Ўзбекистонлик диний уламо Мубашшир Аҳмад Истанбулда гумонланувчи сифатида қўлга олинди

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди. Бу ҳақда у асос солган Azon Global ахборот таҳлилий портали хабар қилди. «Дастлаб қандайдир англашилмовчилик бўлгани, шу боис оммани беҳуда ташвишга солиш керак эмаслиги каби мулоҳазалар билан бу ҳақда кенг оммага хабар берилмади. Ундан кейин, устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айбловлар умуман асоссиз экани,…

Батафсил...

Қирғизистонда узун соқол ва ниқобни тақиқлашмоқчи

Исломда аёллар бурқа ва ниқобда бўлиши мажбурият эмас, дейди Қирғизистон муфтийси Замир Рақиев 15 ноябрь куни Озодлик билан суҳбатда. Муфтийнинг айтишича, ҳижобда бўлиш мусулмон аёли учун фарз ҳисобланади. Аёллар бошини ва сочларини ёпиши зарур, лекин юзини тўлиқ ёпиш фарз эмас. “Биз аввалдан ҳижобни қўллаб-қувватлаймиз. Юзни беркитадиган киймни эса ниқоб дейдилар. Ниқоб фарз эмас, ҳар кимнинг иҳтиёри ўзида. Уламолар кенгаши бу…

Батафсил...

Қирғизистонда диний партияларни тақиқлаш ва имомларни депутатликка сайланишини ман қилиш таклиф этилди

Қирғизистон президенти ҳузуридаги Дин ишлари бўйича давлат комиссияси диний асосда сиёсий партияларни ташкил этиш, шунингдек партияларнинг диний фаолиятда иштирокини тақиқлаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда koomtalkuu.kg порталида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган «Диний соҳадаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига таяниб, Kloop.kg хабар беради. Комиссия шунингдек, қуйидагиларни тақиқлашни таклиф қилди: 👉 республика ҳудудида хорижий давлатларнинг сиёсий партияларини, шунингдек уларнинг…

Батафсил...

Қирғизистон Мусулмонлар идораси Фаластинга жиҳодга бориш чақириқлари шариатга мувофиқ эмаслигини билдирди

Қирғизистон Мусулмонлар идораси уламолар кенгаши Ғазо секторидаги воқеалар муносабати билан ижтимоий тармоқларда ёйинланаётган турли чақириқлар юзасидан баёнот тарқатди, дея хабар қилди Озодликнинг қирғиз хизмати. Қайд этилишича, мазкур чақириқлар олимлар томонидан ўрганиб чиқилган. “Натижада биз диндош биродарларимиз ва опа-сингилларимизга берадиган ёрдамимиз маънавий ва моддий бўлиши керак, деган хулосага келдик. Шунинг учун биз руҳий туғёнга берилиб, якка тартибда ёки уюшган гуруҳлар билан жиҳод мақсадида…

Батафсил...

Боткен вилоятида 32 масжид ва 5 мадраса фаолияти тўхтатилди

Боткен вилояти ҳудудида 32 масжид ва 5 мадраса фаолияти тўхтатилгани тўғрисида 10 октябрда Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) маълум қилди. Расман билдирилишича, 8 та масжид бўйича тўпланган материаллар вилоят милициясига кўриб чиқиш учун топширилди. МХҚ, ИИВ, Дин ишлари бўйича давлат комиссияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, архитектура ва “Кадастр” идораси, муфтият ва президентнинг вилоятдаги мухтор вакили аппарати ходимларидан иборат ишчи…

Батафсил...

Ўзбекистон масжидларида азон овози пасайтирилмоқда

Шу йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биносида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида махсус мажлис ўтказилиб, мамлакатда диний радикаллашув масаласи муҳокама қилинган. Озодлик манбаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Давлат хавфсилик хизмати (ДХХ) раиси Абдусалом Азизов иштирок этган мажлисда мамлакатда «диний радикаллашув кучайиб бораётганидан» ташвиш билдирилган. Мажлисда иштирок этган мулозимлардан бирининг Озодликка айтишича, давлат…

Батафсил...

Қирғизистонда ниқоб ва паранжи кийишни қонун билан тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Қирғизистон Жўғўрқу Кенеш депутати Шарапаткан Мажитова жамоат жойларида юзни тўлиқ қоплайдиган бош кийим кийишни тақиқлашни таклиф қилмоқда.  Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда жамоат жойларида юзни беркитувчи ёки шахсни таниб олишни қийинлаштирадиган кийим кийишни тақиқловчи қонун қабул қилинган. “Бизга ҳам бу қонун керак. Кўпчилик бурқа кийишни бошлади. Рўмол ўрашсин, лекин юзингни ёпма. Бу жуда хавфли”, деди у. Эслатиб ўтамиз, куни-кеча Ўзбекистон парламенти палатанинг…

Батафсил...

Хавфсизлик қўмитаси фуқароларни радикал диний оқимлардан узоқ бўлишга чақирмоқда

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси фуқароларни ноанъанавий ва радикал диний оқимлардан сақланишга чақирмоқда. Махсус хизмат жамиятнинг радикаллашувининг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказаётгани ҳақида ҳам огоҳлантирган. Баёнотда асосан “Салафий” оқими (ҳаракати) ҳақида сўз боради. «Қирғизистоннинг айрим фуқаролари мамлакат учун ноанъанавий диний оқимлар ҳақида бошқа давлатлардан ўрганиб, ватанига қайтганидан сўнг ўз мафкурасини тарқата бошлайди. Натижада таниқли ислом уламоларининг таълимотларини тан олмаган айрим…

Батафсил...

Франция мактабларида анъанавий мусулмон либоси – абаяни тақиқлашади

Францияда анъанавий мусулмон либоси бўлмиш абаяни мактабга кийиб келишни тақиқлашмоқда. Бу ҳақида Франция таълим вазири Габриэл Аттал маълум қилган.  TF1 телеканали билан суҳбатда вазир «синфга кирганда сиз ўқувчининг диний мансублигини бир қарашда аниқлай олмаслигингиз керак» деб тушунтирган. «Бундан буён абая мактабда тақиқланиши ҳақида қарор қабул қилдим» деган Аттал. Унинг айтишича, кейинги ҳафта у мактаб раҳбарлари билан ушбу тақиқни жорий этиш…

Батафсил...

“Кешбэк”ни танқид қилган “Имом Термизий” масжиди имоми ишдан олинди

Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов “ижтимоий тармоқлардаги бир қатор баҳс-мунозарали, ҳиссиётли кескин чиқишлари, уламолар фатволарига нисбатан айрим тескари фикрлари” ортидан вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати 25 август куни хабар берди. Расман билдирилишича, 25 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ички назорат комиссияси томонидан халқ орасида “Исоқжон домла” деб танилган имомнинг ижтимоий тармоқлардаги…

Батафсил...

Қирғизистондаги масжид ва мадрасаларни оммавий текширилмоқда

11 август куни Бишкекда махсус тузилган комиссия масжид ва мадрасаларни текширишга киришди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди. Қайд этилишича, масжид ва мадрасаларнинг ҳужжатлари, жумладан, улар жойлашган жойлар ҳам текширилмоқда. Ўқув дастурлари, санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ҳам текширилади. МИДБ маълумотларига кўра, текширувга ҳозирлик кўрмаган раҳбарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. Аввалроқ Қирғизистон ДХҚ Ўш вилоятида идоралараро…

Батафсил...

Қирғизистон жанубида 60 диний муассаса ёпилди

Ўш вилоятида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, ИИВ, Дин ишлари бўйича давлат комиссияси, ФВВ, ССВ, Президентнинг Ўш вилоятидаги девони ходимларидан иборат идоралараро гуруҳ, «Кадастр» давлат муассасаси ва ҚДИБ томонидан диний объектлар фаолияти текширилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, текширув “диний экстремизм мафкураси ва ноанъанавий диний оқимларнинг тарқалишига қарши курашиш, шунингдек, диний вазиятни…

Батафсил...

Қирғизистонликлар учун Саудия Арабистонига электрон виза билан кириш имконияти берилди

Саудия Арабистони қироллиги саккизта мамлакат фуқароларига электрон виза тақдим этишни бошлаган. Бу ҳақда қироллик Туризм вазирлиги маълум қилди. Вазирлик қайдича, фуқароларига электрон виза бериладиган мамлакатлар қаторига Қирғизистондан ташқари Албания, Грузия, Жанубий Африка, Малдив ороллари, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари қўшилган. Бунгача Саудия Арабистони 49 та мамлакат фуқароларига электрон виза бериб келаётган эди. Мазкур виза билан йил давомида Умра зиёратини амалга…

Батафсил...

БМТ Швецияда Қуръони Каримни ёқиб юборишни қораловчи резолюцияни қабул қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгаши 12 июл куни диний адоватга оид мунозарали резолюцияни тасдиқлади. Саммит Швецияда Қуръон ёқиб юборилган воқеадан кейин Покистон илтимоси билан ўтказилди. Йиғилишда Инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссар Волкер Турк сабрга чақириб, диний адоватни қўзғатувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирди. 53-сессияда қабул қилинган қарорда “Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш диний адоватни тарғиб қилиш ва кўрсатишни, жумладан, Қуръони Каримни қасддан…

Батафсил...

Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқилишига муносабат билдирди

Ўзбекистоннинг амалдаги президенти ва президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити куни Швециядаги “муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз”, дея билдирди. Бу баёнотни Мирзиёев, ЎзЛиДеП матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳри сайловчилари билан 5 июль куни бўлиб ўтган учрашув чоғида берган. “Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, деган…

Батафсил...

Қирғизистонда Қурбон ҳайит 28 июнда. Ўзбекистон муфтияти ҳайит санасини айтишга шошилмаяпти

Жорий йилда Қурбон ҳайити Қирғизистонда 28 июнь куни нишонланади. Бу ҳақда Қирғизистон муфтияти маълум қилди. Муфтият Қурбон ҳайити Рамазон ҳайитидан 70 кун ўтгач нишонланишини таъкидлаган. Рамазон ҳайити Марказий Осиё давлатларида 21 апрелда нишонланган эди. Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси эса 19 июнда исломий тақвим бўйича Зулҳижжа ойи бошланганини маълум қилди. Ислом арконларига мувофиқ Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни Қурбон ҳайити сифатида нишонланади. Бироқ Ўзбекистон…

Батафсил...

Ироқ қамоқхонасидаги хорижлик аёллар, жумладан, ўзбеклар очлик эълон қилишди

Ироқда террорчиликда гумонланиб қамоқда сақланаётган чет эллик аёллар гуруҳи очлик эълон қилди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига Бағдоддаги “Русафа” қамоқхонасида ўтирган қирғиз аёллари маълум қилди. Кавказ.Реалии лойиҳасининг хабар беришича, очлик эълон қилганлар орасида Ўзбекистон, Доғистон, Чеченистон, Россия, Озарбайжон, Туркия фуқаролари ҳам бор. Улар ўзларига билдирилган айбловлар бекор қилинишини ва ватанларига қайтарилишларини талаб этмоқда. Қамоқхонадаги аёллар очлик эълон қилгани ва уларнинг…

Батафсил...

Россия Қирғизистонга наркотикга қарши курашиш учун 5,2 млн доллар берди

Россия ҳукумати гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш учун Қирғизистонга грант асосида 5,2 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, ёрдам 2021-2022 йилларда Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматига берилади.    

Батафсил...

Аравондаги масжидлар дезинфекция қилинмоқда

Бугун, 19-февраль куни Ўш вилоятининг Аравон туманидаги жума масжидлари тозаланиб, дезинфекция қилинмоқда. Бу ҳақда туманнинг бош имом хатиби Алибек хожи Жусупов маълум қилди.   Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ушбу ҳудудда эпидемиологик вазият барқарор эканлигига қарамай, энг муҳими, тозалик ва масжидларда намоз ўқиладиган жойларни зарарсизлантиришдир.   “Жума намозига кўп одамлар келади. Уларнинг орасида турли хил одамлар бор. Агар биз ўз…

Батафсил...

Ўш вилоятида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси ва Қирғизистон Ислом университети томонидан ташкил этилган «Билимдонлар учун дунё нурли » номли китоб ўқиш танловига Ўш вилояти номидан иштирок этиш учун 25 ёшгача бўлган 30 пора Қуръонни ёдлаган қорилар ўртасида мусобақа бўлиб, ғолиблар эълон қилинди.   Танловда 1-ўринни эгаллаган мусобақа ғолиби Анас Ҳалматов Бишкекда бўлиб ўтадиган Қуръон мусобақасига йўлланма олди. Қолган ғолибларга сертификатлар, пул мукофотлари…

Батафсил...
1 2 3 7