Боткенда Жума намози ва тўй маросимлари тақиқланди

Боткенда Жума намозига тўпланиш тақиқланди. Бу ҳақда ҳукуматнинг вилоятдаги ваколатхонасидан маълум қилишди. Маълумотга кўра, Жума намозини уйда ўқиш тафсия қилинмоқда. Бундан ташқари, тўй маросимлари ва бошқа оилавий ва оммавий тадбирларни ўтказишга вақтинчалик тақиқ қўйилди.  «Вилоят ҳудудидаги овқатланиш жойлари, кафе, ресторан, ошхона ва дўконлар эгаси санитар қоидаларга риоя қилмаса, иш жойлари ёки идоралари ёпилади. Жамоат транспорти ҳайдовчилари,  йўловчилар санитар нормага амал…

Батафсил...

Жалолободда ҳам жиддий чекловлар жорий қилинди

Мамлакатдаги сўнги вазият сабаб Жалолобод шаҳрида ҳам жиддий чекдовлар жорий қилинди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати хабар қилади. Унга кўра кафе, ресторан ва умумий овқатланиш шохобчаларига соат 08:00 дан 20:00 гача ишлашга рухсат берилади. Чойхоналар очиқликда ишлаши зарур. Тўйхоналарда тўй ва маросимлар ва турли тадбирлар ўтказиш  тақиқланади. Бозорларнинг ишлаш вақти  06:00дан 18:00гача чекланди. Кийим-кечак сотган йирик бозорлар шанба, якшанба кунлари…

Батафсил...

Қозоғистонда 14 кунлик карантин жорий қилинади

Ҳукумат комиссияси 5 июлдан 14 кун муддатга «эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш» чоралари жорий этилишини тасдиқлади, унга кўра оммавий тадбирлар тақиқланади ва кўчаларда, парк ва хиёбонларда уч кишидан ортиқ гуруларнинг ҳаракатланиши чекланади. Кўрилиши кутилаётган чораларнинг деталлари ҳақида комиссиянинг 2 июл кунги мажлисида Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой атрофлича маълум қилди. Кўриладиган чораларга биноан минтақалараро йўловчи транспорти ҳаракати тўхтатилади, транспорт фаолияти вақтига…

Батафсил...

Қирғизистондаги энг кўп қарз олган вилоятлар

2020-йилнинг I чорагида Қирғизистондаги тижорат банклардаги омонатлар ҳажми 165 млрд сомни ташкил қилган. Қарзнинг ҳажми 153 млрд сомга етган. Бу ҳақда Миллий банкнинг ҳисоботида келтирилади. Омонатлар ва қарзларни вилоятларга тақсимлаганда энг юқори кўрсаткич ёки 79 фоизи  Бишкек шаҳрига тўғри келган. Бишкек шаҳридаги депозит кўрсаткич  130,5 млрд сомни ташкил қилган. Шунингдек насия 1,5 бароварга оз ёки  86,2 млрд сомни, умумий маблағнинг…

Батафсил...

Халқаро валюта фондининг маблағи қаерга сарфланган?

2020-йилнинг апрель-май ойлари давомида Халқаро валюта фонди (I транш) ҳисобидан сарфланган ҳаражатлар 9 765,8 млн сомга етди. Бу ҳақда молия вазири Бақтигул Жеенбаева маълум қилди. иш ҳаққи тўловига – 4 115,5 млн сом; ижтимоий эҳтиёжлар учун – 498,5 млн сом; ижтимой жамғарма ўтказмаларига – 2 131,3 млн сом; Мажбурий тиббий суғурта жамғармасининг ўтказмаларига – 1 310 млн сом; Тенглаштириш ўтказмаларига –…

Батафсил...

Қирғизистонда қанча сунъий нафас олиш ускунаси бор?

Бугунги кунда энг зарур нарса  — сунъий нафас олиш ускунаси ва кислород етказиб берувчи мослама, – дейди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев. Унинг айтишича, Қирғизистонда ҳозирда 473 сунъий нафас олиш ускунаси ва 610 кислород етказиб берувчи мослама мавжуд.  «Бизга яна 220 сунъий нафас олиш ускунаси ва 2300 кислород етказиб берувчи мослама зарур», – деди у.

Батафсил...

Дорихоналар текширилмоқда

Иқтисодий жиноятга қарши курашиш бўйича давлат хизмати дорихоналарда рейд ўтказмоқда. Дори-дармон ва юзқоп, антисептик каби ҳимоя воситалари нархи назорат қилинмоқда. Бу ҳақда “Баракелде” сайти хабар бермоқда. Аввал бундай тадбирлар нархни кўтарилишини олдини олиш учун ташкиллаштирилиб келган. Бугунги кунда ушбу маҳсулотларнинг нархи асоссиз ошгани маълум бўлди. Ушбу ҳолат бўйича қатъий тегишли чоралар кўрилади.  «Дори-дармонларни нархи бир неча бароварга қимматлаган. Шунингдек олиб-сотиш…

Батафсил...

Рафиқасининг бўйнига автошина осиб, қийноққа солган эркак 2 йил назоратга олинди

Сузоқ туманида рафиқасини қийноққа солган эркак суд томонидан айбдор деб топилди. Суд жазо тариқасида эркакка икки йиллик пробацион назорат белгилади ва уни суд залидан озод қилди. Бу ҳақда 2 июл куни уқуқни ҳимоя қилувчи «Справедливость» (“Адолат”) ташкилоти маълум қилди. Пробацион назорат – Қирғизистон Жиноят -процессуаль кодексидаги янги норма. Айбланувчига бажариши керак бўлган бир қатор мажбуриятлар қўйилади. Акс ҳолда хукм қайта…

Батафсил...

БМТ қирғизистонлик деҳқонларга ўғит ва дизел ёқилғисини етказиб берди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти  қирғизистонлик деҳқонларга 134 тонна ўғит ва 24,5 тонна дизел ёқилғиси етказиб берди. Бу ҳақда Республика штаби хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, ушбу моддий ёрдамни Норин вилоятининг Қўчқор, От-Баши, Жалолобод қилоятининг Сузоқ ва Ўш вилоятининг  Қорасув ва Новқат туманларида яшовчи деҳқонлар олган. Ушбу тадбир Қишлоқ ҳўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлигининг илтимосига биноан амалга…

Батафсил...

Ўшда тожливирусдан даволанаётган бемор ўзини 3-қаватдан улоқтириб юборди

Ўш шаҳрида тожливирусдан даволанаётган бемор 3-қаватдан ўзини улоқтириб вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳар милицияси маълум қилмоқда. Кеча, 1-июль куни Ўш шаҳар шифохонасида (эски биносида) 29-июлдан буён тожливирус касаллиги билан қаттиқ оғриб, даволанаётган 34 ёшдаги аёл шифохонанинг 3-қаватидан ўзини улоқтириб юборган. Натижада оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.  Ҳозирда ҳуқуқ тарғибот ҳодимлари соғлиқни сақлаш ҳодимлари билан биргаликда ушбу воқеа…

Батафсил...

«Хизб ут-Таҳрир» гуруҳидаги аёллар қўлга олинди

«Хизб ут-Таҳрир» ташкилотининг фаол аъзолари дея гумонланган аёллар қўлга олинди. Улар 27-июнда Норин вилоятида қўлга олинган. МХДҚнинг маълум қилишича, гумондорлар яшаган уйда тинтув ўтказилган. Натижада экстремисттик адабиётлар, планшет, ноутбук, телефон каби электрон воситалари топилган. Ушбу воситалардаги маълумотлар  «Хизб ут-Таҳрир» экстремисттик ташкилотининг фаолиятига дават қилади, – дейилади маълумотда.

Батафсил...

Дори-дармон нархини назорат қилиш вазифаси топширилди

Қирғизистонда дори-дармон нархларини назорат қилиш вазифаси топширилди. Бу ҳақда бош вазир Қубатбек Бўрўнов республика тезкор штабининг 1-июлдаги мажлисида маълум қилди.  «Бугуннинг долзарб муаммоларидан бири – бу дори-дармонларнинг нархлари. Кўплаб дорихоналар юқори талабдаги дори воситаларини нархларини кескин турда ошириб юборишди.  Бунга йўл қўйилмаслиги зарур. Баҳони асоссиз кўтарганларнинг барчаси қонун доирасида жазоланади. Ҳозир халқнинг бошига тушган қийинчиликдан фойдаланишни кўзламай, ёрдам берадиган вақт»,…

Батафсил...

Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашовнинг оғаси вафот этди. 2 ой аввал опаси вафот этган эди

Ўш шаҳрининг мэри Таалайбек Сарибашовнинг  акаси вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати раҳбари Азамат Абсаттаров маълум қилди. Марҳум Сарибашов Қамбараали Насирбекович 62 ёшида вафот этди. Камбараали Сарибашов Иқтисод вазирлигининг Ўш вилоятидаги бўлимида фаолият олиб борар эди. Ушбу вазирликнинг Ўш вилоятидаги вакили Тинисбек Турдубековнинг айтишича, Қ.Сарибашов 1 ой аввал меҳнат таътилига чиққан эди. «Нима сабабдан вафот этгани бўйича…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 4 инсон вафот этди

Қирғизистонда яна 4 бемор инсон тожливирус иллати туфайли вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: – Қирғиз-Турки дўстлиги шифохонасида 71 ёшдаги эркак киши; – Новқат ҳудудий шифохонасида 70 ёшдаги эркак киши; – Қўчқор ҳудудий шифохонасида 69 ёшдаги аёл киши; – Қўчқор ҳудудий шифохонасида 56 ёшдаги эркак киши вафот этди. Қирғизистонда тожливирус касаллиги…

Батафсил...

Бишкекда тожливирус туфайли карантин кучайтирилди, беморлар олий таълим ётоқхоналарига жойлаштирилади

Бишкекда тожливирус туфайли карантин кучайтирилди: 1 июлдан тақиқлар ва чеклов чоралари жорий қилинди, дея хабар берди пойтахт мэри Азиз Сурақматов. Муниципалитет жамоат транспорти ва такси (оддий кунлари улар эрталабки 07:00 дан 10:00гача, кечқурун 17:00 дан 21:00гача, дам олиш кунлари транспорт ишламайди), кафе ва ресторанлар, дўкон ва бозорлар, парк ва хиёбонлар фаолиятини чеклади. Клуб ва барлар, шунингдек болаларнинг кўнгил очар масканлари,…

Батафсил...

Бишкекда бир қатор чекловлар жорий қилинди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда янги иш тартиби жорий қилинмоқда. Бу ҳақда 1 июль куни Бишкек мэри Азиз Сурақматов маълум қилди. Унга кўра, троллейбуслар, автобуслар, йўналишли таксилар бегим кунлари соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда соат 17:00 дан 21:00 гача ишлайди. Шанба ва якшанба кунлари эса жамоат транспорти қатнамайди. Кафе, ресторан ва умумий овқатланиш шохобчалари соат 08:00 дан 20:00 гача, супермаркетлар соат 07:00…

Батафсил...

Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли ҳали-бери қуриладиганга ўхшамайди

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси 1990- йиллардан бери муҳокама қилиб келинади, лекин шу кунгача бу лойиҳа амалга ошмай қолмоқда. Темир йўлнинг Қирғизистондаги қисмини қуриш ҳатто бошлангани йўқ. Шунга қарамасдан, 5 июнь куни Хитойнинг Гансу вилоятидаги Ланчжоу шаҳридан илк юк поезди Тошкентга йўл олди. Қирғизистон ҳудудида темир йўл ҳали ётқизилмагани учун 2,6 миллион долларлик қийматга эга юклар Хитойнинг Шинжон Уйғур районидаги Қошғар…

Батафсил...

СOVID-19: 2-июлда 87 бемор тузалди

Бугун, 2-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 87 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  17; Чуй вилояти — 15; Ўш вилояти — 3; Ўш шаҳри –  25; Норин вилояти — 5; Жалолобод вилояти — 16; Талас вилояти — 6. Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2530 бемор соғайди.

Батафсил...

Бугун 526та янги ҳолат қайд этилди, Қирғизистонда тожливирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 6261га етди

Қирғизистонда 2-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 526 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6261 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  211; Чуй вилояти — 231; Ўш вилояти —6; Ўш шаҳри –  19; Жалолобод вилояти — 27; Боткен вилояти — 18; Норин вилояти — 3; Талас вилояти — 1;…

Батафсил...