқда

Тошкент дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар йигирматалигида қолмоқда. 3 январь куни Тошкент маҳаллий вақт билан соат 9:30 да IQAir веб-сайтида жаҳондаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар орасида 18-ўринда қайд этилди. Шу куни соат 8:50 даги кўрсаткичлар бўйича Тошкент ўнинчи ўринда эди. “Ўзгидромет” 3 январь куни автоматик ҳаво мониторинги станциялари маълумотларига таянга ҳолда, соат 8:00 да Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 дисперсли заррачаларининг миқдори…

Батафсил...

Японияда рўй берган зилзилада камида 57 киши нобуд бўлди

2024 йилнинг илк кунида Японияда рўй берган кучли зилзила оқибатида камида 57 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Kyodo нашри. 7,6 магнитудали зилзила мамлакатнинг марказий ва ғарбий соҳил бўйи вилоятларидаги биноларни вайрон қилган. Зилзила таъсири пойтахт Токиода ҳам сезилган. Табиий офат ҳудудида ўн минглаб хонадон электр таъминотисиз қолган. Ер силкиниши ёнғинларни ҳам келтириб чиқарган. Айрим шаҳарларда темир йўл қатнови тўхтаган,…

Батафсил...

Мексика орқали АҚШга кираётган ўзбекистонликлар ҳибсга олинади

Мексика орқали АҚШга кираётган ўзбекистонликларни чиқариб юбориш сиёсатига шошилинч ўзгартиришлар киритилди, деб хабар берди Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси. 20 ноябрь куни эълон қилинган билдирувда айтилишича, эндиликда Мексикадан АҚШга ноқонуний ўтишга уринаётган Ўзбекистон фуқаролари АҚШ ичкарисига қўйиб юборилмайди, балки улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунига қадар ҳибсда сақланади. АҚШ Ички хавфсизлик департаменти бу борада Давлат департаментини хабардор қилган. Элчихона АҚШ…

Батафсил...

БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонда музокара ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 16 ноябрда БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Ўтунбаева билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўз Телеграм каналида хабар берди. Расман билдирилишича, учрашувда “Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, ушбу мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш ва турли инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик” масалалари муҳокама этилган. Ўзбекистон…

Батафсил...

Марказий Осиё давлатлари ИҲТ саммитида Фаластин давлати ташкил этилишини қўллаб-қувватлади

11 ноябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон мустақил Фаластин давлатини яратиш тарафдори эканини билдирди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз нутқида Ғазо секторидаги жанглар мисли кўрилмаган гуманитар фалокатга дуч келган Фаластин халқи учун кўплаб қурбонлар ва азоб-уқубатларга олиб келганини алоҳида таъкидлади. «Фуқаролар инфратузилмаси, мактаблар, шифохоналар ва турар-жой биноларига танловсиз ҳужум қилиш нафақат халқаро гуманитар ҳуқуқнинг…

Батафсил...

Ўзбекистонлик олима аёл “ЮНЕСКО-Карлос Финлей” мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Миллий университети қошидаги ўзбек-хитой қўшма лабораторияси мудири, микробиология бўйича олима Дилфуза Эгамбердиева ЮНЕСКО-Карлос Финлей мукофоти билан тақдирланди, дея хабар бермоқда УзА. Дилфуза Эгамбердиева қишлоқ хўжалиги саноатида эластик ва барқарор тизимларга оид илмий ишлар олиб борган. Унинг тадқиқотлари атроф-муҳит муҳофазаси ва ижтимоий мақбулликка йўналтирилган. Олима мукофотни ўсимлик ва микробиомларнинг ўзаро таъсири, ўсимликларнинг стрессга чидамлилиги, тупроқ биологияси ва микроблар хилма-хиллиги соҳасидаги…

Батафсил...

БМТ Бош котиби: Ғазо болалалар қабристонига айланди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини яна кескин танқид қилди. У тинч аҳолига гуманитар ёрдам етказиш учун зудлик билан ўтни тўхтатишни талаб қилди. Гуттериш айтишича, Исроил адолатли уруш борасидаги халқаро қонунчиликни очиқдан-очиқ бузмоқда, Исроилнинг ҲАМАСга қарши урушида тинч аҳолини ҳимоя қилиш «асосий мақсад бўлиши керак». “Исроил тинч аҳолини қатлиом қилишда, касалхоналар, қочқинлар лагерлари, масжидлар, черковлар ва фуқаролик…

Батафсил...
1 2 3 13