Прокуратура бишкеклик фуқародан тортиб олинган тўрт ойлик қизалоқ ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатди

Бишкекнинг Октябрь тумани прокуратураси ходимлари пойтахтлик фуқаронинг тўрт ойлик асраб олган қизалоғини тортиб олган милиция ва ижтимоий соҳа ходимларига нисбатан масъулиятсизлик моддаси билан жиноий иш қўзғатди. Бундан ташқари, болани касалхонага ётқизишган ва у ерда гўдак вафот этган. Бу ҳақда Қирғизистон Бош прокуратурасига таяниб, «Сводка-АКИпресс» нашри хабар берди. Назорат маҳкамаси маълумотларига кўра, 8 апрель куни бир аёл Октябрь тумани ижтимоий ҳимоя бўлимига мурожаат қилиб, асраб олган фарзандига…

Батафсил...

Автобусда ухлаб ётган аёлга шилқимлик қилган эркак 15 суткага қамалди

Термиздан Тошкент шаҳрига келаётган автобусда ёнида ўтирган аёл ухлаб қолганидан фойдаланиб, унга шилқимлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди. Эркак судда аёлга қўли тегиб кетганини айтган. 19 апрель куни бўлиб ўтган судда келтирилишича, ҳолат 2023 йилнинг 15 ноябрь куни содир бўлган. 1979 йилда туғилган А.Р. Термиз шаҳри автовокзалидан Тошкент шаҳрига келаётган автобуснинг ичида бўла туриб, ёнида ўтирган аёлнинг ухлаб…

Батафсил...

Москвада собиқ УХХ ходимига суиқасдда гумонланувчи Бишкекда ушланди

Украина собиқ УХХ зобити Прозоровни хоин деб ҳисоблайди. Россияга ишлаган Украина Хавфсизлик хизматининг собиқ зобити Василий Прозоровнинг машинаси 12 апрель куни Москвада портлатилган эди. Василий Прозоровнинг жонига суиқасд қилишда гумонланган шахс 19 апрель куни Бишкекда қўлга олинди ва дарҳол Москвага олиб кетилди. Бу ҳақида ТАСС давлат агентлиги ва The Insider нашрлари ўз манбасига таяниб хабар бермоқда. Украина собиқ УХХ зобити…

Батафсил...

Матраимов ва ўғрибоши Қамчининг мулклари кимошди савдосига қўйилди

«Райим Миллион» лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлган. Қирғизистонда собиқ божхоначи Райимбек Матраимов ва марҳум ўғрибоши Қамчи Колбаевдан мусодара қилинган мол-мулки кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш давлат агентлигининг матбуот хизмати хабар берди. Аукционга Бишкек, Ўш ва Иссиқкўлда жойлашган ер участкалари ва квартиралар қўйилмоқда. Бу активларнинг бошланғич баҳоси 5 миллиондан 150…

Батафсил...

Бишкекдаги марказий истироҳат боғини иншоатлардан тозалаш ҳақидаги ҳоким қарорини прокуратура текширади

Боғ майдонининг учдан бир қисмини юқори лавозимдаги амалдорлар, катта тадбиркорлар ва депутатлар ўзаро бўлиб олганлиги айтилмоқда. Бишкекдаги «Отатурк» номидаги марказий истироҳат боғи ноқонуний қурилган иншоатлардан тозаланиши ҳақидаги ҳоким қарорини қонунга мослигини прокуратура текширади. Бу ҳақида Бош прокурор Курманкул Зулушев парламент йиғилиша маълум қилган. Аввалроқ пойтахт ҳокими Айбек Жунушалиев боғ ҳудудидаги ерларни жисмоний ва юридик шахсларга ажратиб бериш ҳақидаги 124 қарор…

Батафсил...

Бишкек ҳокимининг ўринбосари мансаб суиистеъмолида гумонланиб ҳибсга олинди

Сазиқулов ўз ваколати доирасидан чиқиб, дўкон қуриш учун шаҳарнинг қоқ марказидан давлатга қарашли ерни ажратиб берган. Ушбу ернинг бозор қиймати камида 200 минг долларни ташкил этади. Бишкек шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мақсатбек Сазиқулов ҳибсга олинди. У шаҳар марказида дўконлар қуришга ноқонуний руҳсат берганликда айбланмоқда, деб хабар бермоқда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати. Баёнотда айтилишича, ўринбосар ўзига яқин инсон воситачилигида «тадбиркорларга…

Батафсил...

Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг фаол аъзоси қўлга олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан 26 мартда Ўш шаҳрининг аэропортида Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг «Таранчи» лақабли аъзоси қўлга олинганини билдиришди. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, у Жалолобод вилоятининг Чотқол тумани ҳудудидаги тоғ-кон ишхонасининг ишчиларини қўрқитиб, солиқ солган. Ҳозирда гумонланувчи МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил...

Ўшда кўчада ўтиб бораётган қизни ҳақоратлаган блогер беш суткага қамалди

Суд Нурболот Турганбпевни (Саянич) майда безориликда айбдор деб топиб, беш суткага қамоқ жазосига ҳукм қилди. У суд залидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўш вилоят суди матбуот хизмати хабар берди. Аввалроқ блогер Instagram’га вижео чиқариб, видеосида кўчада ўтиб бораётган қизни «жалаб» деб атаган. Видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида норозиликларга сабаб бўлгач, у милицияга олиб кетилган. У ерда блогер узр видеосини ёздириб,…

Батафсил...

Қирғизистоннинг «сиёсий ҳамёни». Собиқ божхона мулозими пул ювиш ва жиноий гуруҳ тузишда айбланмоқда

Собиқ божхоначи, сиёсий “ҳамён” – Қирғизистоннинг энг қудратли ва салбий маънодаги машҳур мулозимларидан бири. Сайловлар, парламентлар ва президентларни сотиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Бу одам АҚШ томонидан санкция қилинган “коррупционер амалдор”. Контрабанда ва пул ювишда айбдор деб топилган, биринчи марта журналистлар томонидан фош қилинган, аммо суд залидан озод чиқиб кетган одам. Ўтган йили мамлакат расмий мусулмон идорасининг янги қароргоҳини қуриб…

Батафсил...

Райимбек Матраимовга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди

Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари ва унинг 3 ака-укаси Озарбайжон пойтахти Бокуда ҳибсга олиниб, 26 март куни Бишкекка олиб келинган эди.  Бишкекнинг туман суди Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган Райимбек Матраимов ва ака-укаларига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади. Улар МХДҚ изоляторида 26 апрелгача сақланади. Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг…

Батафсил...

«Мадина» бозорининг эгаси Турсунтой Салимов ҳибсдан озод этилди

У 2023 йилнинг октябрида ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг жиноий йўл билан қўлга киритилган мол-мулкини легаллаштиришда ёрдам берганликда гумонланиб қўлга олинган эди. Жўқорғу Кенешнинг собиқ депутати, Бишкекдаги «Мадина» бозорининг эгаси Турсунтой Салимов МҲДҚ изоляторидан қўйиб юборилди. Унга нисбатан яшаш жойини тарк этмаслик эҳтиёт чораси қўлланилган. Бу ҳақида Бишкек туман судининг матбуот хизмати маълум қилган. У 2023 йилнинг октябрида ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг жиноий…

Батафсил...

Жазони ижро этиш хизмати «Женго» қамоқда вафот этганини рад этди

9 январда Жазони ижро этиш хизмати «Женго» лақаби билан машҳур криминал Кадирбек Досонов қамоқда вафот этди деган маълумотни рад этди. Бунга қадар ижтимоий тармоқларда уюшган жиноий гуруҳнинг аъзосини ўлдиришда гумонланиб Бишкекдаги №1 тергов қамоғида ўтирган Досонов вафот этгани ҳақида маълумот тарқаган. Бу маълумотни Досоновнинг адвокати Назгул Суйунбаева ҳам инкор қилди. Криминалга қарата Ўш шаҳрида қўзғатилган жиноий иш судга ўтгани маълум…

Батафсил...

«Вагнер» сафида жанг қилган қирғизистонлик 5 йилга қамалди

У «ёлланма жангарилик»да айбланмоқда. Қирғизистоннинг Норин вилояти суди Бекназар Бўруғул ўғлини “Вагнер” ХҲК сафида Украинадаги урушда қатнашгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. 27 ёшли Норин вилоятининг турғуни 2023 йил август ойида Россиядан қайтганда ҳибсга олинган эди. «Вагнер» сафига у Россия қамоқхоналаридан бирида жазо муддатини ўтаётганда қўшилган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг хабар беришича, ушбу шахсга нисбатан «ёлланма жангарилик» моддаси бўйича…

Батафсил...

Қирғизистон ҳукумати «кўча»га қарши рейдлардан кейин қамоқхоналарда ҳам тартиб ўрнатмоқчи

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев уюшган жиноятчиликка қарши кураш бу йил ҳам давом эттирилишини билдирди – эндиликда у қамоқхоналарда тартиб ўрнатмоқчи. Уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳақида Қамчибек Ташиев 2 январь куни Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманига сафари чоғида сўзлаган. Туман милициясига хизмат автомобилларини топшираркан, у яна бир бор жиноятчиликка қарши кураш мавзусидан гап очди ва кейинги босқич қамоқхоналар…

Батафсил...

Ола-Буқада 8 чегарачи контрабандада гумонланиб қўлга олинди

МХДҚ ушбу чегара пунктида контрабандадан ташқари ноқонуний миграция хизматлари ҳам йўлга қўйилганини аниқлаган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туманида контрабандада гумон қилинган саккиз нафар чегарачини қўлга олди. Бу ҳақда 19 декабрь куни МХДҚ матбуот хизмати хабар берди. Чегарачилар 17 декабрдан 18 декабрга ўтар кечаси «Баймак-автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида контрабандани ўтказиб юбораётган вақтда қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, ушбу назорат-ўтказиш…

Батафсил...

Депутат Эмил Жамғирчиевга нисбатан жиноий иш қайта очилди

Ҳамкасбининг иддао қилишича, депутатга нисбатан жиноий иш “у Кемпиробод сув омбори бўйича Ўзбекистон билан келишувга қарши овоз берганидан кейин”  қайта очилмоқда. Жўқорғу Кенеш депутати Эмил Жамғирчиевга нисбатан июль ойи охирида тўхтатилган жиноий иш қайта очилди. Бишкекнинг Первомайский туман суди матбуот хизмати маълум қилишича, қайта очилган иш бўйича суд мажлиси шу судда 7 декабрь куни бўлиб ўтади. У катта миқдорда пора олганликда…

Батафсил...

Қирғизистонда конни рейдерлик орқали ўзлаштирган ҳоким қўлга олинди

Мансабдорларнинг уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлигини текшириш амалиёти чоғида шаҳар ҳокими тадбиркордан кварц конини босқинчилик йўли билан олиб қўйганлиги аниқланди. Тўқтўғул шаҳар ҳокими конни босқинчилик йўли билан ўзлаштирганликда ҳамда уюшган жиноий гуруҳ аъзолигида гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди. Мансабдорларнинг уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлигини текшириш амалиёти чоғида шаҳар ҳокими тадбиркордан кварц конини босқинчилик…

Батафсил...

Юнон-рум кураши федерациясининг вице-президенти Ахрор Иминов тилхат билан бўшатилди

Биринчи май туман судининг 16 ноябрдаги қарори билан Юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Ахрор Иминовга нисбатан ҳимоя чораси ўзгартирилди. У 4 декабргача ҳеч қаёққа чиқмаслик ҳақида тилхат асосида бўшатилди. Маълумотни 23 ноябрда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати тасдиқлади.   Иминов, 11 октябрда қўлга олиш чоғида ўлдирилган криминал Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштиришда гумонланиб қўлга олинган. Унга «Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ёки унда…

Батафсил...

Колбаевга тегишли 720 хонадон давлат тасарруфига ўтди

Қамчибек Колбаев жиноий фаолият орқали ноқонуний равишда бойиб, доллардаги миллиардерга айлангани айтилмоқда. Ўғрибоши Колбаевга тегишли, ҳали қурилиши тугалланмаган 720 хонадон давлат мулки сифатида қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Медер Машиев 22 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Ушбу активлар Қамчибек ва унинг шериклари товламачилик ва босқинчилик йўли билан қўлга киритган мол-мулкни давлатга…

Батафсил...

Ўшда турғундан 220 минг сом талаб қилган жиноят оламининг икки вакили қўлга олинди

Ўш вилоятидаги Қорасув туманининг 25 ёшли турғунидан пул талаб қилган «криминалнинг жанубдаги маслаҳатчиси» билан яна бир гумондор қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ билдирди. Маълумотга кўра, жорий йилнинг сентябрь ойида жабрланувчининг уйига номаълум одамлар Mercedes Benz русумидаги машинада келиб, куч билан кимсасиз жойга олиб боришган. Гумондорлар турғунга «қарздорлигини» айтиб, тўламаса унинг ўрнига уйини ўтказиб беришини талаб қилишган. Жабрланувчи эса 220 минг…

Батафсил...
1 2 3 13