Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги аҳоли ўртасида жанжал чиқди

Боткен вилояти, Ҳайдаркон шаҳарчаси, Чечме овули ва Ўзбекистоннинг Сўх анклавининг халқи ўртасида жанжал чиқди. Икки томон бир-бирига тош отишмоқда. Ҳукуматнинг вилоятдаги ваколатхонасининг маълум қилишича, жанжал ҳудуддаги сув талашувидан келиб чиққан. Маҳаллий ҳокимият миқиёсида музокаралар бўлиб ўтмоқда. Тош отишувлардан қирғизистонликлар орасида боши ёрилиб, шифохонага юборилганини, «Портер» русусимдаги машиналар пачоқлангани бор эканини маҳаллий аҳоли вакиллари маълум қилмоқда.

Батафсил...

МХДҚ ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рўзиевни қўлга олганини билдирди

МХДҚ инсон ҳуқуқлари фаоли Комил Рўзиевни қўлга олди – бошқарма уни фирибгарликда ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбламоқда, аммо бу ҳаракатларнинг қурбони бўлганлар ҳақида ҳеч нарса билдирилмаган. Ҳуқуқ ҳимоячиси Қоракўл шаҳридаги тергов ҳибсхонасига киргизилди. Комил Рўзиев – аҳолига ёрдам кўрсатувчи «Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари. Мазкур ташкилот фаолиятидаги сўнгги икки ҳолат оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.  Шу йилнинг апрель ойида Рўзиев…

Батафсил...

СOVID-19: 31-майда 26 ҳолат қайд қилиниб, 57 бемор соғайди

Қирғизистонда 31 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 26 та ҳолат аниқланиб, 57 нафар бемор даволаниб чиққан. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Мулозимнинг айтишича, тожливирус инфекциясини юқтириб олганлар, Бишкек шаҳрида– 7,  Чуй вилоятидан – 3, Ўш шаҳрида – 3, Ўш вилояти — 1 шунингдек Норин вилоятида – 12 нафарни ташкил қилмоқда . Шунингдек бир кеча кундуз давомида 57 нафар…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 1722тага етди

Қирғизистонда 30 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 60 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Мулозимнинг айтишича, тожливирус инфекциясини юқтириб олганларнинг 35 нафари Бишкек шаҳридан– 23  Чуй вилоятидан – 1, Норин вилоятида – 32  шунингдек Россиядан қайтганлар — 2,  курсантлар орасида — 2 ҳолат қайд қилинган. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 25 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди.…

Батафсил...

Олма-Oтада 30 майдан масжидлар очилади

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 30 майдан ибодатхоналар ўз фаолиятини қайта бошлайди. КТК телеканали хабарига кўра, бунга оид қарор шаҳар бош санитар врачи Жандарбек Бекшин томонидан чиқарилган. Айни пайтда жамоа бўлиб диний маросимлар ўтказиш учун тақиқ сақланиб қолади. Бу ерда гап жума намозлари, черковлардаги шанба ва якшанба кунги ибодатлар ҳақида бормоқда. Мазкур чеклов коронавирус инфекциясини тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган. Ибодат чоғида…

Батафсил...

Қубатбек Бўрўнов: Қирғизистонда карантин тартиби қайта жорий қилинмайди

Бишкек ва Ўш шаҳарларида коронавирус пандемияси сабабли  карантин тартиби қайта жорий қилинмайди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнов бугун, 29-майда, брифинг вақтида саволларга жавоб бераётиб, маълум қилди. Бўрўнов шу кунгача карантин тартиби жорий қилинганини такидлади. — Кўпчилик одамлар ушбу тартиб қоидаларига амал қилишмаяпти. Агар биз карантин қоидаларига қатъий риоя қилганимизда ҳозирги ҳолатлар рўй бермас эди, — деди бош вазир ўринбосари.

Батафсил...

Бош вазирнинг олий таълим олгани шубҳа остида, ҳукумат эса жавоб қайтарди

Ижтимоий тармоқларда бош вазир Муҳаммадкалий Абилғазиевнинг олий таълим олгани тўғрисида олган дипломининг қонунийлигини гумон остига олишди. Фаол Айбек Хакимов Facebook’ даги ўз саҳифасида хабар беришича, у ва унинг курсдошлари Абилғазиев улар билан Қирғизистон Халқаро университетида бирга ўқиганини эслай олишмайди, ваҳоланки, бу бош вазирнинг таржимаи ҳолида кўрсатиб ўтилган. «Таржимаи ҳолида кўрсатилишича, Абилғазиев 1997 йили Қирғизистон Халқаро университетининг иқтисодиёт ва бизнес факультетини тамомлагани…

Батафсил...

5-июндан болалар боғчаси иш бошлайди, 8-июндан эса ички парвозлар йўлга қўйилади

Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнов 29-майдаги брифингда маълум қилди. Бўрўновнинг айтишича, болалар боғчаси фаолияти ноилож йўлга қўйилмоқда. Бош вазир ўринбосари болалар боқчаларидаги санитар талаблар билан қоидаларнинг сақланишини назорат қилиниши такидланди. Унга кўра болалар боғчасини иш-фаолиятига боғчаларнинг ҳусусийлигига қарамай, маҳсус тузилган комиссиянинг қарори асосидагина руҳсат берилади.  «Буни биз болалар орасида коронавирус инфекциясининг ёйилиб кетишини олдини олиш учун қилмоқдамиз. Санитар-эпидемиологик…

Батафсил...

Ўшдаги туғруқхонада янги туғилган 5 чақалоқда коронавирус аниқланди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда ва Норин вилоятида коронавирус вазияти мураккаблигича қолмоқда. Бу ҳақда 29 майда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усенбаев маълум қилди. “Бишкекда бир қатор тиббиёт муассасаларида: онкология ва юқумли касалликлар шифохонасида, қатор оилавий тиббиёт марказларида вирус тарқалиб, касалланганлар сони кўпайди. Норинда ҳам вилоят касалхонасида коронавирус аниқланди. Бу вилоятда ички ишлар бошқармаси ходимлари орасида ҳам коронавирус юқтирганлар кўпайиб, вазият бир…

Батафсил...

«30 минг операция». Қирғизистонлик хирург Мамбет Мамакеев Гиннесслар рекорди китобига кирди

92 ёшлик хирург Мамбет Мамакеев энг узоқ вақтдан буён хирург бўлиб фаолият олиб бораётган шифокор сифатида  Гиннесслар рекорди китобига қайд қилинди. Бу ҳақда ушбу ташкилотнинг расмий сайтида хабар қилинмоқда. Хабарга кўра, рекорд 2020-йилнинг 29-февралида қайд қилинган. Шу кунгача Мамакеев хирург сифатида 67 йил 181 кун ишлагани айтилмоқда. Бундан ташқари тиббиёт соҳасидаги мувафақиятлари учун Қирғизистоннинг фаҳрий фуқароси номи берилгани ҳақида ҳам сайт…

Батафсил...

Сўўрўнбай Жээнбеков Москвадаги Ғалаба Парадида иштирок этади

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай бай Жээнбеков Москвада Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган парадда иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Толгонай Стамалиева маълум қилди. Аввалроқ Россиянинг айрим ОАВ Жээнбеков парадда иштирок этиши ҳақида ёзди. 26 май куни Россия президенти Владимир Путин парад ўтадиган санани эълон қилди ва унга тайёргарлик кўришни топширди. Парад 24 июнда…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 68 ҳолат қайд қилинди

Қирғизистонда 29 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 68 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Мулозимнинг айтишича, тожливирус инфекциясини юқтириб олганларнинг 35 нафари Бишкек шаҳридан (Бишкек шаҳрида – 9 + 26 Россиядан қайтган курсандлардир) Чуй вилоятидан – 5, Ўш шаҳрида – 2, Боткен вилояти — 1 шунингдек Норин вилоятида – 4 Россиядан қайтганлар — 21 улар орасида…

Батафсил...

Тожливирус: Халқаро ташкилотлар ва чет давлатлардан келаётган инсонпарварлик ёрдамлари

Тожливирусга қарши курашиш мақсадида халқаро ташкилотлар ва чет давлатлардан инсонпарварлик ёрдамлари келмоқда. Республика тезкор штабининг маълумоти бўйича, 9-мартдан 25-майгача 38 минг 653 (38 653) дона ҳимоя воситалари (костюм, кўз ойнак, бахила ва қўл қоп) келди. Сунъий нафас олиш ускунаси – 18; Кислород берувчи ускуна – 52; Қўл билан нафас олдирувчи ускуна – 40; ПЧР-тестдан – 2684; Экспресс-тест – 146 000;…

Батафсил...

Порахўрларни парламентга келишини тақиқловчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

«Қирғизистон Республикаси Олий Кенгаши депутатининг мақоми ҳақидаги» қонунга ўзгартириш киритиш лойиҳа 28-майдан бошлаб жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизматининг раҳбари Ибраим Нурақун ўғли маълум қилди. Қонун лойиҳасида ҳозирги қонунга «ҳориждаги банкларда яширин ҳисоби бўлганлар,  319-модда («Порахўрлик») билан судланганлар ва уларнинг яқин қариндошлари  парламент депутати бўла олмайди» деган ўзартириш киритиш таклифи бўлган. Қонун лойиҳаси Тазабек Икрамов томонидан ташаббус қилинмоқда.…

Батафсил...

Қирғизистонда 1 июндан барча давлат ташкилотлари иш бошлайди

Қирғизистон ҳукуматининг 28 майда билдиришича, 1 июндан бошлаб барча вазирликлар, давлат ташкилот ва муассасалари, ҳукуматнинг вилоятлардаги махсус вакиллари ва уларнинг ходимлари ишга чиқиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Айни пайтда иш жойигача жамоат тарнспортида бориш имконияти бўлмаган ходимлар иш фаолиятини уйда қолган ҳолда давом эттириши мумкин. 25 майдан Қирғизистонда жамоат транспорти ҳаракатланишига рухсат берилган эди. Бундан ташқари бир қатор корхоналар ва…

Батафсил...

Ўш шаҳрида 3 нафар машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди

Ўш шаҳрининг марказий кўчаларининг бирида уч нафар енгил автомашина иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармалиги маълум қилди. Воқеа Қурманжон дадҳо ва Алишер Навоий кўчаларининг чорраҳасида содир бўлган. Юқори тезликда келаётган «ДЭУ Матиз» русумидаги машина қарама-қарши томонда келаётган  «Тойота» машинаси билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг «Тойота» машинаси йўл ёққасидаги «ДЭУ Матиз» машинасини уриб юборган. Фалокат оқибатида йўл…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги омборда ёнғин чиқди

Ўш шаҳридаги омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда 27 куни ФВВдан маълум қилишди. Маълум бўлишича, фалокат шаҳарнинг Қорасув кўчасида содир бўлган. Ёнғин натижасида омборнинг  ички қисмидаги 108 квадрат метр жойи, 2 дона музлатгич ва бир қанча буюмлар куйиб кетган. Шунингдек шаҳарнинг Амир Темур шаҳарчасидаги Беш-Капа кўчасида 1 гектар майдондаги қуриган ўсимликлар ёниб кетган. Ҳозирда ушбу фалокатларнинг сабаблари ўрганилмоқда.

Батафсил...

Новқат бозоридаги мева-сабзавотларнинг нархлари

Новақат туманида помидор кўчати  (Голландия навлари) 1 сомдан сотилаётган бўлса, помидорнинг ўзи(1 кг) 60-80 сомга сотилмоқда. Сабзавот ва меваларнинг нархи: – Бодринг кўчати(1 туп) 10 сом, бодирингнинг ўзи 1 кг 25 сом; – Карам кўчати (1 туп) 0,7-1 сом, карамнинг 3 донаси10 сом. Шунингдек навларига қараб 1 туп кўчатни 5 сомгача сотишмоқда; – Аравон туманидан олиб келинган қўқон гилос 80…

Батафсил...

Қирғизистон коронавирусга қарши курашиш учун донорлардан 462 млн доллар олади

Қирғизистон Республикаси оператив штаби коронавирусга қарши кураш учун халқаро молия институтларидан моддий ёрдам жалб қилинганини маълум қилди. Штаб маълумотига кўра, бугунги кунда 462 млн доллардан кўпроқ ёрдам борасида келишувга эришилган. Халқаро валюта жамғармасидан 242 млн доллар кредит келиб тушди, маблағлар республика бюджетини тўлдириш учун йўналтирилди. Осиё тараққиёт банк 100 млн доллар ажратади, шундан 25 млн доллари грант бўлиб, учта транш…

Батафсил...

Қирғизистондаги банкларда доллар 74 сомдан сотилмоқда

Бугун, 28-май соат 09:30да Қирғизистондаги банкларда доллар курси 73,1-73,6  сом (ҳарид қилиш) ва 73,9-74  (сотувда) баҳоланмоқда. — Евро 79,5-80,6  сом (ҳарид қилиш) ва 81,2-82,5  сом (сотувда); — Рубль 1,01-1,03 сом (ҳарид қилиш) ва 1,036-1,07 сом (сотувда);

Батафсил...
1 2 3 11