Элмирбек Иманалиевга «Меҳнат қаҳрамони» унвони берилди

Шу билан бирга, манасчи Рисбай Исковга «Қирғиз Республикасининг Халқ артисти», «Манас» театрининг директори Азиз Биймирза ўғлига «Данк» медали, оқин Баян Акматовга «Маданиятда хизмат кўрсатган» фахрий ном берилди. Оқин Изат Айдарқулова ва достончи Улукбек Токтоболот ўғли Фахрий ёрлиқ билан мукофотланишди.

Батафсил...

Бишкекдаги марказий истироҳат боғи ноқонуний иншоатлардан тозаланади

Боғ майдонининг учдан бир қисмини юқори лавозимдаги амалдорлар, катта тадбиркорлар ва депутатлар ўзаро бўлиб олганлиги айтилмоқда. Бишкекдаги «Отатурк» номидаги марказий истироҳат боғи ноқонуний қурилган иншоатлардан тозаланади. Пойтахт ҳокими Айбек Жунушалиев 16 апрель куни маълум қилишича, боғ ҳудудидаги ерларни жисмоний ва юридик шахсларга ажратиб бериш ҳақидаги 124 қарор бекор қилинмоқда. Боғ ҳудудидан ерларни яшаш ва тадбиркорлик фаолияти учун ажратиш ҳақидаги қарорларни…

Батафсил...

Ўзбекистон Қамбарота ГЭСи қурилишида иштирок этади

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари Норин дарёсида Қамбарота гидроэлектростанцияси (“Қамбарота-1” ГЭСи) қурилиши тўғрисидаги шартномани имзолашади. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги томонидан муҳокама учун ёйинланган ҳукуматлараро шартнома лойиҳасида айтилган. Шартномада ГЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш ва унинг эксплуатацияси доирасида томонлар ўртасидаги ҳамкорлик шартларини белгилаш режаланмоқда. Ҳужжатга мувофиқ, уч мамлакат томонидан белгиланган ташкилотлар Қамбарота ГЭСи томонидан ишлаб чиқариладиган бутун электр энергиясини сўзсиз…

Батафсил...

Қирғизистондан 60 дан ортиқ покистонлик ва бангладешликлар депортация қилинмоқда

Покистоннинг Қирғизистондаги элчиси Ҳасан Али Зайгам айтишича, ҳозирда мамлакатда 14 минг покистонлик яшамоқда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкекда миграция қонунчилигини бузган Покистон ва Бангладеш фуқароларини аниқлади. МХДҚ матбуот хизмати хабар беришича, 14 апрель куни ўтказилган тадбирлар давомида виза муддати ўиб кетган 64 нафар чет эллик фуқаро аниқланган. «Улар ишлаш учун мамлакатимизга қонуний йўл билан кириб келган. Бироқ аксариятида тегишли малака…

Батафсил...

Норинда тегажонликда гумонланган ўқитувчи ўзини осиб қўйди

Маълум бўлишича, ўқитувчи шаҳвоний ҳаракатлар қилиб, жинсий эҳтиёжини қондирмоқчи бўлган.  Қирғизистоннинг Норин шаҳрида вояга етмаган қизларга тегажонлик қилишда гумонланган ўқитувчи ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Озодлик радиосига Норин ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда. Аввалроқ бир нечта ўқувчи қиз Инстаграм ижтимоий тармоғида аноним тарзда ушбу инглиз тили ўқитувчиси томонидан тегажонликка учраганини айтган. Уларнинг айтишича,…

Батафсил...

Ала-Тоо майдони реконструкция учун ёпилади

Бишкекнинг марказий Ала-Тоо майдонида капитал таъмир ишлари олиб борилади. Майдонни «маданий ва туристик объект» қилиш учун арка, фаввора ҳамда савдо расталари янгиланади. Тахминий эскизлар тайёр.

Батафсил...

Бишкек ҳокимининг ўринбосари мансаб суиистеъмолида гумонланиб ҳибсга олинди

Сазиқулов ўз ваколати доирасидан чиқиб, дўкон қуриш учун шаҳарнинг қоқ марказидан давлатга қарашли ерни ажратиб берган. Ушбу ернинг бозор қиймати камида 200 минг долларни ташкил этади. Бишкек шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мақсатбек Сазиқулов ҳибсга олинди. У шаҳар марказида дўконлар қуришга ноқонуний руҳсат берганликда айбланмоқда, деб хабар бермоқда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати. Баёнотда айтилишича, ўринбосар ўзига яқин инсон воситачилигида «тадбиркорларга…

Батафсил...

Бишкек ИЭСда юз берган авариядан кўрилган зарар 69 млн сўмга, реконструкция ишлари 250 млн долларга баҳоланди

Жорий йил 2 февралига ўтар кечаси Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида юз берган авариядан кўрилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 69,6 миллион сўмни (782 минг доллар) ташкил қилади. Бу ҳақда 11 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИЭС директори Алпбек Садиров маълум қилди, дея хабар беради «Кабар». Матбуот анжуманида Бишкек иссиқлик электр станциясидаги авария сабабларини аниқлаш бўйича идоралараро комиссия ишининг натижалари тақдим этилди. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси…

Батафсил...

Қирғизистон Қозоғистонга сув тошқини муносабати билан гуманитар ёрдам жўнатади

Қирғизистон Қозоғистонга мамлакатда юз берган сув тошқинлари муносабати билан гуманитар ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда республика Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаровга таяниб, 24.kg нашри хабар берди. «Бишкек иссиқлик электр станциясида авария юз берганида, биз сўрамаган бўлсак-да, қўшни давлатлар бизга гуманитар ёрдам жўнатишди. Ҳозирги ҳолатда ҳам, гарчи ёрдам сўрамашмаган бўлишсада, биз уларга инсонпарварлик ёрдамини жўнатамиз», — деди Жапаров. Унинг аниқлик киритишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «бугун…

Батафсил...

Қирғизистондаги зилзила таъсири Наманган вилоятида ҳам сезилди

Жорий йилнинг 4 апрель куни Тошкент вақти билан соат 03:43 да Қирғизистонда содир бўлган 4 магнитудали зилзила таъсири Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ҳудудида ҳам сезилган. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, зилзила маркази шимоли-шарқий йўналиш бўйича Тошкент шаҳридан 261 километр узоқликда бўлган. Ер силкиниши кучи Наманганнинг Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида 2 баллга тенг бўлган.

Батафсил...

Қирғизистон фуқароси “террор хуружини ёқлаганликда” айбланиб Москвада қўлга олинди

Унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.  Апрель ойининг бошларида Москвада Қирғизистон фуқароси “террор хуружини ёқлаганликда” айбланиб қўлга олинди.Бу ҳақида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Россия Жиноят кодексининг 205-моддасига биноан, уни қамоққа олиш масаласи кўрилмоқда. Бу ҳақда Россия тергов органлари Қирғизистон ТИВга хабар берган. ТИВ қўшимча қилишича, зарурат туғилса, гумонланувчига барча ҳуқуқий-консуллик ёрдам берилади.…

Батафсил...

Татаристондаги дронлар ҳужумида қирғизистонлик яраланди

Украина чегарасидан 1300 км узоқ бўлган Россия ҳудудидаги мўлжалларга украин дронларининг ҳужуми илк бор кузатилмоқда. Татаристоннинг Елабуга шаҳридаги объектларга Украин дронларининг ҳужуми натижасида 17 ёшли Қирғизистон фуқароси жабрланган. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигии маълум қилди. Қирғизистонлик йигит ўрта даражадаги тан жароҳатларини олган. Дрон ҳужуми натижасида жами олти киши жабрланган. Татаристондаги нефть заводи ва «Алабуга» махсус иқтисодий зонасидаги объектларга дронлар…

Батафсил...

Қирғизистонда 5 апрелдан Россиянинг «Мир» карталарини қабул қилинмайди

Аввалроқ бу карталар билан ишлашни Арманистоннинг деярли барча банклари, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Вьетнам ва Туркиянинг айрим банклар ҳамда Samsung Pay ва Apple Pay тизимлари тўхтатган эди. Қирғизистонда 5 апрелдан Россиянинг «Мир» банк карталарига хизмат кўрсатилмайди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг «Элкарт» миллий тўлов тизими сайтида маълум қилинди. Бунга сабаб Украинага босқинидан сўнг Россияга нисбатан киритилган АҚШ санкциялари бўлди. Қирғизистонда банкоматлар энди «Мир»…

Батафсил...

Ўшдаги юк ташувчилар Ўзбекистонга киришда муаммоларга учраётганидан шикоят қилмоқда

Ўзбекистон 2024 йил 1 апрелдан Қирғизистондан кираётган юк машиналаридан махсус рухсатнома талаб қила бошлаган. Ўшда юк машина ҳайдовчилари 2 апрель куни Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ваколатхонаси олдида намойиш ўтказди. Улар қўшни Ўзбекистонга киришда муаммоларга учраётганидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда Озодлик радиосининг қирғиз хизмати хабар бермоқда. Намойишда Хитойдан юк ташувчи 100 га яқин ҳайдовчи иштирок этган. Улар Хитойдан Ўзбекистонга юк олиб…

Батафсил...

Қирғизистонда 2139 киши мулкини легаллаштирди

Айни вақтда 66 кишининг активи 100 млнлик бўсағадан ортганидан, улар бюджетга 1 млн сом миқдорида бир марталик тўлов тўкканга мажбур бўлишди. Шу билан улар умумий миқдори 6,6 млрд сомлик активини легаллаштиришди. Активларини декларациялаган одамларнинг исм-фамилияси, шунингдек улар декларациялаган активларнинг турлари ошкор қилинмади, ундан ташқари, энди лгелла бўла бошлаган активларнинг умумий миқдори номаълум қолмоқда. 2024 йилнинг февралида президент Садир Жапаров ўзининг…

Батафсил...

Жалолобод: Фуқарони қўлга олишда куч қўллангани учун милициянинг бошлиғи, унинг ўринбосари ишдан бўшатилди

«Милиция ходимлари жамоат жойида гумондор сифатида хамон аниқланмаган шахсни огоҳлантиришсиз қўлга олгани акс этган видео тарқалиб, жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинди . Милиция ходимларининг обрўсига путур етгказгани учун Жалолобод ИИБ бошлиғи Жениш Абитов ва унинг ўринбосари Иляс Қасимбаев ишдан олиниб, 13 ходимга тартиб жазоси берилди», —дейишди ИИВнинг матбуот хизматидан. Аввалроқ ижтимоий тармоқда милиция фуқарони қўлга олишда куч қўллангани тасвирланган видео…

Батафсил...

Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг фаол аъзоси қўлга олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан 26 мартда Ўш шаҳрининг аэропортида Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг «Таранчи» лақабли аъзоси қўлга олинганини билдиришди. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, у Жалолобод вилоятининг Чотқол тумани ҳудудидаги тоғ-кон ишхонасининг ишчиларини қўрқитиб, солиқ солган. Ҳозирда гумонланувчи МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил...

Бишкек ва Чуй вилоятида кучли шамол деб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Табиий офат оқибатларини баҳолаш мақсадида Фуқаро муҳофазаси хизматларининг мобил гуруҳлари ташкил этилди. Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида кучли шамол фавқулодда ҳолат жорий этилишига олиб келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 28 март куни Бишкек ва Чуй вилоятида секундига 18-26 метр тезликда кучли шамол бошланган, вайронагарчиликлар юз берган ва қурбонлар бор. Барча хизматлар узайтирилган иш режимига ўтди.…

Батафсил...

Ўшда кўчада ўтиб бораётган қизни ҳақоратлаган блогер беш суткага қамалди

Суд Нурболот Турганбпевни (Саянич) майда безориликда айбдор деб топиб, беш суткага қамоқ жазосига ҳукм қилди. У суд залидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўш вилоят суди матбуот хизмати хабар берди. Аввалроқ блогер Instagram’га вижео чиқариб, видеосида кўчада ўтиб бораётган қизни «жалаб» деб атаган. Видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида норозиликларга сабаб бўлгач, у милицияга олиб кетилган. У ерда блогер узр видеосини ёздириб,…

Батафсил...
1 2 3 49