Қамоқда вафот этган ҳуқуқбон Азимжон Асқаров Ўзбекистонда дафн этилди

Қирғизистон қамоқхонасида вафот этган ҳуқуқбон Азимжон Асқаров, 31 июль куни Тошкентда дафн этилди. Марҳумнинг ўғли Шерзод Асқаровнинг айтишича, отаси пешиндан сўнг, Тошкентдаги  “Дархон ота” қабристонига ерга берилган. “Дадамни бугун тонгда Ўшдан Тошкентга олиб келдик ва пешиндан кейин қабрга қўйдик”, дейди Шерзод. Унинг сўзларига кўра, Азимжон Асқаров оиласига, вафот этган тақдирда, жасадини Ўзбекистонга олиб кетишни ва ўша ерда дафн қилишни васият…

Батафсил...

Қирғизистонда бир йилда 1730 киши қандли диабетдан вафот этди

Ўтган йили Қирғизистонда 1730 киши қандли диабетдан вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош эндокринологи Наталя Добринина 31 июль куни маълум қилди. Унга кўра, 2018 йилда 1536 киши қандли диабетдан вафот этган. «2020 йилнинг 1 январь ҳолатига 62 минг 878 киши қандли диабет билан касалланган. Улар орасидан 2499 нафар бемор қандли диабетнинг 1-тоифаси билан қайд қилинган. Беморлар орасида 475…

Батафсил...

Эртага Ўш-Новосибирск йўналишидаги самолёт учади

Ўшдан Новосибирск йўналишидаги  навбатдаги рейс эртага, 1 август соат 17: 45да жўнайди. Россиянинг Ўшдаги бош консуллиги йўловчилар рўйхати эълон қилинганини маълум қилди. Йўловчилар аэропортга 5 соат аввал келишлари керак.

Батафсил...

Азимжон Асқаровнинг жасади «Дўстлик» чегарасидан Ўзбекистонга ўтказилиб, Тошкентга олиб кетилди

Бугун, 31 июль куни тонгда қамоқда вафот этган Азимжон Аскаровнинг жасади Бишкекдан Ўш шаҳри яқинидаги «Дўстлик» чегарасига олиб келинди. Жасадни олиб келган мурҳумнинг рафиқаси Ҳадича Асқарова маълум қозоғлар текширилганидан сўнг, Ўзбекистонга ўтишига руҳсат берилди. Чегаранинг у тарафида Азимжон Асқаровнинг ўғли Шерзод кутиб олди. Марҳум ҳуқуқбон бугун Тошкентда дафн қилиниши кутилмоқда. 25 июль куни Бишкекдаги қамоқхонада вафот этган Азимжон Асқаровнинг жасадини…

Батафсил...

Ўшда гуруч контрабандаси билан шуғулланган ҳайдовчи қўлга олинди

Ўш вилояти ҳудудига 7 тонна гуручни ноқонуний олиб келаётган шахс қўлга олинди. Божхона ходимлари томонидан Қирғизистон фуқароси А.Б.М. бошқарувидаги “КамАЗ” тўхтатилиб, текширилган. Натижада қўшни давлатдан 7000 кг оқ гуруч мамлакатга ноқонуний олиб кирилганлиги аниқланди. Маҳсулот нархи 735 минг сомни ташкил қилади. Ушбу ҳолат Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида қайд этилди.

Батафсил...

COVID-19:31-июлда 662 янги ҳолат қайд қилиниб, 14 киши вафот этди

Сўнгги сутка давомида Қирғизистонда 14 киши тожливирусдан вафот этди. Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, янги қайд қилинганлар  ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланган: Унга кўра, Бишкек шаҳрида  — 2, Ўш шаҳрида — 1, Чуй вилоятида — 3, Норин вилоятида —1, Иссиқкўл вилоятида — 4,   Боткен вилояти — 1 бемор вафот этди. Тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1,378 кишини…

Батафсил...

Қирғизистон асосан қайси давлатлардан товарларни импорт қилади?

Қирғизистон асосан 5 мамлакатдан маҳсулотларни импорт қилади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси материалларида айтилади. 2020 йилнинг 5 ойи давомида 1 миллиард 360,5 миллион долларни ташкил этди. Импорт бўйича асосий шерик-давлатлар: – Хитой – поябзал – 26,4 млн. доллар, синтетик матолар – 3,9 млн. доллар, кийим-кечак ва кийим-кечак буюмлари – 13,9 миллион долларга, электр машиналари ва жиҳозлари – 48,4 миллион долларга;…

Батафсил...

Жалолобод вилоятида Ҳайит намози ўқилмайди

Эртага, 31-июль куни, Жалолобод вилоятида ҳозирги вазият туфайли Қурбон ҳайити намози жамоат бўлиб ўқилмайди. Шу муносабат билан вилоят милициясининг вакиллари фуқароларга тушунтириш ишларини олиб бормоқда, дея хабар беради Жалолобод вилояти ИИБнинг матбуот хизмати. Тушунтириш тадбирларида ҳозирги вазиятни тўғри қабул қилиб, бир-бирларининг уйларига боишни чеклайди ва зарурат бўлмаганда уйдан чиқмасликни эслатишмоқда. Милиция шунингдек, одамларни юқумли касалликлардан узоқ туришга ва тегишли санитар…

Батафсил...

Грипп: Кузда 800.000 доза вакцина ҳарид қилинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги гриппга қарши 800 мингдан ортиқ вакциналарни сотиб олади. Бу ҳақда Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитар-эпидемиология назорати бўлимининг бошлиғи Динагул Ўтўрбаева маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, нафас олиш йўллари касалликларининг олдини олиш ва уларнинг иккинчи тўлқини бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11 мингдан ортиқ гриппга қарши вакциналарни ҳарид қилиш учун битим имзоланди. «Ушбу вакциналар…

Батафсил...

Ўшда уч масала муҳокама қилинди. Қайси масалалар?

29-июль куни Ўш шаҳар мэриясида Миллий мотам куни, Қурбон ҳайити куни ва ҳозирги ҳолатга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўш шаҳар мэрининг биринчи ўринбосари Саибжан Турдуевнинг таъкидлашича, бугун, 30-июлда, Миллий мотам куни, Ўшдаги барча муассасалар, хусусий компаниялар ва дўконларда давлат байроғи туширилиши керак. Шунингдек Қурбон ҳайит куни Ўш мэрияси, қозият ва хусусий…

Батафсил...

COVID-19:30-июлда 631 янги ҳолат қайд қилиниб, 17 киши вафот этди

Сўнгги сутка давомида Қирғизистонда 17 киши тожливирусдан вафот этди. Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, янги қайд қилинганлар  ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланган: Бишкек шаҳри бўйича — 9, Ўш шаҳрида — 4, Чуй вилоятида — 2, Норин вилоятида —2, Жалолобод вилоятида — 4 ҳолат. Тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1,364 ни ташкил қилмоқда. Сўнгги бир кун давомида мамлакатда…

Батафсил...

COVID-19: Қурбонлар хотирасига бағишланган мотам маросими бўлиб ўтди

Бугун, 30-июль куни «Ата-Бейит» ёдгорлик мажмуасида тожливирус инфекцияси қурбонлари хотирасига бағишланган мотам маросими бўлиб ўтди. Ўлганлар учун Қуръон тиловат қилинди. Хотира маросимида Президент Сўўрўнбай Жэнбеков, Олий Кенгаш спикери Дастанбек Жумабеков, Бош вазир Қубатбек Бўрўнов, Олий суд раиси Гулбара Қалиева, Бош штаб бошлиғи Раимберди Дуйшўнбиев ва Қирғизистон муфтийси Мақсатбек Тўқтўмушев иштирок этишди.

Батафсил...

Россиядан Қирғизистонга 79 миллион рубл олиб келаётган одамлар ушланди

Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги  «Кольцово» аэропортида Қирғизистоннинг фуқароси ва рус аёли қўлга олинди. Хавфсизлик хизматининг чегара бошқармалиги билан солиқ хизматининг вакиллари томонидан ушланган фуқароларнинг жомадонларидан катта миқдордаги пуллар топилган. Оммавий ахборот воситаларидаги хабарларга кўра, Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг фахрийси ва унинг ёнидаги аёл Қирғизистонга учишга ҳаракат қилган. Тинтув пайтида божхоначилар сумкаларидан 79 миллион рубл топдилар. Улар маблағ ҳақида маълумот бера олишмади.…

Батафсил...

Дунё бўйлаб аввалгидек йўловчи ташиш қачон тикланади?

Дунёда тожливирус тарқалишидан аввалги ҳолат каби йўловчиларни ташиш ва авиапарвозлар 2024 йилгача тикланмайди. Бу  тахминни Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси  маълум қилган. Ассоциациянинг таҳлилчиларига кўра, жорий йилнинг июнь ойида дунёда йўловчи қатновларининг сони ўтган йилдагига нисбатан 86,5 фоизга паст бўлган. Шунингдек вабо туфайли авиалиниялар йўқотиши мумкин бўлган маблағ 84,3 миллиард долларга тушиши мумкин.

Батафсил...

БМТ фаол Азимжон Асқаровнинг қамоқдаги ўлимини текширишга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг қамоқдаги ўлим ҳолатини мустақил тергов қилишга чақирди. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги бошқармасининг матбуот котиби Элизабет Тросселлнинг 28 июль куни Женевада журналистларга айтишича, “унинг ўлими юзасидан зудлик билан холис, таъсирчан тергов ўтказиш зарур”. Тросселлнинг қўшимча қилишича, халқаро ҳуқуққа биноан унинг оиласи товон талаб қилиш ҳуқуқига…

Батафсил...

2.5 миллионга яқин одам йиғиладиган, ҳожида бу йили 1000 нафар мусулмон ибодатини бошлади

29 июль чоршанба куни эрталаб 1000 нафарга яқин мусулмонлар Ҳаж ибодатини бошлаб, муқаддас Макка шаҳри ташқарисидаги Мино водийсига тўпландилар. Ҳожилар Ҳажнинг биринчи кунида Мино водийсида Тарвияни амалга оширадилар. Бу куни Ҳажнинг Тарвиядан бошқа асосий маросими йўқ бўлгани учун мусулмонлар пайшанба куни қуёш чиққунга қадар Мино водисйсида намоз ўқиш билан банд бўладилар. Каъбадан 7 километр узоқликда жойлашган Мино водийси Ҳаж мавсумида…

Батафсил...

Бозорда инсонпарварлик ёрдами сотилаётгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берилди

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз бозорларида инсонпарварлик ёрдами сотилаётгани ҳақида видео тарқалмоқда. Ушбу ҳолатга муносабат билдириб Иқтисодий жиноятларга қарши кураш хизмати (Финпол) текширув ишларини олиб борди. Финполнинг маълумотларига кўра, кенг қамровли операция доирасида сотилган товарларнинг гуманитар ёрдамга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги аниқланди. Улар юртимиз ишбилармонлари томонидан қонуний равишда олиб келинган ва тегишли ҳужжатларини мавжуд товарлар. Финпол дори-дармонлар нархини асоссиз оширганлар бўлса…

Батафсил...

COVID-19: Бир суткада 18 киши вафот этиб, 668 янги ҳолат қайд қилинди

Сўнгги сутка давомида Қирғизистонда 18 киши тожливирусдан вафот этди. Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, янги қайд қилинганлар  ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланган: Бишкек шаҳри бўйича – 9, Ўш шаҳрида – 4, Чуй вилоятида – 2, Ўш вилоятида – 1, Талас вилоятида – 1, Иссиқкўл вилоятида – 1 ҳолат. Тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1,347 ни ташкил қилмоқда.…

Батафсил...

Тожливируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик: касалхоналар қайси ҳудудларда очилади?

Қирғизистонда  тожливируснинг иккинчи тўлқини бўлиши кутилмоқда,  унга қарши кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди. Бош вазир Кубатбек Бўрўновнинг сўзларига кўра, Бишкек ва Ўш шаҳрида янги шифохоналар қурилмоқда, мамлакатнинг 7 вилоятида бўш турган бинолар таъмирланмоқда. Бўрўновнинг таъкидлашича, Қирғизистонда  тожливируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик ишлари бошланган: Манас халқаро аэропорти ҳудудидаги Ганcи базасида 1306 ўринли касалхона очилди. Бундан ташқари, мамлакатнинг 7 вилоятида камида 100 ўринли…

Батафсил...

Қирғизистонда тўрт мамлакатга парвозларни қайта тиклашга рухсат берилди

Қирғизистонда тўрт мамлакат билан мунтазам авиарейслар очилишига рухсат берилди. Бу ҳақда 28 июль куни Фуқаровий авиация агентлиги директори Қурманбек Ақишев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тўрт давлат билан 1 августдан бошлаб мунтазам рейсларни очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, аммо барчасидан аниқ жавоб келгани йўқ: «Ўтган ҳафта №72 протокол топшириғи чиққан. Шу асосда тўрт мамлакат – Туркия, Россия, Қозоғистон ва Бирлашган…

Батафсил...
1 2 3 14