Қозоғистонлик Ислом уламоси Абдуғаппар Сманов вафот этди

Бугун, 1-июлда Қозоғистонлик Ислом дини олими Абдуғаппар ҳожи  Сманов 50 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилишган. Марҳум бугун, 1-июлда кечки соат 19:00да Сариағаш туманида дафн қилинади. Диний уламо Чубак ҳожи Жалилов ҳам расмий саҳифасида олимнинг вафот этгани ҳақида баёнот ёзди. -Марказий Осиёга танилган буюк олим Абдуғаппар ҳожи Смановнинг вафот этганини қайғу билан қабул қилдим. Абдуғаппар биродаримиз олимларнинг арслони эди.…

Батафсил...

Қорасувнинг янги мэри ҳақида нималар маълум?

Бугун, 1-июлда Қорасув шаҳрининг мэри бўлиб 58 ёшдаги Адил Лолобаев сайланди. Марказий сайлов қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Лолабаев Адил Манасович Қорасув шаҳар кенгашидаги  «ҚСДП» фракцияси томонидан кўрсатилган. Адил Лолобаев Қорасув тумани Мади овулида 1962 йилнинг 15-ноябрида таваллуд топган. Ўш гуманитар-педагогика институтини ва Юсуф Болосоғун номли Қирғиз миллий  университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Қорасув туманидаги Қаҳрамон номли ўрта мактабида ўқитувчи бўлиб…

Батафсил...

Қорасувнинг янги мэри сайланди

Қорасув шаҳрининг мэри бўлиб 58 ёшдаги Адил Лолобаев сайланди. Бу ҳақда Қорасув туман ҳудудий сайлов қўмитаси маълум қилди. Сайловда Қорасув шаҳар кенгашидаги 31 депутат орасидан 30 нафари қатнашган. Натижада ягона номзод Адил Лолобаев 30 нафар депутатнинг овозини олишга эришди. Марказий сайлов қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Лолабаев Адил Манасович Қорасув шаҳар кенгашидаги  «ҚСДП» фракцияси томонидан кўрсатилган. Қорасув шаҳри мэрини сайлаш…

Батафсил...

Новқатда кўчма бозор ташкил қилганлар жазоланмоқда

15-июндан бошлаб Новқат шаҳрининг марказий бозори ҳудудида кўчма бозор ташкил қилганларга жарима солинмоқда. Бу ҳақда Новқат шаҳар  мэри ўринбосари Данияр Тажибаев маълум қилди. Унга кўра, кўчаларда ноқонуний савдо ташкил қилганларга, аниқроғи кўрсатилмаган жойларда рухсатсиз савдо қилган одамларга 3000 сом жарима солинмоқда. «Автомобил тирбандлигини озайтириш учун бетон тўсмаларни ўрнатганмиз. Тўсманинг икки томони автомобил ўтиши учун мослаштирилган. Савдогарлар эса ноқонуний равишда ўша…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусга чалинган, яна беш киши вафот этди

Қирғизистонда тожливирусга чалиниб, касалхонада даволанаётган беморлардан яна беш нафари вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Мадамин Қаратаевнинг 1 июлда билдиришича, Бишкекдаги Республика клиник касалхонасида 57 ва 67 ёшдаги икки эркак, Норин вилоят касалхонасида 60 ёшли эркак, Москва туман касалхонасида 70 ёшли эркак ва Бишкекдаги Қирғиз-Турк касалхонасида 72 ёшли аёл вафот этди. 1 июль ҳолатига кўра, бир кунда 439 кишига тожливирус…

Батафсил...

Қирғизистоннинг қайси ҳудудида ишсизлар кўп?

Қирғизистонда 2020-йилнинг I чорагида 78 минг 42 ишсиз одам қайд қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг маълумотида ёзилмоқда. Уч ой давомида республика бўйлаб ишсизлар сони бўйича 1-ўринга (23 минг 524 одам) Жалолобод вилояти чиқди . Ҳудудлардаги ишсизлик кўрсаткичи 2020-йилнинг 1-апрель ҳолати бўйича: Боткен вилоятида 11 304 киши; Жалолобод вилоятида 23 524 киши; Иссиқкўл вилоятида 4 429 киши; Норин вилоятида 2…

Батафсил...

Қирғизистон шифохоналарида COVID-19 ва зотилжам беморлари учун жой етишмаяпти (видео)

Қирғизистон соғлиқни сақлаш тизимида инқироз юзага келди: COVID-19га чалинганлар сони ҳар куни юзлаб кишига ошиб бормоқда, беморлар учун эса жойлар етишмаяпти, маҳаллий аҳолининг хабарларига кўра, ҳатто шифохоналар йўлакларида ҳам жой йўқ. Расмийларнинг янги тиббиёт муассасаларини ишга туширишга бўлган уринишларига қарамай коронавирус ва зотилжамга чалинган беморлар, тўғри маънода, шифохоналар дарвозасида вафот этмоқда. Яқинда Баймурат Эрназаровнинг укаси шифохона эшиги олдида вафот этди.…

Батафсил...

СOVID-19: 1-июлда 73 бемор тузалди

Бугун, 1-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 73 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари  Мадамин Қаратаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  30; Чуй вилояти — 13; Ўш вилояти — 1; Ўш шаҳри –  20; Норин вилояти — 2; Жалолобод вилояти — 7; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2443 бемор соғайди.

Батафсил...

Янги рекорд: Қирғизистонда яна 439 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 1-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 439 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5735 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  195; Чуй вилояти — 175; Ўш вилояти —5; Ўш шаҳри –  5; Жалолобод вилояти — 24; Боткен вилояти — 13; Норин вилояти — 10; Талас вилояти — 12;

Батафсил...