ОАВ: Қирғизистон расмийлари қиммат нархда респиратор ва ниқобларни харид қилган (видео)

Қирғизистон молиявий полицияси “ПолитКлиника” мустақил нашрида эълон қилинган мақола юзасидан текширув бошлади — журналистлар фавқулотда ҳолат вақтида маҳаллий расмийлар ниқоб ва ҳимоя либосларини, айрим ҳолларда бозор нархидан 10 баробар қиммат нархда сотиб олганлигини аниқладилар. «ПолитКлиники» таҳририяти бир неча ой мобайнида давлат харидлари сайтини ўрганди — журналистлар тожливирусдан ҳимоя воситалари ва жиҳозларни харид қилиш борасида давлат тендерларида ғолиб бўлган фирма эгаларини…

Батафсил...

Новосибирскдан Бишкекка 186 нафар қирғизистонлик қайтарилди

Жорий йилнинг 3 июль куни Россиянинг Новосибирск шаҳридан Қирғизистон пойтахти Бишкекка чартер рейси учиб келди. Бу ҳақда Республика тезкор штаби маълум қилди. Мазкур рейс билан Бишкекка 186 нафар қирғизистонлик қайтган, улар орасида ёш болалар, ҳомиладор аёллар, талабалар ва ногиронлар бор. Аввалроқ Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси 20 мартдан бери Қирғизистонга россиядан 11 минг 784 киши қайтганини маълум қилган. Яна 7 мингдан зиёд қирғизистонлик…

Батафсил...

Ўшдаги янги чекловлар: Масжидларда Жума намози ўқилмайди, ҳордиқ чиқариш жойлари ёпилади

Ўш шаҳридаги сўнги эпидемиологиявий вазият туфайли бир қатор чекловлар жорий қилинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати маълум қилди. Кеча, 3-июлда Ўш шаҳрида Фуқаровий ҳимояланиш штабининг мажлиси бўлиб, сўнги вазият туфайли бир қатор чекловлар жорий қилинди. – Ўш шаҳрининг марказий бозори, «Келажак», «Тешик-Тош» бозорлари ва автомобил эҳтиёт қисмлари сотилувчи бозорлар душанба, пайшанба кунлари ишламайди. Хафта давомида икки маротаба дезинфекция…

Батафсил...

Милициянинг патруль хизмати “ Ravon Nexia” русумидаги автомобиллар билан таъминланди

Милициянинг патруль хизмати янги хизмат машиналари билан таъминланди. Бу ҳақда ИИВги маълум қилди.   Хабарга кўра, Бишкек ШИИБи бўйича Милициянинг патруль хизмати жамоат хавсизлигини сақлашда, жиноятга қарши курашишда ва йўл ҳаракатини таъминлашда, шунингдек фуқароларнинг “102” линияси бўйича келган чақирувларини тезкор ва сифатли бажариш мақсадида 20 дона янги 2019-йилда ишлаб чиқарилган “ Ravon Nexia” русумидаги автомобиллар билан таъминланди. Ушбу хизмат машиналари…

Батафсил...

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди

UFC бўйича жаҳон чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов вафот этди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг телеграм-каналида ёзди. «Дўстлар, менга Абдулманноп Нурмагомедов дунёни тарк этгани ҳақида қайғули хабар етиб келди. Чечен халқи номидан Абдулманноп Магомедовичнинг оиласига ҳамдардлик билдираман», деб ёзган Қодиров каналида. Маълумот учун, Абдулманноп Нурмагомедов апрель ойининг охиридан буён касалхонада ётганди. У аввалига оғир юрак операциясини…

Батафсил...

Ўшда ҳам чекловлар жорий қилинди

Республика штабининг хабарига кўра, Ўш шаҳри бозорлари душанба куни иш-фаолиятини тўхтатиб,  дезинфекциялаш ишлари олиб борилади. Савдо расталари соат 07.00дан кечки 22.00гача ишлайди. Кафе, ресторан ва бошқа умумий овқатланиш жойларига соат 08.00дан кечки 22.00гача ишлашга рухсат берилади. Тўйхона, караоке-клуб ва  компьютер клубларини ишлаши тақиқланади.

Батафсил...

Росавиация 1-августгача халқаро парвозларни тақиқлади

Федерал ҳаво парвозлари агентлиги (Росавиация) хорижликлар Россияга киришига қўйилган чекловларни 31-июлгача чўзди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилмоқда. Ушбу телеграммани Домодедово аэропорти ва S7 авиакомпанияси олганлигини тасдиқлаган. Баҳор ойларида ҳукумат тожливирус пандемияси сабабли халқаро ва чартер рейсларни тўхтатиб, 15-июлда қайта тикланишини айтган эди. Чекловлар экспорт парвозларига, юк, почта, санитар ва инсонпарварлик парвозларига, бўш учоқларни техник кўрикка олиб боришга, мамлакат ҳудудидаги транзит…

Батафсил...

Қирғизистон жисмоний шахсларга насия бериш учун қарз олади

Хусусий секторга насиялар бериш учун халқаро донорлардан 183,6 миллион доллар қарз олинади. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотга кўра, ушбу маблағлар пандемия натижасида қийин вазиятда қолган шахсларга берилади. Маблағларнинг 122,5 миллион доллари Жаҳон банки ва Осиё инфратузилма инвестиция банки томонидан бериладиган бўлди. Жаҳон банки 72,5 миллион долларнинг ярмини грант шаклида, қолган ярмини эса 0,75 фоизга 38 йилга…

Батафсил...

Олий Кенгаш сайлови 4-октябрга белгиланди

Президент Сўўронбай Жээнбеков «Олий Кенгашнинг депутаттари сайловини тайинлаш тўғрисидаги» фармонни имзолади. Бу ҳақда президентнинг расмий сайтида эълон қилинди. Маълумотга кўра, сайлов 2020-йилнинг 4-октябрида бўлиб ўтади. «Янги чақириқдаги Олий Кенгаш депутатларини сайлаш 2020-йилнинг 4-октябри, якшанба кунига тайинлансин», — дейилади фармонда. Эслатиб ўтамиз, шу кунгача мамлакатдаги вазият сабабли сайловнинг аниқ муддати ноаниқ бўлиб қолган эди.

Батафсил...

Новқат туман ИИБ тергов хизматининг бошлиғи пора билан қўлга тушди

Ўш вилояти Новқат туман ИИБ тергов хизматининг бошлиғи, милиция майори пора олаётган жойида ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Вазирликнинг хабарига кўра, Ички тергов хизматига Т.А. исмли фуқаро мурожаат қилиб, судгача бўлган ишни ҳал қилиш учун 80 минг сом маблағни қўрқитиб талаб қилаётган Новқат ТИИБнинг ходимига нисбатан тегишли чоралар кўришни сўради. Ушбу ҳолат Жиноятлар ва қилмишларнинг…

Батафсил...

Ўшда ун тарқатган мэрия ходимларига қарши қўзғалган жиноий иш тўхтатилди

Ўш шаҳар мэрияси ходимларига гуманитар ёрдамни тарқатиш бўйича қўзғалган жиноий иш жараёнлари қисқартирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Наргиза Қубатова маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда давлат моддий захиралар жамғармасидан Ўш шаҳрига берилган ун сиёсий партия томонидан тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унни Ўш шаҳар мэрияси тақсимлаганлиги учун айрим ходимларга Иқтисодий жиноятлар хизмати томонидан жиноий иш қўзғалган.…

Батафсил...

Бир кун давомида зотилжамдан 23 киши вафот этди

Бугун, 3-июль ҳолатига кўра шифохонада зотилжам билан даволанаётган беморлар сони 1724 нафарга етди. Бу ҳақда республика штаби маълум қилди. Улардан: 112 киши реанимация бўлимида; 337 беморларнинг аҳволи оғир. Шуниндек бир сутка давомида зотилжамдан 23 бемор вафот этди. Мамлакатда жами 120 нафар беморни ташкил қилмоқда.  Ушбу беморларнинг COVID-19 вирусига топширган анализлари ижобий чиққан. Бугунги кунда 2508 кишидан зотилжам аниқланиб, улардан 664…

Батафсил...

COVID-19: Қирғизистонда 10 нафар бемор вафот этди

Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 10 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида 58 ёшдаги аёл киши; Республика юқумли касалликлар шифохонасида 54 ёшдаги эркак киши; Новқат ҳудудий шифохонасида 59 ёшдаги аёл киши;тиббиёт ҳодимаси; Ўш шаҳар клиник шифохонасида 33 ёшдаги аёл киши; Қизилқия ҳудудий шифохонасида 33 ёшдаги…

Батафсил...

СOVID-19: 3-июлда 125 бемор тузалди

Бугун, 3-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 125 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  44; Чуй вилояти — 7; Ўш вилояти — 15; Ўш шаҳри –  42; Норин вилояти — 6; Жалолобод вилояти — 7; Талас вилояти — 1; Боткен вилояти — 3; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2655 бемор соғайди.

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 506 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 3-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 506 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6767 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  230; Чуй вилояти — 151; Ўш вилояти —14; Ўш шаҳри –  36; Жалолобод вилояти — 21; Боткен вилояти — 19; Норин вилояти — 9; Талас вилояти — 1; Иссиқкўл вилояти…

Батафсил...