Қирғизистоннинг «Абдиш-Ота» жамоаси ОФК кубогидаги иштирокини якунлади

Кантнинг «Абдиш-Ота» клуби Австралиянинг Госфорд шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё Футбол Конфедерацияси кубоги зоналараро финалининг жавоб учрашувида маҳаллий «Сентрал Коуст Маринерз»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, икки учрашув натижасига кўра турнирни тарк этади. Бишкекда бўлиб ўтган ОФК кубоги минтақалараро финалининг ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи учрашуви 1:1 ҳисобида якунланганди. Шундай қилиб, иккала жамоа ҳам муваффақиятга эришиш имкониятларини сақлаб қолганди. Энг муҳим ўйин…

Батафсил...

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари футзал бўйича Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари футзал бўйича Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси 100 фоизлик натижа билан В гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси Австралия (3:2), Ироқ (4:1) ва Саудия Арабистонини (3:1) мағлуб этди. Ироқликлар гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Барча ўйинлари 24 апрель куни бўлиб ўтадиган чорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам билан тўқнаш келади. Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари С гуруҳидан…

Батафсил...

Футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубогининг амалдаги ғолибини мағлуб этди

Футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида қитъанинг амалдаги чемпиони Япония терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Айни пайтда Қирғизистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 51-ўринда турган кучли ўрталик жамоаси саналади. Япония Осиё Кубогининг амалдаги ғолиби ва рейтингда 12-ўринни эгаллаб турибди, шунинг учун ғалабани сенсацион деб ҳисоблаш лозим. Қирғизистонлик футзалчилар учрашувни ўта шиддатли бошладилар ва юқори босим билан рақибларини…

Батафсил...

Қирғизистон терма жамоаси 2023 йилги Осиё Кубогидаги илк ўйинда мағлуб бўлди

Қирғизистон терма жамоаси Осиё Кубоги—2023 гуруҳ босқичининг биринчи турида Таиланд термасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Қирғизистонликлар Осиё кубогига жиддий шахсий йўқотишлар билан етиб борди – Валерий Кичин, Эрбол Атабаев ва Алимардон Шукуров жароҳат олди. Ўз навбатида, Таиланд терма жамоаси турнир бошланишига бир ой қолганда мураббийини алмаштирди, аммо бу ҳолат пировардида таиландларнинг ўйинига катта таъсир кўрсатмади: улар тобора хавфлироқ ҳужум қилишди, қирғизистонликлар эса вақти-вақти…

Батафсил...

Қирғизистонлик футболчи Туркия ёшлар терма жамоасига чақирилди

Туркиянинг «Анқарагужу» ҳужумчиси, қирғизистонлик 17 ёшли Сирожиддин Остонақулов Туркия U-18 термасига чақирилди. Бу ҳақда Yurtspor хабар берди. Нашрнинг аниқлик киритишича, Остонақулов Туркия фуқаролигини олиш тартиб-таомилидан ўтган, «бу бир мунча вақт давом этган» ва мамлакат ёшлар терма жамоасига киритилган ва жамоанинг 13 январь куни Анталияда бошланадиган йиғинида иштирок этади. Сирожиддин Остонақулов асли ўшлик. 12 ёшида Туркияга кўчиб ўтади ва «Анқарагужу» академиясига ўқишга киради. У ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаган.…

Батафсил...

Қирғизистонлик футзал ҳаками расман Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Қирғизистонлик арбитр Нурдин Букуев футзал бўйича жаҳон чемпионатларининг энг кўп ўйинларини бошқарган ҳакам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан сертификат олди. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи (КФИ) матбуот хизмати хабар берди. Букуев ўтказилган жаҳон чемпионатлари сони бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. У тўртта жаҳон чемпионатида ишлаган: Бразилия (2008), Таиланд (2012), Колумбия (2016) ва Литвада (2021). Сертификат ҳакамга КФИ президенти Медербек Содиқов томонидан 21 ноябрь куни Қирғизистон ва Уммон…

Батафсил...

Садир Жапаров икки спортчига уй совға қилди

Президент Садир Жапаров спортчилар Нурдин Рустамбек ўғли ва Амантур Исмаиловга уйларнинг калитларини топширди. Бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлиги маълум қилди.  Нурдин Рустамбек ўғли — боксчи ва ёшлар орасида икки марта Осиё чемпиони, Амантур Исмаилов грек-рим стилидаги спортчи ва Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби. Жалолобод шаҳридаги «Курманбек» стадионида Шаҳар кунига бағишланган тадбир давомида Жапаров спортчиларнинг меҳнатини баҳолаб, қўллаш — мусобақаларда ғолиб…

Батафсил...

Спортчи Сардана Трофимова Осиё ўйинларида бронза медални қўлга киритди

Қирғизистонлик спортчи Сардана Трофимова Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларида бронза медалининг эгаси бўлди. Бу ҳақда 5 октябрда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги билдирди. У спортчи қизлар орасида ўтган марафон дисциплинасида 41 чақиримни 2 соат 28 дақиқа 41 сонияда босиб ўтди. Бу мусобақада биринчи ўринни олган баҳрайнлик Юнис Чебичи Чумба марра чизиғини 2 соат 26 дақиқа 14 сонияда…

Батафсил...

Жоламан Шаршенбеков Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Қирғизистоннинг кураш бўйича полвони Жоламан Шаршенбеков Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. У грек-рим кураши бўйича 60 кг вазнда иштирок этди. Финал баҳсида Шаршенбеков япониялик Айата Сузукини курагини ерга теккизиб, муддатидан аввал мағлуб этди. Бу Қирғизистон терма командасининг шу Осиё ўйинларидаги иккинчи олтин медали. Бунга қадар дзюдочи Эрлан Шеров олтин совринни олган. Шунингдек, миллий терма жамоанинг ҳисобида иккита…

Батафсил...

Жаҳон чемпионати: Қирғизистон полвонлари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади

Қирғизистоннинг кураш бўйича миллий терма жамоаси Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни олди. Қирғизистонлик полвонлар жаҳон биринчилигида ўлка ҳисобига беш медаль олиб келди. Олтин медални Айсулуу Тинибекова, Акжол Махмудов ва Жоламан Шаршенбеков олса, кумуш медални Айпери Медет қизи қўлга киритди. Бронза медалга Тайирбек Жумашбек ўғли муносиб деб топилди. Жаҳон биринчилиги 16-24 сентябрь кунлари Сербияда ўтказилди. Спортчилар…

Батафсил...

Айсулуу Тинибекова учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди

21 сентябрда полвон Айсуулу Тинибекова учинчи марта кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Курашчи Сербияда ўтаётган Жаҳон чемпионатининг финал учрашувида 62 килограммгача бўлган вазнда куч синашиб, япониялик Сакура Мотокини 4:1 ҳисобида енгиб олди. Айсулуу Тинибекова Қирғизистоннинг спорт тарихида уч марта жаҳон чемпиони бўлган биринчи спортчи бўлди. Бунгача у 2019 ва 2022 йиллари жаҳон чемпионлигида олтин медалларни олган. Спортчи чемпионатда Польша, Молдова…

Батафсил...

Айпери Медет қизи Жаҳон чемпионатида финалга чиқиб, Париж Олимпиадасига йўлланма олди

Қирғизистонлик спортчи Айпери Медет қизи Сербияда ўтаётган кураш бўйича Жаҳон чемпионатида финалга чиқди. Медет қизи 76 кг оғирликда куч синашиб, финалга мусобақасининг 1/16 чиқди. У руминиялик, беларусиялик ва канадалик рақибларини енгиб, ярим финалда колумбиялик Татьяна Рентерионининг курагини ерга теккизиб, ғолиб бўлди. 20 сентябрда финалда қирғиз спортчиси жаҳон чемпиони номини олиш учун япониялик Юка Кагами билан гиламга тушади. Рrosports.kg портали билдиришича,…

Батафсил...

«Абдиш-Ата-2» футбол клубининг 19 ёшли ўйинчиси Абилкасимов автоҳалокат оқибатида вафот этди

«Илбирс» ва «Абдиш-Ата» футбол клубларининг 19 ёшли собиқ ҳужумчиси Ааламбек Абилкасимов йўл транспорт ҳалокатида вафот этди. Бу ҳақда Қирғиз футбол иттифоқи билдирди. «Ёрқин хотирангиз ёдимизда! Бутун футбол жамоаси мотамда», — дейилади билдирувда. Футболчи 2019 йили U-16 Осиё кубогининг саралаш ўйинларида Ливаннинг терма жамоаси билан бўлган учрашувнинг 41-дақиқасида алмашиш билан чиқиб, 2 гол киритиб ўйин натижасини 0:2 ҳисобида ўзгатирган. Абилкасимов «Илбирс»…

Батафсил...

Полвон Тайирбек Жумашбек ўғли Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Қирғиз полвони Тайирбек Жумашбек ўғли Сербияда бўлаётган кураш бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда 17 сентябрда Қирғизистоннинг кураш бўйича федерацияси билдирди. Эркин кураш бўйича полвон 61 килограмм оғирликда куч синашиб, дастлабки учрашувда озарбайжонлик спортчини, кейин туркиялик спортчини мағлуб қилди. Ярим финалда АҚШлик рақибига мағлуб бўлиб, бронза медаль учун бўлган беллашувда япониялик спортчини ортда қолдирди. Жумашбек ўғлининг медали…

Батафсил...

Бишкекда самбо бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Тожикистон терма жамоаси мусобақада иштирок этишдан бош тортди

Қирғизистон пойтахти илк бор самбо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 11—13 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган турнирда сайёрамизнинг энг кучли самбистлари – 50 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади, деб хабар беради Халқаро САМБО федерацияси. Мусобақалар учта йўналиш – аёллар спорти, эркаклар спорти ва жанговар самбо бўйича ўтказилади. Турнирда иштирок этиш учун Австралия, Баҳрайн, Боливия, Бразилия, Буюк Британия, Венесуэла,…

Батафсил...

Бишкекда Европа сармояси ҳисобига 22 минг томошабинга мўлжалланган янги стадион қурилади

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров топшириғига кўра, жорий йилнинг август ойида янги стадион қурилиши бошланади. У пойтахтнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашади, деди давлат раҳбари матбуот котиби Эрбол Султонбоев. У келажакдаги стадионнинг эскизини нашр этди. Султонбоев стадион қурилиши билан Европадан бу борада кўп йиллик тажрибага эга компания шуғулланишини таъкидлади. “Асосий маблағ Европа инвестициялари бўлади. Қурилишнинг тахминий муддати икки йил”, деди у. Бир…

Батафсил...

Осиё Кубоги: Қирғизистон ва Тожикистон дуранг ўйнади

Футбол бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги–2023 саралаш босқичи доирасида ўз уйида Тожикистон терма жамоаси билан дуранг ўйнади. Ўйин 0:0 ҳисобида омадсиз якунланди. Қирғизистон ва Тожикистон 7 очкодан жамғарган бўлсада, тожикистонликлар тўплар фарқи туфайли саралаш босқичини ўз гуруҳида биринчи ўринда якунлади. Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари бугунги ўйин натижаси қандай бўлишидан қатъий назар, Осиё Кубоги–2023 йўлланмасини қўлга киритиб бўлди.…

Батафсил...

Қирғизистоннинг камончилари Тошкентдаги мусобақада қантнашади

Камон отиш бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси аъзолари 22-27 февраль кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Alpomish va Barchinoy» халқаро турнирида қатнашадилар. Бу ҳақда Ёшлар, жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.   Ушбу мусобақада Қирғизистоннинг камон отиш бўйича терма жамоаси қуйидаги таркибда кўрсатилган:   Асел Шарбекова, халқаро миқиёсдаги спорт устаси; Улуқбек Қурсаналиев, спорт устаси; Айтурган…

Батафсил...

Қирғизистонлик ҳакам Ўзбекистон – Аргентина учрашувини бошқаради

Қирғизистонлик футзал мутахассиси, ФИФА рефериси Нурдин Букуев Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқаради. Бу ҳақда мамлакат спорт ассоциацияси хабар берди. Бугун, 2 февраль ва эртага, 3-феврал куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. «ФИФА рефериси Нурдин Букуев Ўзбекистон футзал ассоциациясининг талабига биноан учрашувни бошқариш учун таклиф қилинган», – дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз,…

Батафсил...
1 2 3 4